USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек
In addition, Article 6 of the Law of the Republic of Uzbekistan "On Mass Media" stipulates that "it is prohibited to defame the honor and dignity or business reputation of citizens, to interfere in their private life through the media". Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасида «Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади».
When preparing a material, every journalist must keep in mind his/her obligations that are established in the Law "On the Protection of Professional Activity of Journalists", which states that when performing professional activity, a journalist must "observe the rules of professional ethics of journalists" and "respect the rights and freedoms, honor and dignity of the individual." It is also established that "a journalist may not use professional information for personal purposes, publish facts about an individual's private life, or use audio and video recording devices without the consent of the source of information or the author". Материални тайёрлашда ҳар бир журналист «Журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда белгиланган ўз вазифаларини ёдда тутиши керак. Қонунда белгиланганидек, журналист ўз касбий фаолиятини амалга оширишда «журналистларнинг касбий этикаси қоидаларига риоя қилиши» ва «шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши» лозим. Шунингдек, «журналист ахборот манбаи ёки муаллифнинг розилигисиз профессионал маълумотлардан шахсий мақсадларда фойдаланиши, жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти ҳақидаги фактларни эълон қилиши ёки аудио ва видео ёзиш мосламаларидан фойдаланиши мумкин эмас».
3.2. Dynamics of stereotypes: conservation, modification, transformation 3.2. Стереотиплар динамикаси: консервация, модификация, трансформация
Stereotypes in society are not permanent. They can exist for a long time, change, or disappear completely over time and with changes in social conditions and culture.   Жамиятдаги стереотиплар ўзгарувчан. Улар узоқ вақт давомида мавжуд бўлиши мумкин, вақт ўтиши ва ижтимоий шароит ва маданиятнинг ўзгариши билан бутунлай ўзгариши ёки йўқ бўлиб кетиши мумкин.
Local researcher D.N. Karimova refers to the results of an online survey of 1,170 families from all regions of the republic, conducted by the Oila Scientific-Practical Research Center at the end of April 2020 10 . This survey revealed the extent to which existing stereotypes coincide with the real situation in families of Uzbekistan. Ватандошимиз – тадқиқотчи Д.Н. Каримова 2020 йил апрель ойи охирида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан республиканинг барча ҳудудларидан 1170 оилани қамраб олган онлайн сўров 11 натижаларига ишора қилмоқда. Ушбу сўровнома мавжуд стереотиплар Ўзбекистондаги оилалардаги ҳақиқий ҳолатга қанчалик мос келишини аниқлаш имконини беради.
The result of the survey showed that the vast majority of respondents are familiar with the concepts of "gender" and "gender equality", believe that these issues are very important and should be addressed at the level of government and local authorities. The opinion about equal rights and opportunities for women and men in all aspects is shared by 68%, and only 20% are of the opinion that women should not be equal with men in all rights.   Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, респондентларнинг аксарияти «гендер» ва «гендер тенглиги» тушунчалари билан таниш. Уларнинг фикрича, бу масалалар жуда муҳим ҳамда уларни ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари даражасида ҳал қилиш керак. 68% респондент аёллар ва эркаклар барча ҳуқуқларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга деган фикрда, респондентларнинг фақат кичиқ қисми – 20 фоизи аёллар барча ҳуқуқларда эркаклар билан тенг бўлмаслиги керак, деган фикрда.  
The proportion of those who believe that women should have more rights than men is 4% (of which 6% are women and 2% are men). The rest found it difficult to answer. The figures show that an overwhelming number of respondents agree that women should be equal with men in all rights. Аёл эркакка қараганда кўпроқ ҳуқуқларга эга бўлиши керак деб жавоб берганларнинг улуши 4%ни (шундан 6% аёллар ва 2% эркаклар) ташкил этди. Қолганлар жавоб беришда қийналди. Рақамлар шуни кўрсатадики, респондентларнинг аксарияти аёллар барча ҳуқуқларда эркаклар билан тенг бўлиши керак деб ҳисоблайди.
Myth 2. A woman is created for a family, she does not have to study, work and, especially, make a career 2 Афсона. Аёл оила учун яратилган, у ўқиш, ишлаш ва боз устига карьера қилиши шарт эмас.
According to the survey, 74% of respondents believe that a woman can combine family and work (86% of women and 61% of men); 19% believe that a woman should devote herself only to family and raising children, and 7% think that a woman should focus on employment and career growth.   Сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 74 фоизи аёл ҳам оилани, ҳам ишни эплай олади (аёлларнинг 86% ва эркакларнинг 61%) деган фикрда бўлса, 19 фоизи аёл ўзини фақат оила ва болаларни тарбиялашга бағишлаши, 7 фоизи эса аёл меҳнат ва карьера қилишга эътибор қаратиши керак, деб ҳисоблайди.  
At the same time, 15% of respondents believe that if a man, on an equal basis with a woman, is engaged in household chores and child- rearing, then a woman will be able to work and make a career.   Шу билан бирга, респондентларнинг 15 фоизи агар эркак уй ишлари билан шуғулланса ва болаларни аёл билан тенг равишда тарбияласа, у ҳолда аёл ишлаши ва карьера қилиши мумкинлигига ишонади.  
The opinion of 6% of respondents (both men and women) who believe that household chores and raising children are exclusively women's responsibilities is a cause for concern. Уй ишлари ва болаларни тарбиялаш фақат аёлларнинг масъулияти деб ҳисобловчи 6% респондентларнинг (ҳам эркак, ҳам аёллар) фикри ташвишланарли ҳолат.
Myth 3. A woman cannot be the head of an organization / business and should only perform executive functions 3 Афсона. Аёл ташкилот/бизнес раҳбари бўла олмайди ва фақат ижро функцияларини бажариши керак.
According to the results of the survey, 42% of respondents believe that a woman as a manager is quite effective as she is practical and energetic, 35% think that she is even more effective than a man; and 23% believe that men are still more successful in work and career (of which 15% are women and 32% are men). Сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 42 фоизи аёл раҳбар сифатида жуда самарали, чунки у ишни пухта ва ғайрат билан бажаради деган фикрда, 35 фоизи эса аёл раҳбарлар эркакдан ҳам самаралироқ, деб билади. 23% респондентлар (15% аёллар ва 32% эркаклар) эркаклар, нима бўлганда ҳам, ўз меҳнат фаолияти ва карьерасида муваффақиятлироқ эканига ишонади.
Myth 4. Men should work, and women should combine household and social work 4 Афсона. Эркак ишлаши керак (эркак киши кўчанинг одами), аёл эса рўзғор ва жамоат ишларини биргаликда олиб бориши керак.
Men at home do purely male work: they fix and repair; if necessary, they work in the subsidiary farm and go to the store for groceries. Эркаклар рўзғордаги барча «эркаклар ишини» бажаради – тузатади ва таъмирлайди; агар керак бўлса, улар томорқада ишлайди, озиқ-овқат дўконига бориб келади.
At the same time, 60% of respondents believe that men should be equally engaged in household chores and upbringing of children, as it will be a good example for them and will help women to devote their free time to themselves and their health. Шу билан бирга, респондентларнинг 60 фоизи эркак уй ишлари билан шуғулланиши ва болаларни аёл билан тенг равишда тарбиялаши керак, чунки бу болалар учун яхши намуна бўлади, аёлга бўш вақтини ўзи ва соғлиғига бағишлашга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
In society, women experience a double burden because, in addition to paid work, they do a disproportionately large share of unpaid household work. Жамиятда аёллар зиммасига икки баравар юк юклатилган, чунки улар маош тўланадиган ишлардан ташқари, маош тўланмайдиган уй ишларининг номутаносиб равишда катта қисмини бажаради.
Myth 5. Differences and contradictions between the interests of men and women, the prolonged cohabitation of spouses in the home leads to quarrels and conflicts in the family 5 Афсона. Эркак ва аёллар манфаатларидаги фарқлар ва қарама- қаршиликлар, турмуш ўртоқларнинг уйда узоқ вақт бирга бўлишлари оилада жанжал ва низоларга олиб келади.
During the quarantine, the cases of domestic violence increased due to the increase in conflict situations in families.   Карантин даврида оилаларда зиддиятли вазиятларнинг кўпайиши туфайли оиладаги зўравонлик ҳолатлари тез-тез учради.  
Theoretically, differences in the behavior patterns of men and women can cause family, interpersonal and intrapersonal conflicts. Inconsistency of gender behavior with stereotypes and cultural norms of gender roles can also generate tension and conflict.   Назарий жиҳатдан, эркак ва аёлларнинг хулқ-атворидаги фарқлар оилавий, шахслараро ва шахслар ичидаги низоларни келтириб чиқариши мумкин. Гендер хулқ-атворининг стереотиплар ва гендер ролини бажаришнинг маданий меъёрларига риоя қилмаслик ҳам кескинлик ва зиддиятни келтириб чиқариши мумкин.