USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ада: 1743 words & 2 translates

English Ўзбек
The resolution of the set of issues related to reducing the participation of state in the economy to the strategically reasonable level, further developing and protecting private ownership will be defined as a top priority task for the government, relevant bodies of state governance and khokimiyats (governor’s and mayor’s offices) of all levels. Иқтисодиётда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни ҳал этиш – ҳукумат, давлат бошқаруви органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифа сифатида белгиланади.
Our another important task is to support and promote the small business and entrepreneurship, create the comfortable conditions for increasing the share of this sphere in consolidating the economic potential of our country, peace, stability and social accord in Uzbekistan. Since, a business person sustains not only himself and his family, but also the people and the society. I am never tired to reiterate the fact even it is being repeated that if people are rich, then the state is also rich and powerful!!! Бизнинг яна бир муҳим вазифамиз – кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини, юртимизда тинчлик ва барқарорлик, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлашдан, бу соҳа улушини янада ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Нега деганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Мен такрор бўлса ҳам, айтишдан ҳеч қачон чарчамайман, яъни “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”.
Fifth, the efficiency of the economic reforms and social changes which we are accomplishing is measured, first of all, to what extent they are affecting the material state, well-being and enhancement of the quality of the living standards of population. Бешинчидан, биз амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қай даражада таъсир кўрсатаётгани билан ўлчанади.
Expanding the production of consumer goods and fully meeting such needs of the population, in particular, fully providing our people with variety of food products at affordable prices are among the important tasks before us. Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳолининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш, жумладан, мақбул нархлар бўйича кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан халқимизни тўлиқ таъминлаш олдимизда турган муҳим вазифалар қаторига киради.
With an aim of protecting a human health, which is considered to be the priceless wealth for us, the Government should concentrate its attention on implementation of the set of measures on radically improving the sphere of healthcare, above all, the activity of its branches of primary healthcare and rural medical stations, further development of the specialized centers rendering services based on emergency healthcare and high technologies. In this respect, the other day the leadership cadres in the system of the Ministry of Healthcare have been entirely renewed and it can be said it was reinforced! Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор. Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди.
Such reforms are especially worth noting due to the fact that they are aimed at cardinally improving the quality of medical services to the population and supplying it with medicines. Бу борадаги ислоҳотлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлаш сифатини тубдан яхшилашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
From now on, the system will be established, according to which, not only the government, but also the relevant ministries and departments, economic entities, including the governors and mayors will be reporting on the outcomes of their activity in this direction. Their activity shall be evaluated based on the aforementioned. Therefore, I demand from each and every head and official to undertake a consistent and efficient work on this particular basis. Энди нафақат ҳукумат, балки мутасадди вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳокимларнинг ҳам бу борадаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот бериш тизими жорий этилади ва шунга қараб уларнинг ишига баҳо берилади. Шу сабабдан ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахсдан айни шу асосда тизимли ва самарали иш олиб боришни талаб этаман.
One can be astonished of how these immortal phrases go in full harmony with our current life, our dreams and aspirations and practical activities. Бу ўлмас сатрлар бизнинг бугунги ҳаётимиз билан, бизнинг орзу-интилиш ва амалий ҳаракатларимиз билан нақадар ҳамоҳанг экани одамни ҳайратга солади.
In the activity of all state bodies, we should switch to qualitatively absolutely new system on working with the population’s appeals. In particular, starting from 2017 the system will be introduced, according to which, the governors and mayors of all levels, the heads of prosecutor’s office and interior bodies will be reporting to the people. Биз барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтишимиз даркор. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.
In evaluating the activity of state bodies and officials, such principles as ensuring lawfulness, to what extent the citizens’ rights and freedoms are protected, the quality and openness of rendering the public services for them must be most important criterion for us. In this respect, once again I want to emphasize one notion. It is not the people who should serve the government bodies, but it is the government bodies who should serve our people. Давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига баҳо беришда қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қандай ҳимоя қилинаётгани, уларга давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва очиқлиги биз учун энг асосий мезон бўлиши шарт. Шу борада бир фикрни яна такрорлаб айтмоқчиман: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Generally speaking, from now on, the results of the activity of the heads of ministries and departments and economic entities, as well as governors and mayors will be evaluated not based on the blank economic indicators, but based on how they engage with people and organize their work, to what extent the citizens’ problems are resolved. Afterwards, a relevant conclusion will be made. Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади.
If the mark is positive and if the people are pleased, then we thank them. And if vice versa, we bid farewell to such heads!!! Айни шу масалада уларнинг фаолияти ижобий бўлса, халқ улардан рози бўлса, раҳмат деймиз, акси бўлса – биз бундай раҳбарлар билан хайрлашамиз.
Our task is to strictly implement our model of progress and renewal based on the accumulated experience and advanced international practice. In this respect, in order to achieve the near and mid-term objectives, we need to act with a resolve. Бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат. Шу борада яқин ва ўрта муддатга белгиланган марраларга эришиш учун қатъият билан ҳаракат қилишимиз зарур.
With this purpose, in the coming days the elaboration of the Strategy of Action on further development of Uzbekistan in 2017-2021 will be completed. Шу мақсадда 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегиясини ишлаб чиқиш яқин кунларда якунланади.
This strategy will encompass the five top priority directions related to state building, improvement of the judicial system, liberalization of the economy, acceleration of development of social sphere and implementation of active foreign policy. Бу стратегия давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришни жадаллаштириш ва фаол ташқи сиёсатни амалга оширишга оид бешта асосий устувор йўналишни қамраб олади.
I am confident that such discussions will serve for further and fuller consideration of our people’s interests. Ишончим комилки, бундай муҳокамалар халқимиз манфаатларини янада тўлиқ инобатга олиш учун хизмат қилади.
In the first instance, this requires of the Prime Minister and his deputies the high-level personal responsibility and effective and full realization of the tasks entrusted with them. Бу, биринчи навбатда, Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан юксак даражадаги шахсий масъулиятни, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва тўлиқ бажаришни талаб этади.
In this regard, I want to propose one suggestion. That is to say, the action program of the Cabinet of Ministers proposed at the joint sessions of the Oliy Majlis chambers on January 23, 2015 and September 8 this year must be further clarified, and proceeding from the latest requirements, the additions must be introduced into it. This is an urgent task. Шу муносабат билан бир таклиф киритмоқчиман. Яъни, Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил 23 январдаги ва жорий йилнинг 8 сентябрдаги қўшма мажлисларида таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат дастурини янада аниқлаштириб, ҳозирги талаблардан келиб чиққан ҳолда, унга қўшимчалар киритиш лозим. Бу – кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.
I believe it would be expedient that the major attention in this regard must be paid to the following strategic directions. Бу борада асосий диққат-эътиборни қуйидаги стратегик йўналишларга қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.
First, preserving the high growth rates in our economy providing for further consolidation of the macroeconomic stability and our national currency; Биринчидан, иқтисодиётимизда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорлик ва миллий валютамизни янада мустаҳкамлашни таъминлаш.