Found оятлар: 283 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
44. We have revealed the Torah, wherein is guidance and light. The submissive prophets ruled the Jews according to it, so did the rabbis and the scholars, as they were required to protect Allah’s Book, and were witnesses to it. So do not fear people, but fear Me. And do not sell My revelations for a cheap price. Those who do not rule according to what Allah revealed are the unbelievers. | 44Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. Одамлардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир. |
75. The Messiah son of Mary was only a messenger, before whom other Messengers had passed away, and his mother was a woman of truth. They both used to eat food. Note how We make clear the revelations to them; then note how deluded they are. |
75Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган. Унинг онаси эса, сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Биз уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар солу, кейин уларнинг қандай бурилиб кетаётганларига назар сол. |
86. But as for those who disbelieve and deny Our signs—these are the inmates of the Fire. | 86Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар–ана ўшалар жаҳаннам эгаларидир. |
89. Allah does not hold you accountable for your unintended oaths, but He holds you accountable for your binding oaths. The atonement for it is by feeding ten needy people from the average of what you feed your families, or by clothing them, or by freeing a slave. Anyone who lacks the means shall fast for three days. That is the atonement for breaking your oaths when you have sworn them. So keep your oaths. Thus Allah makes clear His Revelations to you, that you may be grateful. |
89Аллоҳ сизларни бехуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила туккан қасамларингиз учун тутар. Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир. Ким топа олмаса, бас, уч кун рўза тутсин. Ана ўша, агар қасам ичган бўлсангиз, қасамингизнинг каффоратидир. Қасамларингизни муҳофаза қилинг. Аллоҳ сизга шундай қилиб Ўз оятларини баён этади. Шоядки шукр қилсангиз. |
4. Not one of their Lord’s signs comes to them, but they turn away from it. | 4Мудом уларга ўз Роббилари оятларидан бир оят келса, ундан юз ўгирувчи бўлдилар. |
21. Who does greater wrong than someone who fabricates lies against Allah, or denies His revelations? The wrongdoers will not succeed. | 21Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарганлардан ҳам кўра золимроқ кимса борми? Албатта, золимлар нажот топмаслар. |
25. Among them are those who listen to you; but We place covers over their hearts, to prevent them from understanding it, and heaviness in their ears. Even if they see every sign, they will not believe in it. Until, when they come to you, to argue with you, those who disbelieve will say, “These are nothing but myths of the ancients.” | 25Улардан сенга қулоқ тутадиганлари ҳам бор. Биз уни фаҳмламасликлари учун қалбларига парда ва қулоқларига тўсиқ қилиб қўйдик. Барча оятларни кўрсалар ҳам, улар иймон келтирмаслар. Ҳатто олдингга сен билан тортишувга келганларида куфр келтирганлар: «Бу ўтганларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас», дерлар. |
27. If only you could see, when they are made to stand before the Fire; they will say, “If only we could be sent back, and not reject the revelations of our Lord, and be among the faithful.” | 27Дўзах устида тўхтатилганларида: «Қани энди (у дунёга) қайтарилсак эди, Роббимизнинг оятларини ёлғонга чиқармас эдик ва мўминлардан бўлар эдик», дейишларини кўрсанг эди. |
33. We know that what they say grieves you. It is not you they reject, but it is Allah's revelations that the wicked deny. | 33Сени, албатта, уларнинг айтаётганлари хафа қилишини яхши биламиз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар. |
39. Those who reject Our revelations are deaf and dumb, in total darkness. Whomever Allah wills, He leaves astray; and whomever He wills, He sets on a straight path. | 39Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар кар ва соқовлардир. Аллоҳ кимни хоҳласа, адаштирар ва кимни хоҳласа, тўғри йўлда барқарор қилиб қўядир. |
46. Say, “Have you considered? If Allah took away your hearing and your sight, and set a seal on your hearts, what god other than Allah would restore them to you?” Note how We explain the revelations in various ways, yet they still turn away. | 46Уларга: «Айтингчи, агар Аллоҳ қулоқ ва кўзларингизни олиб қўйса, қалбларингизга муҳр босса, Аллоҳдан ўзга қайси илоҳ уни сизга беради», дегин. Биз оятларни қандай келтиришимизга, сўнгра уларнинг қандай юз ўгириб кетишига назар сол. |
49. But as for those who reject Our revelations, torment will afflict them because of their defiance. | 49Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни фосиқлик қилганлари учун азоб тутадир. |
54. When those who believe in Our revelations come to you, say, “Peace be upon you, your Lord has prescribed mercy for Himself. Whoever among you does wrong out of ignorance, and then repents afterwards and reforms—He is Forgiving and Merciful.” | 54Агар ҳузурингга оятларимизга иймон келтирганлар келсалар: «Сизларга салом бўлсин, Роббингиз Ўз зиммасига раҳматни ёзди. Сиздан ким билмасдан ёмонлик қилса, сўнгра ундан кейин тавба қилиб, амали солиҳ қилса, бас, албатта, У зот мағфиратли ва раҳмли зотдир», деб айт. |
55. Thus We explain the revelations, and expose the path of the unrighteous. | 55Шундай қилиб, жиноятчиларнинг йўли ошкор бўлиши учун оятларни муфассал баён қиламиз. |
65. Say, “He is Able to send upon you an affliction, from above you, or from under your feet. Or He can divide you into factions, and make you taste the violence of one another. Note how We explain the revelations, so that they may understand.” | 65Сен:«У сизга устингиздан ёки оёғингиз остидан азоб юборишга, турли фирқаларга аралаштириб юборишга, баъзиларингизга баъзиларингизнинг азобини тотдиришга қодирдир», деб айт. Оятларимизни қандай тасарруф қилишимизга назар сол. Шоядки англаб етсалар. |
68. When you encounter those who gossip about Our revelations, turn away from them, until they engage in another topic. But should Satan make you forget, do not sit after the recollection with the wicked people. | 68Оятлармизни (истеҳзо қилишга) шунғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шунғигунларича улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг, золим қавмлар билан ўтирма! |
93. Who does greater wrong than someone who invents falsehood against Allah, or says, “It was revealed to me,” when nothing was revealed to him, or says, “I will reveal the like of what Allah revealed”? If only you could see the wrongdoers in the floods of death, as the angels with arms outstretched: “Give up your souls. Today you are being repaid with the torment of shame for having said about Allah other than the truth, and for being too proud to accept His revelations.” | 93Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки унга ҳеч нарса ваҳий қилинмаса ҳам, менга ваҳий келди, деган ёхуд, Аллоҳ нозил қилган нарсага ўхшаш нарсани мен ҳам нозил қиламан, деган кимсадан ҳам золимроқ кимса борми? Золимларнинг ўлим талвасаси пайтларини, фаришталарнинг уларга қўл чўзиб: «Жонингизни чиқаринг! Бугунги кунда Аллоҳга нисбатан ноҳақ гап айтганларингиз учун ва Унинг оятларидан мутакаббирлик қилиб юрганингиз учун хорлик азоби ила жазоланурсиз», дегандаги ҳолларини кўрсанг эди. |
105. We thus diversify the revelations, lest they say, “You have studied,” and to clarify them for people who know. | 105Шундай қилиб, дарс олгансан, дейишлари учун ва билган қавмларга баён қилишинг учун оятларни тасарруф қилурмиз. |
109. They swear by Allah, with their most solemn oaths, that if a miracle were to come to them, they would believe in it. Say, “The miracles are only with Allah.” But how do you know? Even if it did come, they still would not believe. | 109Улар агар бирон оятмўъжиза келса, албатта иймон келтиришлари ҳақида Аллоҳнинг номи билан жонжаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Албатта, оятлар фақат Аллоҳнинг ҳузурида», деб айт. Сизга нима билдирди? Эҳтимол оят келса ҳам, улар иймон келтирмаслар. |
118. So eat of that over which the Name of Allah was pronounced, if you indeed believe in His revelations. | 118Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг! |