USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ада: 1743 words & 2 translates

English Ўзбек
Second, the comprehensive and accelerated development of our country’s regions, i.e. the cities, districts and makhallas (neighborhood communities), especially, the economically and socially backward districts and towns; Иккинчидан, мамлакатимиз ҳудудларини, яъни шаҳар, туман ва маҳаллаларни, айниқса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туман ва шаҳарларни комплекс ва жадал ривожлантириш.
With this purpose, the commercial banks and their branches at the local level, proceeding from their own capabilities, will be laid with the task to render a financial assistance and support to business persons. Шу мақсадда тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги филиаллари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга молиявий кўмак ва мадад беришни зиммасига олади.
Less than 15 days have left until the end of the year 2016. In order to successfully conclude the outgoing year, achieve the set goals and create a solid foundation for ensuring a stable development and accelerated growth rates of our country we need to channel all our efforts. Мана, 2016 йил якунига етишига ҳам 15 кун вақт қолди. Биз йилни муваффақиятли якунлаш, белгиланган мақсадларга эришиш, янги – 2017 йилда мамлакатимиз барқарор ривожланиши ва жадал ўсиш суръатларини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида барча воситаларни сафарбар этишимиз лозим.
The second task – it is necessary to undertake monitoring the implementation in practice of the Law “On the parliamentary supervision” in all spheres, including learning and introducing the advanced experience of foreign countries in this respect. Иккинчи вазифа – «Парламент назорати тўғрисида»ги қонуннинг амалдаги ижросини барча соҳаларда мониторинг қилиш, шунингдек, бу борада хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш зарур.
It is well-known that one of our priority tasks in the sphere of economy is to further consolidate the economic ties with foreign states and further enhance the international prestige of Uzbekistan through broadly propagating its economic capabilities abroad, accelerate the attraction of investments and further developing the sphere of tourism. Маълумки, мамлакатимизнинг чет давлатлар билан иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва хорижда республикамизнинг иқтисодий имкониятларини кенг тарғиб қилиш орқали унинг халқаро нуфузини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш, туризм соҳасини янада ривожлантириш иқтисодий соҳадаги устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
We need to continue to better the activity of the bodies of state power at the local level, the governors’ and mayors’ offices of all levels and the councils of the people’s deputies. Therefore, it would be expedient, to introduce the practice of organizing the work of exemplary councils of people’s deputies turn by turn in each region by the Senate of Oliy Majlis. Their main goal and task is to have a constant dialogue with all layers of the population and not only learn about the demands and the needs of citizens but to tackle them as well. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари – барча даражадаги ҳокимликлар, халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини такомиллаштиришни давом эттиришимиз зарур. Шунинг учун Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари кенгашлари ишини ташкил этиш тажрибаси жорий этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Уларнинг асосий мақсади ва вазифаси – аҳолининг барча тоифалари билан доимий мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг қонуний талаб ва эҳтиёжларини нафақат ўрганиш, балки уларни таъминлашдан иборат.
In this a special attention must be paid to training the skilled cadres for the regional governance bodies, above all, for the governors’ and mayor’s offices of districts and cities. For this purpose, the scientific and practical potential and capabilities of 6 academies, the Scientific-Education Center of Corporate Management at the Cabinet of Ministers along with educational institutions must be more actively mobilized. Бу борада ҳудудий бошқарув органлари, энг аввало, мамлакатимиз туман ва шаҳарлари ҳокимликлари учун малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бунинг учун олий таълим муассасалари тизими билан бирга, мамлакатимиздаги 6 та академия, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази каби ташкилотларнинг илмий-амалий салоҳияти ва имкониятларини янада фаол сафарбар этиш даркор.
You are well aware that the approaches and position of our state in the sphere of foreign policy have been thoroughly outlined in the address dedicated to the Constitution Day. Давлатимизнинг ташқи сиёсат соҳасидаги ёндашув ва позицияси Конституция кунига бағишланган маърузада атрофлича баён этилгани сизларга яхши маълум.
In this regard, the newly established Senate committee is required to consistently fulfill the tasks entrusted upon it. Бу борада янгитдан ташкил этилган Сенат қўмитасидан зиммасига юкланган вазифаларни изчил амалга ошириш талаб этилади.
All of us well understand that more enormous tasks are awaiting us. We will build the great future of our Motherland along with you, my dear compatriots. Together with our brave and noble people we will certainly achieve our set goals. Ҳозирги вақтда олдимизда нақадар улкан вазифалар турганини барчамиз яхши тушунамиз. Биз Ватанимизнинг буюк келажагини сиз, азизлар билан, мард ва олижаноб халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, кўзлаган мақсадларимизга албатта эришамиз.
Let the Almighty God support all of us in this cause! Шу борада барчамизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

"The great Sisler's father was never poor and he, the father, was playing in the Big Leagues when he was my age."

"When I was your age I was before the mast on a square rigged ship that ran to Africa and I have seen lions on the beaches in the evening."

"I know. You told me."

— Улуғ Сайзлернинг отаси ҳеч қачон камбағал бўлган эмас. Менинг ёшимда у чинакам командада ўйнар экан.

— Мен бўлсам сенинг ёшингда елканли кемада юнга бўлиб, Африка қирғоқларига сузиб борганман. Кечқурунлари йўлбарсларнинг қирғоққа чиқишини кўрганман.

— Бир гапириб берувдинг.

The boy went out. They had eaten with no light on the table and the old man took off his trousers and went to bed in the dark. He rolled his trousers up to make a pillow, putting the newspaper inside them. He rolled himself in the blanket and slept on the other old newspapers that covered the springs of the bed. He was asleep in a short time and he dreamed of Africa when he was a boy and the long golden beaches and the white beaches, so white they hurt your eyes, and the high capes and the great brown mountains. He lived along that coast now every night and in his dreams he heard the surf roar and saw the native boats come riding through it. He smelled the tar and oakum of the deck as he slept and he smelled the smell of Africa that the land breeze brought at morning.

Бола кетди. Улар чироқ ёқмасдан овқатланишганидан, чол қоронғида ечиниб ётди. У кийимларига газетани ҳам қўшиб ўраб, ёстиқ ўрнига бошига қўйди. Чол одеялига бурканиб, каравотнинг қуруқ пружиналарига ташлаб қўйилган эски газеталар устига чўзилди. У ётди-ю, ухлаб қолди. Уйқусида ёшлик чоғлари ўтган Африка, унинг узун, олтин қирғоқлари ва кўзни қамаштиргудек оппоқ саёзликлар, юксак қоя ва ҳай-батли қўнғир тоғлар тушига кирди. Энди у яна ҳар кеча уйқусида шу қирғоқларга қўнар, уввос билан отилган тўлқинларнинг шовқинини эшитар ва ерлилар тушган қайиқни тўлқин қирғоққа қандай суриб бораётганини кўриб турарди. Тушида у ҳамон палубадан чиқаётган лос ва смола исини туяр, димоғига эрталабки шамол қирғоқдан олиб келган Африка нафаси уриларди.

Casting his vote at a state opera house in the capital, Astana, Nazarbaev responded to questions about Massimov’s ongoing, closed-doors trial with a Christian analogy. Пойтахт Остонадаги давлат опера театрида овоз берган Назарбоев Масимовнинг ёпиқ эшиклар ортида давом этаётган суд жараёни ҳақидаги саволга жавоб берди.
The last presidential election in 2019 led to a surge in interest in vote monitoring among youth, a phenomenon that authorities apparently failed to foresee, as a rash of alleged electoral violations helped fuel protests against the vote that handed Toqaev the presidency. 2019 йилда бўлиб ўтган президентлик сайлови давомида ёшлар орасида овоз бериш жараёнини кузатишга қизиқиш ортди. Сайлов давомида қонунбузарликлар кузатилгани иддао қилинди, натижада норозилик намойишлари бошланиб кетди.
A group called Independent Monitors told RFE/RL that its plans to hold a training session on the eve of the ballot were scuppered at the last minute when the management of the hotel where they were going to hold the training informed them that the venue had been flooded. «Мустақил кузатувчилар» деб номланувчи гуруҳ аъзолари Озодлик билан суҳбатда кузатиш тўғрисида тренинг ўтказишларига халал берилганини айтишди. Уларнинг сўзларига кўра, машғулот ўтказилиши керак бўлган меҳмонхона раҳбарияти сўнгги дақиқада бинони сув босганини айтиб, тадбирни бекор қилган.
Earlier in the week, the organization’s Almaty office suffered an extended power cut that other offices in the same building somehow managed to avoid. Ҳафта бошида ташкилотнинг Олмаотадаги офисида электр таъминоти узоқ муддатга узилиб қолган эди. Қизиғи, айни бинодаги бошқа идоралар бу муаммога йўлиқмаган.
Monitors will face fresh restrictions next year, when parliamentary elections are expected to be held, thanks to legislative tweaks raising the barriers for accreditation that will enter force on January 1. Қозоғистонда кейинги йил парламент сайловлари бўлиб ўтади. 1 январдан кучга кирадиган янги қонунлар туфайли сайлов кузатувчилари янада кўпроқ тўсиқларга дучор бўлишларини кутиш мумкин.
At the end of fifteen minutes he had the pipe part filled. He lighted it from the camp fire, and sat forward on the blankets, toasting his moccasined feet and smoking parsimoniously. When the pipe was finished he sat on, brooding into the dying flame of the fire. Slowly the worry went out of his eyes and resolve came in. Out of the chaos of his fortunes he had finally achieved a way. But it was not a pretty way. His face had become stern and wolfish, and the thin lips were drawn very tightly. Ниҳоят, орадан ўн беш дақиқа ўтгач, Моргансон мундштукни ярмигача тўлдира олди, холос. Уни гулхандан тутатиб олиб, адёл устига ўтирди. Мокасин кийган оёқларини оловда тоблаб, ҳар бир ютум тутундан лаззатланганча тамаки бурқсита бошлади. Чекиб битиргач, заифлашиб ёнаётган гулхан алангасига ўйчан тикилиб қолди. Аста-секин кўзларидаги хавотир қатъият билан алмашди. Бошига тушган мусибатдан қутулиш йўлини ахийри топди. Лек бу осон йўллардан эмасди. Моргансоннинг башараси шафқатсиз ва ваҳший тус олди. Юпқа лаблари янада жипслашиб, қисилди.
He seemed satisfied with the view and returned to the sled the way he had come. He put the haul-rope over his shoulder and dragged the sled up the swale. The snow was unpacked and soft, and it was hard work. The runners clogged and stuck, and he was panting severely ere he had covered the half-mile. Night had come on by the time he had pitched his small tent, set up the sheet-iron stove, and chopped a supply of firewood. He had no candles, and contented himself with a pot of tea before crawling into his blankets. Моргансон худди ўша айланма йўлдан ортига қайтди. Яна лаънати арқонни ортмоқлаб, дара бўйлаб чана тортди. Қорнинг намлигидан чана тортиш мушкул эди. Чанага қор ёпишавериб дам-бадам тўхташга тўғри келар ва ярим мил юрмай Моргансоннинг нафаси бўғзига тиқилиб қоларди. Тун қора кўрпасини ёйганда чоғроқ чодирини тиклаб, темир печини ўрнатиб, шох-шабба йиғишга улгурган эди. Шам ҳам тугаб битганди. Бир финжон чойга қаноатланиб, адёлини устига тортди.