USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7905 words & 2 translates

English Ўзбек
images of women creating social relations (a female leader, a heroine, a political leader, a highly educated adviser, a socialite, etc.); ·      ижтимоий муносабатларни яратувчи аёллар тасвирлари («раҳбар аёл», «қахрамон», «сиёсий раҳбар», «юқори малакали маслаҳатчи», «олийтоифа хоним» ва бошқалар);
a low degree, characterized either by the heroine's neutral consumerist attitude towards society (consumer, housewife, lover), or her negative consumerist attitude towards society (marginal woman, criminal, prostitute, etc., unambiguously condemned by society); ·      паст даража, материал қаҳрамонининг ё жамиятга нейтрал истеъмолчилик муносабати (истеъмолчи, уй бекаси, жазман), ёки унинг жамиятга салбий истеъмолчилик муносабати («маргинал аёл», «жиноятчи», «фоҳиша» ва ҳоказо – жамият томонидан аниқ қораланган) билан белгиланади;
medium degree, characterized by the responsible attitude of the heroine towards her social functions, but with a low social status: worker, mother, teacher, educator, etc.; ·      ўрта даража, қаҳрамоннинг ўз ижтимоий функцияларига масъулиятли муносабати билан белгиланади, аммо бу қаҳрамон паст ижтимоий мавқега эга: «ҳодим», «она», «ўқитувчи», «тарбиячи» ва бошқалар;
the highest degree, characterized by the maximum participation of the heroine in public life and social relations, her belonging to the top of social relations, as a rule, this is a female political symbol; ·      олий даража, қаҳрамоннинг ижтимоий хаётда ва ижтимоий муносабатларда максимал иштироки, унинг жамоатчилик билан алоқаларнинг чўққисига мансублиги билан ажралиб туради, одатда – бу «аёл – сиёсий рамз»;
negative: the heroine is out of society, the authors of the articles give them blatantly negative or compassionate characteristics, they are homeless women and prostitutes as outsiders; ·      салбий: қаҳрамон жамиятдан ташқарида, мақолалар муаллифлари уларга очиқчасига салбий ёки ачинарли хусусиятларни беради, улар аутсайдер сифатидаги «уйсиз аёллар» ва «фоҳишалар»дир;
adaptive: the heroine is depicted as "an attachment to a man", she does not have her own opinion and principles, her life is limited by relationships with her husband, lover or boss, as a rule, she is a happy housewife, seductress, Superman's girlfriend; ·      мослашувчан: қаҳрамон «эркакка илова» сифатида тасвирланган, унинг ўз фикри ёки принциплари йўқ, унинг ҳаёти эри, севгилиси ёки «хўжайини» билан муносабатлар билан чекланган, одатда – бу «бахтли уй бекаси», «ром қилувчи аёл», «суперменнинг дўсти»;
the highest: the heroine is portrayed as a statesman and political leader (it is interesting that the materials are not always positive due to the stereotype - distrust of authors and readers in the ability of a woman to manage at the state level), usually a female political symbol. ·      олий: қаҳрамон давлат арбоби ва сиёсий раҳбар сифатида тасвирланган (қизиғи, бундай материал стереотиплар туфайли ҳар доим ҳам ижобий тусга эга бўлмайди – муаллиф ва ўқувчиларда аёлнинг давлат даражасида бошқариш қобилиятига нисбатан ишончсизлик бор), одатда – бу «аёл – сиёсий рамз».
Meanwhile, life does not stand still. In the modern world, the social roles of women and men, their life plans, ideas and priorities have changed. However, new positive images and models of behaviors are still rarely reflected in the media and advertising.   Бироқ, ҳаёт бир жойда турмайди. Замонавий дунёда аёллар ва эркакларнинг ижтимоий роллари, уларнинг ҳаётий режалари, ғоялари ва устуворликлари ўзгармоқда. Аммо янги ижобий тасвирлар ва хатти-ҳаракатлар ҳали ҳам ОАВ ва рекламада камдан-кам акс этади.  
The reasons for gender imbalances lie in the fact that journalists and media people themselves are often the product of education in a society full of gender stereotypes. And they consciously or unconsciously reproduce outdated stereotypes in their materials.   Гендер тарафкашликнинг сабаблари шундаки, журналистлар ва ОАВ вакиллари кўпинча гендер стереотипларига тўла жамиятда тарбияланиш маҳсулидир. Улар онгли ёки онгсиз равишда ўз материалларида эскирган стереотипларни кўпайтиради.  
This is a serious problem, since the constant retransmission of outdated stereotypes can become a barrier to the implementation of gender equality policies and democratic reforms in the country. Бу жиддий муаммо, чунки эскирган стереотипларни доимий равишда қайта узатиш мамлакатда гендер тенглиги сиёсати ва демократик ўзгаришларни амалга ошириш учун тўсиқ бўлиши мумкин.
In this context, the media and journalists face the following tasks: Шу маънода медиа ва журналистлар олдида қуйидаги вазифалар туради:
to break obsolete anachronistic stereotypes, comprehend their sources, develop skills for assessing the content and application of gender stereotypes in journalistic content, as well as to capture and record new things that characterize people, the country and the era; ·      эскирган анахронистик стереотипларни бузиш, уларнинг манбаларини тушуниш, мазмунни баҳолаш ва журналистик контентда гендер стереотиплардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, одамлар, мамлакатлар ва даврларни таърифловчи янги жиҳатларни илғаш ва муҳрлаш;
to adjust to broadcasting new female and male images and behaviors, success stories that go beyond the stereotypical approach to the roles and functions of men and women in the family and in society; ·      оилада ва жамиятда эркаклар ва аёлларнинг роллари ва функцияларига стереотипик ёндашувдан ташқарига чиқадиган янги аёл ва эркак образлари ва хатти-ҳаракатларини, муваффақият ҳикояларини трансляция қилиш учун қайта мослашиш;
to move away from stereotyped images, clichés and frames in approaches to the coverage of gender-sensitive topics, to look for new angles for covering old topics, new types of heroes and heroines, interesting, varied and creative ways of presenting information. ·      гендер сезгир мавзуларни ёритишда шаблон тасвирлар, клише ва штамплардан «узоқлашиш», «эски» мавзуларни ёритишнинг янги нуқтаи назарлари, қаҳрамонлари ва қаҳрамонларнинг янги турларини, маълумотларни тақдим этишнинг қизиқарли, ўзгарувчан ва ижодий усулларини қидириш.
This will become the basis for the media to move from relaying stereotyped, "blurred" images and behaviors of men and women to creating new, lively and active images and models that, by the way, have a place in real life, but are reluctant to be brought into the public space. Only then, the media will be able to become active agents of gender parity and partners in the formation of a gender-sensitive public consciousness. Бу ОАВнинг эркак ва аёллар хулқ-атворининг стереотипик, «сийқаси чиққан» образлардан қочиб, таъбир жоиз бўлса, ҳақиқий ҳаётдан олинган, лекин жамоат майдонига олиб чиқилишга ҳали тайёр бўлмаган янги, жонли ва фаол тасвирлар ва моделларни яратишга ўтишига асос бўлади. Фақат шундагина ОАВ гендер тенглигининг фаол вакиллари бўлиши ҳамда гендер сезгир жамоатчилик онгини шакллантириш да иштирок этиши мумкин.
A new type of woman is emerging as a result of changes in her life values and guidelines, which is characterized by the following qualities: Ҳаётий қадриятлари ва мўлжалидаги ўзгаришлар натижасида қуйидаги фазилатлар билан таърифланувчи янги типдаги аёллар пайдо бўлмоқда:
The goal of the media is to provide competent and high-quality coverage of the new gender reality. It is necessary to create an adequate verbal or visual image of a contemporary woman, based on the established in the public consciousness attitude to the role of a woman, her position; an image put forward and distributed by the media as an ideal. ОАВнинг вазифаси – янги гендер ҳақиқатини малакали ва сифатли ёритишни таъминлашдан иборат. Аёлларнинг роли ва мавқеига жамоатчилик онгида ўрнашиб қолган муносабат асосида замонавий аёлнинг адекват оғзаки ёки визуал образи, ОАВ томонидан идеал сифатида илгари сурилувчи ва тарғиб этилувчи образни яратиш керак.
Based on this, the tasks of modern journalism consist of the following: Шунга кўра, замонавий журналистиканинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
critically reflect on negative, rigid stereotypes and try to avoid using them; ·      салбий, «сингиб кетган» стереотиплар ҳақида танқидий ўйлаб кўриш ва улардан фойдаланишдан қочишга ҳаракат қилиш;
break, critically comprehend obsolete anachronistic stereotypes; ·      эскирган стереотипларни-анахронизмларни бузиш ва танқидий тушуниш;