USA English ‹ › UZ Uzbek

Found act: 1660 words & 2 translates

English Ўзбек
We are speaking about the critical situation of millions of people living there, in fact deprived of social guarantees. Гап у ерда яшаётган, ижтимоий кафолатлардан маҳрум бўлган миллионлаб одамларнинг оғир аҳволи ҳақида бормоқда.
Unfortunately, due to the pandemic, many activities and tasks were not implemented in full. Афсуски, пандемия сабабли кўпгина тадбирлар ва масалалар тўлиқ амалга оширилмай қолди.
In addition, the global and regional situation has changed dramatically, which today requires a more active support from the European partners for the integration processes in Central Asia. Бундан ташқари, глобал ва минтақавий вазият тубдан ўзгариб, бугунги кунда Марказий Осиёдаги интеграциялашув жараёнининг европалик ҳамкорлар томонидан фаол қўллаб-қувватланишини талаб қилмоқда.
I share the assessments of the activities of Conference that have been made today. Шунингдек, Кенгаш фаолияти юзасидан бугун бу ерда билдирилган баҳоларни ҳам маъқуллайман.
The new geopolitical realities have a negative impact on the stability of the entire Asian region. Юзага келган янги геосиёсий воқелик бутун Осиё қитъаси барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
It is necessary to elaborate a COMMON, COORDINATED APPROACH for the interaction with Afghanistan's interim government. Афғонистон муваққат ҳукумати билан ўзаро ҳамкорлик бўйича умумий ва мувофиқлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишимиз зарур.
In order to reach a broad consensus on the Afghan issue and to take practical steps at the global level, we propose to consider the possibility of a joint appeal by the Asian nations to the United Nations General Assembly for the formation of a high-level international negotiating group to draft the following Consider a joint appeal by the Asian nations to the United Nations General Assembly to form a high-level international negotiating group to draft and agree with the Afghan authorities on an algorithm for the gradual implementation of the parties' obligations. Афғон муаммоси юзасидан кенг консенсусга эришиш ва глобал даражада амалий чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида Афғонистон ҳукумати билан томонларнинг ўз мажбуриятларини босқичма-босқич бажаришига қаратилган алгоритм, яъни тартиб-қоидани ишлаб чиқиш ва келишиш лозим. Бунинг учун юқори даражада халқаро музокаралар олиб борадиган гуруҳни шакллантириш ҳақидаги ташаббус ифода этилган Осиё мамлакатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига биргаликдаги мурожаатида мужассам бўлган имкониятларни кўриб чиқишни таклиф этамиз.
The destructive forces are actively recruiting young people into extremist organizations, using new methods of propaganda and ideological influence. Бузғунчи кучлар тарғибот ва мафкуравий таъсирнинг янги усулларидан фойдаланган ҳолда, экстремистик ташкилотларга ёшларни фаол жалб этмоқда.
We consider it expedient to use the potential of innovation transfer more fully, to actively stimulate digitalization, the development of «cloud» technologies, artificial intelligence, and the Internet of Things. Инновациялар трансфери соҳасидаги салоҳиятни янада тўлиқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, “булутли” технологиялар, сунъий интеллект, “буюмлар Интернети”ни ривожлантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
The paradox lies in the fact that our countries are the world’s biggest producers of food. Парадокс шундан иборатки, бир вақтнинг ўзида айнан бизнинг мамлакатларимиз жаҳоннинг етакчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлари ҳисобланади.
In the past period, the principle «It is not the people who should serve the state bodies, but the state bodies that should serve the people» became the program of our activities. Ўтган даврда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил фаолиятимиз дастурига айланди.
There are many terms and criteria for such a great mission. However, the most important and decisive factor is the path of democratic reforms. Бундай улуғ вазифанинг шарти ва мезонлари кўп. Аммо энг муҳим ва ҳал қилувчи омил – бу демократик ислоҳотлар йўлидир.
For this reason, we attach a great importance to justifying the names of our ancestors who fell for the freedom of the Homeland, studying their activities, scientific and creative heritage, and honoring their memory. Шу сабабли Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган ота-боболаримизнинг номларини оқлаш, уларнинг фаолияти, илмий ва ижодий меросини ўрганиш, хотирасини эъзозлашга янада муҳим аҳамият қаратмоқдамиз.
Many countries recognize that Jaloliddin Manguberdi defended not only his land, but also dozens of other states from the invasion of conquerors. Despite the fact that his whole life was spent in incessant battles, even in difficult times, as a patron of science and education, he managed to build mosques and madrasahs, caravanserais and palaces, roads and bridges. Султон Жалолиддин жанговар фаолияти билан нафақат ўз юртини, балки дунёдаги ўнлаб мамлакатларни ҳам мўғул ҳужумидан ҳимоя қилганини жаҳон аҳли эътироф этади. Бутун умри урушда ўтган бўлишига қарамасдан, у оғир ва мураккаб даврларда ҳам илм-маърифат ҳомийси сифатида масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар, қалъалар, йўл ва кўприклар қурдирган.
All of you are well aware of the work to immortalize the everlasting memory of Jaloliddin Manguberdi. The Supreme State Award - the «Jaloliddin Manguberdi» Order has been instituted. The notable dates associated with his name are celebrated decently. The new scientific and fiction works about his life and activity are being created. Мустақиллик йилларида Ватанимизда Жалолиддин Мангубердининг ўлмас хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар барчангизга яхши маълум. Хусусан, давлатимизнинг юксак мукофоти – Жалолиддин Мангуберди ордени таъсис этилди. Юртимизда бу улуғ зотнинг таваллуд саналари муносиб нишонланмоқда. Унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган янги-янги илмий ва бадиий асарлар яратилмоқда.
Based on a specific plan, a work has begun and is consistently continuing to create a tourist brand «Khorezm» in the oasis, attractive for both domestic and foreign tourists. Бошлаган ишларимизни изчил давоми сифатида, воҳада маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун жозибадор “Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда.
It is necessary to take the measures to comprehensive, including financial support for the activities of the Jaloliddin Manguberdi Foundation, established by the efforts of the khokimiyat (governor’s office) and the creative intelligentsia of the Khorezm Region. Along with the consistent continuation of the creative work we have begun, an important task is to issue a scientific encyclopaedia dedicated to the history of the life feat of Jaloliddin Manguberdi. Вилоят ҳокимлиги ҳамда хоразмлик зиёлиларнинг саъй-ҳаракати билан тузилган Жалолиддин Мангуберди фонди фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чораларини ҳам кўришимиз зарур. Жалолиддин Мангубердининг шарафли тарихини тўлақонли ёритиб берадиган илмий энциклопедия, яъни қомус яратиш ҳам олдимизда турган муҳим вазифадир.
18. The only people to attend Allah’s places of worship are those who believe in Allah and the Last Day, and pray regularly, and practice regular charity, and fear none but Allah. These are most likely to be guided. 18Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар.

49. Among them is he who says, “Excuse me, and do not trouble me.” In fact, they sunk into trouble. In fact, Hell will engulf the disbelievers.

49Улардан: «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир.

54. What prevents the acceptance of their contributions is nothing but the fact that they disbelieved in Allah and His Messenger, and that they do not approach the prayer except lazily, and that they do not spend except grudgingly. 54Уларнинг нафақаларининг қабул этлишидан ман қилган нарса фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангаса ҳолларида келганлари ва доимо ёқтирмай инфоқ қилганларидир.