Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
61. And among them are those who insult the Prophet, and say, “He is all ears.” Say, “He listens for your own good. He believes in Allah, and trusts the believers, and is mercy for those of you who believe.” Those who insult the Messenger of Allah will have a painful penalty. | 61Улардан Пайғамбарга озор берадиган ва: «У қулоқдир» дейдиганлар бор. Сен:«У сизга яхшилик нарсаларга қулоқдир. Аллоҳга иймон келтирадир, мўминларга ишонадир, сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир. Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир», деб айт. |
62. They swear to you by Allah to please you. But it is more proper for them to please Allah and His Messenger, if they are believers. | 62Улар сизларни рози қилиш учун Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Агар мўмин бўлсалар, Аллоҳни ва Унинг Расулини рози қилмоқлари ҳақли эди. |
63. Do they not know that whoever opposes Allah and His Messenger, will have the Fire of Hell, abiding in it forever? That is the supreme disgrace. | 63Улар кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига хилоф қилса, албатта, унга жаҳаннам оташ бўлиб, унда абадий қолишини. Ана шу катта ор эканлигини билмайдиларми?! |
64. The hypocrites worry lest a chapter may be revealed about them, informing them of what is in their hearts. Say, “Go on mocking; Allah will bring out what you fear.” | 64Мунофиқлар уларга қалбларидаги нарсанинг хабарини берадиган сура нозил бўлишидан қўрқарлар. Сен:«Истеҳзо қилаверинглар, албатта, Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани чиқаргувчидир», деб айт. |
65. If you ask them, they will say, “We were just joking and playing.” Say, “Were you making jokes about Allah, His revelations, and His Messenger?” | 65Агар улардан сўрасанг, албатта: «Биз фақат ўзимизча гап қилиб ўйнаётган эдик, холос», дерлар. Сен:«Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. (Яъни, агар мунофиқлардан ўша истеҳзо қилиб айтган гаплари ҳақида сўрасанг, улар, биз ҳеч нарса деганимиз йўқ, фақат шундай ўзимизча гаплашдик, ўйнашдик, холос, дейдилар.) |
67. The hypocrite men and hypocrite women are of one another. They advocate evil, and prohibit righteousness, and withhold their hands. They forgot Allah, so He forgot them. The hypocrites are the sinners. | 67Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрарлар, яхшиликдан қайтарарлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар–улар фосиқлардир. |
68. Allah has promised the hypocrite men and hypocrite women, and the disbelievers, the Fire of Hell, abiding therein forever. It is their due. And Allah has cursed them. They will have a lasting punishment. | 68Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир. |
70. Have they not heard the stories of those before them? The people of Noah, and Aad, and Thamood; and the people of Abraham, and the inhabitants of Median, and the Overturned Cities? Their messengers came to them with the clear proofs. Allah never wronged them, but they used to wrong their own selves. | 70Уларга ўзларидан олдин ўтганларнинг, Нуҳ, Од, Самуд қавмининг ва Иброҳим қавмининг, Мадян эгаларининг ва тўнтарилган(қишлоқ)ларнинг хабари келмадими? Уларга Пайғамбарлари очиқойдин ҳужжатлар билан келдилар. Бас, Аллоҳ уларга зулм қилмас эди. Лекин улар ўзларига зулм қилар эдилар. |
71. The believing men and believing women are friends of one another. They advocate virtue, forbid evil, perform the prayers, practice charity, and obey Allah and His Messenger. These—Allah will have mercy on them. Allah is Noble and Wise. | 71Мўмин эркак лар ва мўмина аёллар бирбирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. |
72. Allah promises the believers, men and women, gardens beneath which rivers flow, abiding therein forever, and fine homes in the Gardens of Eden. But approval from Allah is even greater. That is the supreme achievement. | 72Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир. |
74. They swear by Allah that they said nothing; but they did utter the word of blasphemy, and they renounced faith after their submission. And they plotted what they could not attain. They were resentful only because Allah and His Messenger have enriched them out of His grace. If they repent, it would be best for them; but if they turn away, Allah will afflict them with a painful punishment—in this life and in the Hereafter—and they will have on earth no protector and no savior. | 74Улар гапирмаганлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Батаҳқиқ, куфр калимасини айтдилар ва Исломларидан кейин куфр келтирдилар ҳамда ета олмаган нарсаларга қасд қилдилар. Аллоҳ ва Унинг Расули уларни Ўз фазлидан бой қилиб қўйганларидан бошқа «айб» топа олмадилар. Агар тавба қилсалар, ўзларига яхши бўладир. Гар юз ўгириб кетсалар, Аллоҳ уларни бу дунёю охиратда аламли азоб билан азоблайдир. Ер юзида уларга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқ. |
75. Among them are those who promised Allah: “If He gives us of His bounty, we will donate and be among the upright.” | 75Улардан: «Агар У зот Ўз фазлидан берса, албатта, садақа қиламиз ва, албатта, аҳли солиҳлардан бўламиз», деб Аллоҳга аҳд берувчилар бор. |
77. So He penalized them with hypocrisy in their hearts, until the Day they face Him—because they broke their promise to Allah, and because they used to lie. | 77Бас, Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва ёлғон гапирганлари учун Унга рўбарў бўладиган кунгача қалбларида нифоқни оқибат қилиб қўйди. |
78. Do they not know that Allah knows their secrets and their conspiracies? And that Allah is the Knower of the unseen? | 78Улар Аллоҳ уларнинг сирларини ҳам, яширин гапларини ҳам албатта билишини ва Аллоҳ, албатта, ғайбларни билгувчи зот эканини билмасмидилар? |
79. Those who criticize the believers who give charity voluntarily, and ridicule those who find nothing to give except their own efforts—Allah ridicules them. They will have a painful punishment. | 79Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхара қиладиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бўладир. |
80. Whether you ask forgiveness for them, or do not ask forgiveness for them—even if you ask forgiveness for them seventy times, Allah will not forgive them. That is because they disbelieved in Allah and His Messenger. Allah does not guide the immoral people. | 80Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам (барибир). Агар улар учун етмиш марта истиғфор айтсанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас. |
81. Those who stayed behind rejoiced at their staying behind the Messenger of Allah. And they hated to strive with their wealth and their lives in Allah’s way. And they said, “Do not venture out in the heat.” Say, “The Fire of Hell is much hotter, if they only understood.” | 81Улар Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб ортда қолганлар ўтирган жойларида хурсанд бўлдилар ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жиҳод қилишни ёқтирмадилар ҳамда «Иссиқда қўзғолманглар», дедилар. Сен:«Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ, агар тушунсалар», деб айт. |
83. If Allah brings you back to a party of them, and they ask your permission to go out, say, “You will not go out with me, ever, nor will you ever fight an enemy with me. You were content to sit back the first time, so sit back with those who stay behind.” | 83Бас, Аллоҳ сени улардан бир тоифасига қайтарсаю, улар сендан (урушга) чиқишга изн сўрасалар: «Мен билан ҳеч қачон чиқмайсизлар ва мен билан бирга ҳеч қачон жанг қилмайсизлар, сизлар биринчи мартада ўтиришга рози бўлдингиз, бас, ортда қолувчилар билан ўтираверинглар», деб айт. |
84. You are never to pray over anyone of them who dies, nor are you to stand at his graveside. They rejected Allah and His Messenger, and died while they were sinners. | 84Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирдилар ҳамда фосиқ ҳолларида ўлдилар. |
85. Do not let their possessions and their children impress you. Allah desires to torment them through them in this world, and their souls expire while they are disbelievers. | 85Уларнинг молдунёлари ва болачақалари сени ажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишни хоҳлайди, холос. |