USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8159 words & 2 translates

English Ўзбек
In light of the region’s preference for multi-vector foreign policies, and more recent efforts within the region to amplify cooperation, Central Asia is watching the U.S. presidential election closely for several reasons. Минтақанинг кўп векторли ташқи сиёсатни афзал кўриши ва сўнгги пайтларда минтақада ҳамкорликни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиё бир неча сабабларга кўра АҚШ президенти сайловини диққат билан кузатмоқда.
First, the strategic nature of regional cooperation. During Donald Trump’s first presidency, the “U.S. Strategy for Central Asia 2019-2025: Advancing Sovereignty and Economic Prosperity” was adopted, aimed at strengthening the region’s countries’ independence, fostering their economic development, and ensuring stability. Биринчидан, минтақавий ҳамкорликнинг стратегик аҳамияти. Доналд Трампнинг биринчи президентлиги даврида минтақа давлатлари мустақиллигини мустаҳкамлаш, уларнинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган "АҚШнинг 2019-2025 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё стратегияси: суверенитет ва иқтисодий фаровонликни юксалтириш" қабул қилинди.
The strategy outlines six key principles. The first is to support the sovereignty and independence of the region’s countries and help strengthen democratic institutions and economic development. The second is to reduce terrorist threats by enhancing the capacity of law enforcement agencies and reintegrating former fighters into society. The third is to promote Afghanistan’s stabilization and develop economic ties between it and Central Asia. The fourth is to encourage regional integration by developing cooperation in the areas of economy, trade, culture, and security. The fifth is to support reforms in the areas of rule of law, human rights, and political inclusivity. The sixth is to stimulate U.S. investments by creating a transparent and open business environment. Стратегияда олтита асосий тамойил белгиланган. Биринчиси, минтақа мамлакатларининг суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаш, демократик институтлар ва иқтисодий тараққиётни мустаҳкамлашга кўмаклашиш. Иккинчиси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг салоҳиятини ошириш ва собиқ жангчиларни жамиятга қайта интеграция қилиш орқали террорчилик таҳдидларини камайтириш. Учинчиси, Афғонистоннинг барқарорлашувига кўмаклашиш ва у билан Марказий Осиё ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш. Тўртинчиси, иқтисодиёт, савдо, маданият ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш орқали минтақавий интеграцияни рағбатлантириш. Бешинчиси, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва сиёсий инклюзивлик соҳаларидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш. Олтинчиси, шаффоф ва очиқ бизнес муҳитини яратиш орқали АҚШ инвестицияларини рағбатлантириш.
If Trump wins the upcoming election, the strategy may be updated with a greater emphasis on strengthening economic cooperation and ensuring regional security. In this case, special attention will be paid to creating favorable conditions for U.S. investors, as well as continuing policies aimed at maintaining stability in the region, including by addressing modern challenges. Trump’s approach may become more pragmatic, focusing on security issues and economic benefits for both sides, making engagement with Central Asian regions more targeted and results-oriented. Агар Трамп келгуси сайловда ғалаба қозонса, стратегия иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга кўпроқ эътибор қаратган ҳолда янгиланиши мумкин. Бунда АҚШ инвесторлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, минтақада барқарорликни сақлашга қаратилган сиёсатни давом эттириш, жумладан замонавий таҳдидларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилади. Трампнинг ёндашуви янада прагматик бўлиши, хавфсизлик масалалари ва ҳар икки томон учун иқтисодий манфаатларга эътибор қаратиши, Марказий Осиё минтақалари билан алоқаларни янада мақсадли ва натижага йўналтирилган тарзда олиб бориши мумкин.
Thus, a Trump victory could enhance economic cooperation and strengthen existing security mechanisms in the region, which will play an important role in Central Asia’s economic development. Шундай қилиб, Трампнинг ғалабаси минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни кучайтириши ва мавжуд хавфсизлик механизмларини мустаҳкамлаши мумкин, бу эса Марказий Осиёнинг иқтисодий ривожланишида муҳим роль ўйнайди.
If current U.S. Vice President Kamala Harris wins the election, U.S. policy toward Central Asia is likely to continue with a focus on broader social and environmental aspects, in addition to traditional security and economic cooperation issues. Harris, representing the Democratic Party, may revise the Trump-era strategy, considering greater emphasis on democratic values, human rights, and sustainable development. Агар АҚШнинг амалдаги вице-президенти Камала Харрис сайловда ғолиб чиқса, АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсати анъанавий хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларидан ташқари, кенг қамровли ижтимоий ва экологик жиҳатларга эътибор қаратишни давом эттириши эҳтимол. Демократик партия вакили Харрис демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланишга кўпроқ урғу берган ҳолда Трамп давридаги стратегияни қайта кўриб чиқиши мумкин.
It is also important to note that, as Michael Hirsh wrote for Foreign Policy, Harris has learned a great deal while serving as vice president under U.S. President Joe Biden. Thanks to her experience, she may demonstrate a deeper understanding of the region’s importance for global security and stability, especially in the context of relations with Afghanistan, combating extremism, and developing economic ties. Шунингдек, Майкл Хирш "Foreign Policy" нашрида таъкидлаганидек, Харрис АҚШ президенти Жо Байден қўл остида вице-президент сифатида ишлаш давомида кўп тажриба орттирган. Бу тажрибаси туфайли у минтақанинг глобал хавфсизлик ва барқарорлик учун аҳамиятини, айниқса Афғонистон билан муносабатлар, экстремизмга қарши кураш ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан чуқурроқ англаши мумкин.
Second, Central Asia will be watching the U.S. presidential election due to the importance of the C5+1 dialogue platform. In 2015, during Barack Obama’s presidency, the C5+1 platform was launched, providing for regular meetings of the foreign ministers of the five Central Asian countries and the United States. This initiative marked an important step in the development of diplomatic cooperation aimed at addressing key issues in security, economy, and environment. Иккинчидан, C5+1 мулоқот платформасининг аҳамияти туфайли Марказий Осиёнинг АҚШ президентлик сайловларига қизиқиши катта. 2015 йилда, Барак Обама президентлиги даврида, Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг мунтазам учрашувларини таъминлайдиган C5+1 платформаси ишга туширилган эди. Ушбу ташаббус хавфсизлик, иқтисодиёт ва экология соҳасидаги асосий масалаларни ҳал этишга қаратилган дипломатик ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди.
Over the past nine years, the C5+1 platform has strengthened dialogue and cooperation between the United States and Central Asian countries through regular ministerial meetings, expert discussions, and the work of thematic groups. This format has allowed the parties to focus on resolving key regional issues, such as security, economic development, energy security, and environmental protection. Thanks to the “C5+1,” the U.S. and Central Asian states have not only established closer ties but also created mechanisms for more effective cooperation aimed at maintaining stability and sustainable growth in the region. Ўтган тўққиз йил ичида C5+1 платформаси мунтазам вазирлик учрашувлари, экспертлар муҳокамалари ва мавзули гуруҳлар фаолияти орқали АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлади. Бу формат томонларга хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш, энергетика хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби асосий минтақавий муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратиш имконини берди. "C5+1" туфайли АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари нафақат яқин алоқалар ўрнатди, балки минтақада барқарорлик ва изчил ўсишни таъминлашга қаратилган янада самарали ҳамкорлик механизмларини яратди.
During Biden’s presidency, in 2023, a historic meeting of the C5+1 leaders took place in New York, aimed at strengthening the platform’s role in international politics. The summit marked the beginning of a new phase of cooperation between the Central Asian countries and the United States. Байден президентлиги даврида, 2023 йилда Нью-Йоркда C5+1 етакчиларининг халқаро сиёсатда платформанинг ролини кучайтириш мақсадидаги тарихий учрашуви бўлиб ўтди. Саммит Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди.
The summit was attended by the leaders of all five Central Asian countries, which contributed to deepening cooperation with the U.S. and creating favorable conditions for strengthening regional stability, economic development, and mutual support. Following the meeting of the heads of state in the “Central Asia – U.S.” format, a declaration was adopted, addressing current global and regional challenges and outlining key areas for future cooperation. Саммитда Марказий Осиёнинг барча бешта давлати раҳбарлари иштирок этди, бу АҚШ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш ҳамда ўзаро қўллаб-қувватлаш учун қулай шароитлар яратишга ҳисса қўшди. Давлат раҳбарларининг "Марказий Осиё - АҚШ" форматидаги учрашуви якунида долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни қамраб олган ҳамда келгусидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини белгилаб берувчи декларация қабул қилинди.
If Trump wins the upcoming election, the C5+1 format is likely to retain its significance, as it continued through his first presidency, although the focus may shift toward pragmatic cooperation, centered on security and economic interaction. Trump, being a proponent of prioritizing U.S. national interests, may use the C5+1 as a platform for strengthening regional security and developing economic ties. Trump may emphasize attracting U.S. investments to the region and creating favorable conditions for business. The United States may become more active in promoting economic interests through energy and infrastructure projects. Агар Трамп келгуси сайловларда ғалаба қозонса, C5+1 формати ўзининг аҳамиятини сақлаб қолиши мумкин, чунки у ўзининг биринчи президентлиги даврида ҳам давом этган эди. Бироқ эътибор хавфсизлик ва иқтисодий ўзаро алоқаларга қаратилган амалий ҳамкорликка кўпроқ қаратилиши мумкин. АҚШ миллий манфаатларига устуворлик бериш тарафдори бўлган Трамп минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун C5+1 платформасидан фойдаланиши мумкин. Трамп минтақага АҚШ инвестицияларини жалб қилиш ва бизнес учун қулай шароитлар яратишга урғу бериши эҳтимол. Қўшма Штатлар энергетика ва инфратузилма лойиҳалари орқали иқтисодий манфаатларни илгари суришда фаолроқ бўлиши мумкин.
Harris’ policy is likely to focus more on the long-term development of the region through the “C5+1,” with greater attention to issues of democratic reforms, sustainable development, and social justice. In general, under both Trump and Harris, the C5+1 format will remain an important mechanism for cooperation between the U.S. and Central Asia, though the nature and focus of this interaction may differ depending on the political agenda of the new U.S. president. Харриснинг сиёсати эса "C5+1" орқали минтақанинг узоқ муддатли ривожланишига кўпроқ эътибор қаратиши, демократик ислоҳотлар, барқарор ривожланиш ва ижтимоий адолат масалаларига алоҳида аҳамият бериши мумкин. Умуман олганда, Трамп ва Харрис даврида C5+1 формати АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим механизми бўлиб қолади, аммо бу ҳамкорликнинг мазмуни ва йўналиши янги АҚШ президентининг сиёсий кун тартибига қараб фарқ қилиши мумкин.
Regardless of who wins the upcoming U.S. election – Kamala Harris or Donald Trump – the main directions of their foreign policy in Central Asia are likely to include strengthening regional security, with a particular emphasis on the situation in Afghanistan, promoting economic reforms, and attracting investments. Attention will also be paid to energy cooperation, climate change, and expanding cooperation within the C5+1 framework. In addition, significant attention may be devoted to strengthening trade and economic ties, supporting the digitalization of the economy, and developing transport and logistics infrastructure, which will allow Central Asian countries to more actively integrate into the global economy. Келгуси АҚШ сайловларида ким ғалаба қозонишидан қатъи назар - Камала Харрис ёки Доналд Трамп бўладими - уларнинг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олиши кутилмоқда: минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, айниқса Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратиш, иқтисодий ислоҳотларни рағбатлантириш ва сармояларни жалб этиш. Шунингдек, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, иқлим ўзгариши муаммолари ва C5+1 доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам эътибор берилади. Бундан ташқари, савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш, иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнини қўллаб-қувватлаш, ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг жаҳон иқтисодиётига янада фаолроқ интегратсиялашувига имкон берадиган транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга катта аҳамият берилиши мумкин.
3. We did not create the heavens and the earth and what lies between them except with reason, and for a finite period. But the blasphemers continue to ignore the warnings they receive. 3Осмонлару ерни ҳамда улар ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ ва белгиланган муддат ила яратдик. Кофирлар бўлса, ўзлари огоҳлантирилган нарсадан юз ўгурувчилардир.
5. Who is more wrong than him who invokes, besides God, those who will not answer him until the Day of Resurrection, and are heedless of their prayers? 5Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигича дуосини мустажоб қилолмайдиганларга илтижо этадиганлардан ҳам адашганроқлар борми?! Ҳолбуки, У(бут)лар уларнинг дуосидан ғофилдирлар.
6. And when humanity is gathered, they will be enemies to them, and will renounce their worship of them. 6Одамлар маҳшарга тўпланганда, (бутлар) уларга душман бўлурлар ва ибодатларига ҳам мункир бўлурлар. (Бизга ибодат қилганингиз йўқ, деб инкор қиладилар. Ҳатто шайтон ўзига эргашганлардан тонар экан.)
7. When Our revelations are recited to them, plain and clear, those who disbelieve say of the truth when it has come to them, “This is obviously magic.” 7Қачонки уларга равшан оятларимиз тиловот қилинса, куфр келтирганлар Ҳақ (Қуръон) уларга келгандаёқ, бу очиқ­ойдин сеҳрдир, дерлар.
8. Or do they say, “He invented it himself”? Say, “If I invented it myself, there is nothing you can do to protect me from God. He knows well what you are engaged in. He is sufficient witness between me and you. He is the Forgiver, the Merciful.” 8Балки у(Қуръон)ни ўзи тўқиб олган ҳам дерлар. Сен:«Агар уни тўқиб олган бўлсам, Аллоҳдан (келадиган) бирор нарсани мендан қайтаришга қодир эмассиз. У зотнинг Ўзи ҳақида сиз шўнғиётган нарсаларни яхши билувчидир. Мен билан сизнинг ўртангизда гувоҳликка Унинг Ўзи кифоядир. Ва У кечирувчи ҳам раҳмли зотдир», деб айт.
9. Say, “I am not different from the other messengers; and I do not know what will be done with me, or with you. I only follow what is inspired in me, and I am only a clear warner.” 9Сен:»Мен биринчи Пайғамбар эмасман, менга ва сизларга нима қилинишини билмайсман. Фақат, ўзимга ваҳий қилинаётган нарсагагина эргашурман. Мен очиқ­ойдин огоҳлантирувчиман, холос», деб айт.