Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
86. When a chapter is revealed, stating: “Believe in Allah and strive with His Messenger,” the prominent among them ask you for exemption. They say, “Allow us to stay with those who stay behind.” | 86«Аллоҳга иймон келтиринглар ва Унинг Расули билан жиҳод қилинглар», деб сура нозил қилинган пайтда улардан бойзадагонлари: «Бизни тек қўй, ўтирувчилар билан бирга бўлайлик», деб изн сўрарлар. |
89. Allah has prepared for them gardens beneath which rivers flow, wherein they will abide forever. That is the great victory. | 89Аллоҳ улар учун остида анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Унда абадий қолурлар. Ана шу буюк ютуқдир. |
90. Some of the Desert-Arabs came to make excuses, asking to be granted exemption, while those who were untrue to Allah and His Messenger stayed behind. A painful punishment will afflict those among them who disbelieved. | 90Аъробийлардан узр айтувчилар уларга изн берилишини сўраб келдилар. Аллоҳга ва Расулига ёлғон гапирганлар эса, ўтириб қолдилар. Улардан кофир бўлганларга аламли азоб етадир. |
91. There is no blame on the weak, nor on the sick, nor on those who have nothing to give, provided they are true to Allah and His Messenger. In no way can the righteous be blamed. Allah is Forgiving and Merciful. | 91Заифҳолларга, беморларга ва сарфхаражат қиладиган нарса топа олмаётганларга, Аллоҳга ва Расулига ихлосли бўлсалар, насиҳат қилсалар, гуноҳ йўқ. Чиройли амал қилувчиларни айблашга йўл йўқ. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
93. But blame is on those who ask you for exemption, although they are rich. They are content to be with those who stay behind. Allah has sealed their hearts, so they do not know. | 93Бойбадавлат бўлиб туриб сендан изн сўрайдиганларни айблашга йўл бор. Улар хотинхалажлар билан бирга бўлишга рози бўлдилар. Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босди. Бас, улар билмаслар. |
94. They present excuses to you when you return to them. Say, “Do not offer excuses; we do not trust you; Allah has informed us of you. And Allah will watch your actions, and so will the Messenger; then you will be returned to the Knower of the Invisible and the Visible, and He will inform you of what you used to do.” | 94Ҳузурларига қайтиб келганингизда, сизга узр айтадилар. Сен:«Узр айтманглар, биз сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ бизга сизларнинг хабарларингизни берди. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули амалингизни кўрадир, сўнгра ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтарилурсизлар. Бас, у сизга қилиб юрган амалингизнинг хабарини берадир», деб айт. |
95. They will swear to you by Allah, when you return to them, that you may leave them alone. So leave them alone. They are a disgrace, and their destiny is Hell; a reward for what they used to earn. | 95Уларнинг ҳузурларига қайтиб келганингизда уларни айбламаслигингиз учун сизга Аллоҳнинг номи ила қасам ичадилар. Бас, улардан юз ўгиринглар! Албатта, улар нопокдирлар. Қилиб юрган касблари жазосига жойлари жаҳаннамдадир. |
96. They will swear to you that you may accept them. But even if you accept them, Allah does not accept the wicked people. | 96Улар сизлар улардан рози бўлишингиз учун сизга қасам ичарлар. Агарчи сиз улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ фосиқ қавмлардан рози бўлмас. |
97. The Desert-Arabs are the most steeped in disbelief and hypocrisy, and the most likely to ignore the limits that Allah revealed to His Messenger. Allah is Knowing and Wise. | 97Аъробийлар куфр ва нифоқда ашаддийроқ ва Аллоҳ Ўз Пайғамбарига нозил қилган нарсанинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. |
98. And among the Desert-Arabs are those who consider their contribution to be a fine. And they wait for a reversal of your fortunes. Upon them will fall the cycle of misfortune. Allah is Hearing and Knowing. | 98Аъробийлардан қилган инфоқни зиён деб биладиган ва сизга балоофат келишини кутиб турадиганлари ҳам бор. Ёмон балолар ўзларига урсин! Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. |
99. Yet among the Desert-Arabs are those who believe in Allah and the Last Day, and consider their contribution to be a means towards Allah, and the prayers of the Messenger. Surely it will draw them closer, and Allah will admit them into His mercy. Allah is Forgiving and Compassionate. | 99Аъробийлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда инфоқ қиладиган нарсасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Расулнинг дуосига мушарраф этиш воситаси деб биладиганлари ҳам бор. Билсинларки, албатта, ўша нарсалар улар учун қурбатдир. Албатта, Аллоҳ уларни ўз раҳматига киритади. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
100. The Pioneers—The first of the Migrants and the Supporters, and those who followed them in righteousness. Allah is pleased with them, and they are pleased with Him. He has prepared for them Gardens beneath which rivers flow, where they will abide forever. That is the sublime triumph. | 100Биринчи пешқадам муҳожирлар ва ансорийлар ва уларга яхшилик билан эргашганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана ўша улкан ютуқдир. |
102. Others have confessed their sins, having mixed good deeds with bad deeds. Perhaps Allah will redeem them. Allah is Forgiving and Merciful. | 102Бошқалар эса, гуноҳларини эътироф қилдилар; улар яхши ва ёмон амални аралаштириб қилганлардир. Шоядки Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
103. Receive contributions from their wealth, to purify them and sanctify them with it; and pray for them. Your prayer is comfort for them. Allah is Hearing and Knowing. | 103Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, сенинг дуоинг улар учун сокинликдир. Аллоҳ эшитгуви ва билгувчи зотдир. |
104. Do they not know that Allah accepts the repentance of His servants, and that He receives the contributions, and that Allah is the Acceptor of Repentance, the Merciful? | 104Улар, албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан тавбани қабул қилишини ва садақаларни олишини ва, албатта, Аллоҳнинг Ўзи тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва раҳмли зот эканини билмайдиларми? |
105. Say, “Work. Allah will see your work, and so will His Messenger, and the believers. Then you will be returned to the Knower of secrets and declarations, and He will inform you of what you used to do.” | 105Сен:«Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрарлар. Ва, албатта, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи зотга қайтариласизлар. Бас, У сизларга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берадир»– деб айт. |
106. Others are held in suspense, awaiting Allah’s decree, as to whether He will punish them, or accept their repentance. Allah is Aware and Wise. | 106Ва Аллоҳнинг амрига ҳавола қилинган бошқалар бор. Уларни ёки азоблайдир ёки тавбаларини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. |
107. Then there are those who establish a mosque to cause harm, and disbelief, and disunity among the believers, and as an outpost for those who fight Allah and His Messenger. They will swear: “Our intentions are nothing but good.” But Allah bears witness that they are liars. | 107Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир. |
108. Do not stand in it, ever. A mosque founded upon piety from the first day is worthier of your standing in it. In it are men who love to be purified. Allah loves those who purify themselves. | 108Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир. |
109. Is he who founds his structure upon piety and acceptance from Allah better, or he who founds his structure on the brink of a cliff that is about to tumble, so it tumbles with him into the Fire of Hell? Allah does not guide the unjust people. | 109Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган кимса яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб у билан бирга жаҳаннам ўтига қулаган кимса яхшими? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. |