Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
A combination of ongoing robust mechanization efforts, continued awareness-raising activities, continued consolidation of the cotton sector into a privatized “cluster”-based system, increased wages for cotton pickers, some improved recruitment practices, and the government-facilitated voluntary participation of hundreds of thousands of unemployed migrant workers as a pandemic-mitigation measure significantly reduced the incidence of forced labor in the 2020 harvest. | Механизациялаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар, аҳолини бохабар қилиш юзасидан давом этаётган тадбирлар, пахта етиштириш секторини ҳусусийлаштирилган “кластер” тизимга ўтказиш бўйича давом этаётган жадал ҳаракатлар, пахта йиғим-теримида қатнашувчиларнинг маоши оширилиши, ишга ёллашдаги айрим амалиётларнинг яхшиланиши ҳамда юз минглаб мигрант ишчиларнинг ҳукумат кўмаги билан пандемия оқибатларини юмшатиш чораси сифатида кўнгилли бўлиб йиғим-теримда иштирок этиши 2021 йилги пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат тарқалишини анча-мунча камайтирди. |
Labor inspectors identified cases in which local hokims directed banks to send their employees into the cotton fields or find and/or pay for replacements through unregulated, informal channels; as in previous years, this de facto penalty system generated a lucrative means of extortion for corrupt officials. | Меҳнат инспекторлари маҳаллий ҳокимлар банкларга ўз ходимларини пахта далаларига юбориш ёки тартибга солинмайдиган, норасмий каналлар орқали ўз ўрнига пахта терадиган кишилар учун пул тўлаш топшириғини берган; ўтган йилларда бўлгани каби жарималарнинг бундай тизими коррупциялашган амалдорлар учун де-факто фойдали юлғичлик воситаси бўлди. |
Media reports indicated – and some government officials acknowledged – that ongoing development of the privatized cluster system inadvertently generated other vulnerabilities, including avenues for private businesses to subject harvest workers to contract violations, loss of bargaining power or choice of cluster-affiliation, coerced cultivation of cotton under threat of land loss, wage irregularities, and forced overtime. | Матбуот хабарлари кўрсатишича, айрим ҳукумат амалдорлари кластерларнинг хусусийлаштирилган тизими атай қилинмаган ҳолда турли қалтисликларни, жумладан, хусусий секторнинг пахта йиғим-терими бўйича ишчиларни шартнома талабларини бузишга мажбурлай олиш имконияти, кластер билан музокара қилиш ёки қайси каластерга мансубликни танлаш ҳуқуқидан айрилиш, ердан айрилиб қолиш хавфи билан пахта етиштиришга мажбурлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш талабларини бузиш, мажбурий тарзда қўшимча ишлатиш сингари ҳолатларни тан олган. |
NGO observers noted the absence of a legal framework to ensure oversight of worker contracts and regulate and ensure proper licensing of labor recruitment intermediaries left seasonal agricultural workers vulnerable to forced labor in some cluster sites. | ННТлар кузатувчилари қайд этишича, ишчилар билан тузилган шартномаларни назорат қилиш, тартибга солиш ва иш кучини ёлловчилар тегишли тартибда лицензия олишини таъминлаш учун ҳуқуқий базанинг йўқлиги мавсумий ишчиларни айрим кластерларда мажбурий меҳнат олдида иложсиз қолишига сабаб бўлган. |
For the third year, the government included independent human rights activists in harvest monitoring, field interviews, awareness raising activities, and the review of cases gathered through the mechanism. | Ҳукумат учинчи йил мустақил инсон ҳуқуқи ҳимоячиларини йиғим-теримни мониторинг қилиш, далаларда суҳбатлашиш, одамларнинг бохабарлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш ва зикр этилган механизм орқали йиғилган ишларни кўриб чиқиш ишига жалб этди. |
Observers reported isolated incidents in which local government officials harassed and temporarily detained independent civil society activists who attempted to monitor the cotton harvest, at times under the pretext of quarantine requirements. | Кузатувчилар пахта йиғим-теримини мониторинг қилишга уринган фуқаролик жамияти фаолларини баъзан карантин талабларини баҳона қилиб, таъқиб этган ва вақтинча ҳибсга олган алоҳида ҳолатлар ҳақида хабар бериб турди. |
Media, including state media outlets, continued to report on forced labor practices, problems, and violations, generally without penalization or censorship; however, at least one high-profile blogger was subjected to politically motivated arrest, detention, and repeat criminal charges after attempting to report on farmers’ dissatisfaction with cluster model-related land management. | ОАВ, жумладан, давлатга тегишли ахборот воситалари мажбурий меҳнат амалиёти ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳеч бир жазо ёки цензурасиз ахборот тарқатиб турди; аммо камида бир нафар машҳур блогер кластер модели асосида ер ресурсларини бошқаришдан фермерлар норози экани ҳақида хабар беришга уриниши ортидан сиёсий сабабларга кўра ҳибсга олинди ва унга қайта жиноят содир этганлик айблови эълон қилинди. |
During the reporting period, local authorities reportedly harassed and threatened several activists in response to their efforts to establish Uzbekistan’s first independent labor union. | Ҳисобот даврида маҳаллий ҳокимият идоралари бир қанча фаолларни Ўзбекистоннинг биринчи мустақил касаба уюшмасини ташкил этишга урингани учун таъқиб этди ва уларга таҳдид қилди. |
The government continued to call for hashar, or volunteer workdays, throughout the country; some local leaders characterized cotton picking and street cleaning as hashar. | Ҳукумат аҳолини бутун мамлакат бўйлаб ҳашарга даъват қилишни давом эттирди; айрим маҳаллий раҳбарлар пахта йиғим-терими ва кўча тозалашни ҳашар деб атади. |
The government did not conduct efforts to reduce the demand for commercial sex acts. | Ҳукумат тижорат секси амалларига талабни камайтириш бўйича чоралар кўрмади. |
Some local officials reportedly provide silkworms to farmers and force them to sign contracts stating they will agree to cultivate silk cocoons in furtherance of national production quotas. | Хабар қилинишича, айрим маҳаллий амалдорлар фермерларга ипак қурти бериб, уларни миллий режани бажариш учун ипак қурти боқишга розиман деб шартнома имзолашга мажбурламоқда. |
Despite a 2018 government prohibition on the practice, some local officials continue to force teachers, students (including children), private businesses employees, and others to work in construction and other forms of non-cotton agriculture, and to clean parks, streets, and buildings. | Ҳукумат 2018 йилда жорий этган тақиққа қарамай, айрим маҳаллий амалдорлар ўқитувчилар, талабалар (жумладан, болалар), хусусий корхоналар ишчилари ва бошқаларни қурилишга ва пахта етиштиришдан ўзга қишлоқ хўжалик ишларига, истироҳат боғлари, кўчалар ва биноларни тозалашга мажбурлашни давом эттирмоқда. |
mitigated elevated risk among vulnerable populations during the pandemic by connecting nearly half a million unemployed migrant workers with job opportunities; and significantly reduced the incidence of forced labor in the annual cotton harvest—despite an increase in the size of the work force—through continued mechanization and privatization measures, increased oversight into labor practices, expanded provision of monitoring access to civil society and international organizations, and other factors. |
пандемия даврида тахминан ярим миллион ишсиз меҳнат мигрантига ишлаш имкониятларини яратиб бериб, аҳолининг заиф гуруҳлари ўртасидаги юқори хатарларни юмшатди ҳамда давом этаётган механизациялаш ва хусусийлаштириш тадбирлари, меҳнат амалиёти устидан назорат кучайтирилиши, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотларга мониторинг қилиш имкониятини кенгайтириш ва бошқа омиллар орқали иш кучи миқдори ошганига қарамай, йиллик пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат ҳолатлари сонини анча-мунча камайтирди. |
In this regard, the active participation of highly qualified engineers and technical specialists from Turkey, Great Britain, and Italy in the construction should be particularly noted. | Шу ўринда Туркия, Буюк Британия, Италия каби давлатларнинг юксак малакали инженер ва техник мутахассислари қурилиш жараёнида фаол иштирок этганини алоҳида қайд этиш лозим. |
I hope that further strengthening of cooperation with our republic, including the expansion of ties in the tourism, will take an important place in your activities in the country. | Бундан кейин ҳам сизларнинг шарафли фаолиятингизда давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жумладан, туризм соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш – устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади, деб умид қиламиз. |
There is a deep meaning in the fact that we gave the name «The Great Silk Road» to this beautiful complex. | Ушбу янги кўркам мажмуага “Буюк ипак йўли” деб ном берганимиз замирида чуқур маъно бор. |
Today we are striving to revive the historical traditions that developed along the Great Silk Road, which is a symbol of progress, cultural development, friendship and cooperation, to strengthen multifaceted ties with the world community, to attract achievements of modern science, high technologies, investments and new, advanced ideas to our country. | Биз Буюк ипак йўли орқали ривожланган ана шу тарихий анъаналарни, бугун тараққиёт, маданият, дўстлик ва ҳамкорлик йўли сифатида қайта тиклашга интилмоқдамиз. Шу мақсадда дунё ҳамжамияти билан турли соҳалардаги алоқаларни кучайтириш, мамлакатимизга замонавий илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар, инвестициялар, янги, илғор ғоялар кириб келиши учун шароит яратмоқдамиз. |
Stepping on this land as if one would see not only the ancient Samarkand, but also the entire Uzbekistan, feel the greatness and infinite attractiveness of our homeland. | Бу ерга қадам қўйган инсон нафақат қадимий Самарқанд бағрида, балки бутун Ўзбекистон заминида юргандек бўлади, унинг бор улуғворлиги ва беқиёс жозибасини ҳис этади. |
But Afghans also know that Kabul’s long and vibrant history gives it breath beyond the headlines. A city buffeted for centuries by epochal events tells its own story. It's written in the stones of ancient bastions and the cement of modern blast walls, and drawn in exquisite palaces, in boxy Soviet-style blocks, and in the gargantuan villas nicknamed “poppy palaces”, for the profits amassed in the lucrative heroin trade, and through hefty US military contracts. | Аммо афғонлар Кобулнинг узоқ ва ранг-баранг тарихи ОАВ сарлавҳалардан кўра кўпроқ маълумот беришини ҳам билади. Асрлар давомида ўз даври воқеаларидан ларзага келган шаҳар ҳам ўз тарихини ҳикоя қилади. Бу ҳикоя сердаромад героин савдосидан ва АҚШнинг улкан ҳарбий шартномалари орқали тўпланган маблағ эвазига қурилган "кўкнори саройлари" дея аталмиш виллаларга, қадимги қалъа тошларию замонавий бетон ҳимоя деворларига, нафис саройлару совет услубидаги кўп қаватли квадрат уйларга битилган. |
He gently lifts a stringed rubab from a jumble of dusty boxes to strum a soulful rendition of “Watan” – My Homeland, a register of national pride. Now it feels like an act of resistance. | У чанг босган қутилар уюмидан торли рубобни авайлаб олиб, миллий ғурур ифодаси бўлган "Ватан" куйини чалишни бошлади. Ҳозир бу куй қаршилик ҳаракати рамзи бўлиб қолган. |