USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
36. The number of months, according to Allah, is twelve months—in the decree of Allah—since the Day He created the heavens and the earth, of which four are sacred. This is the correct religion. So do not wrong yourselves during them. And fight the polytheists collectively, as they fight you collectively, and know that Allah is with the righteous. 36Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир.
37. Postponement is an increase in disbelief—by which those who disbelieve are led astray. They allow it one year, and forbid it another year, in order to conform to the number made sacred by Allah, thus permitting what Allah has forbidden. The evil of their deeds seems good to them. Allah does not guide the disbelieving people. 37Албатта, «насийу» куфрда зиёда бўлишдан ўзга нарса эмас. Бу билан куфр келтирганлар залолатга кеткизилурлар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсанинг ададига мослаш учун уни бир йил ҳалол қиларлар, бир йил ҳаром қиларлар. Бас, бу билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қиларлар. Уларга амалларининг ёмонлиги зийнатланди. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас.
38. O you who believe! What is the matter with you, when it is said to you, “Mobilize in the cause of Allah,” you cling heavily to the earth? Do you prefer the present life to the Hereafter? The enjoyment of the present life, compared to the Hereafter, is only a little. 38Эй иймон келтирганлар! Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида қўзғолинг дейилса, ерга ёпишиб олдингиз. Ёки охиратни қўйиб, ҳаёти дунёга рози бўлдингизми? Охират олдида бу ҳаёти дунё жуда оз­ку?!
39. Unless you mobilize, He will punish you most painfully, and will replace you with another people, and you will not harm Him at all. Allah has power over all things. 39Агар қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
40. If you do not help him, Allah has already helped him, when those who disbelieved expelled him, and he was the second of two in the cave. He said to his friend, “Do not worry, Allah is with us.” And Allah made His tranquility descend upon him, and supported him with forces you did not see, and made the word of those who disbelieved the lowest, while the Word of Allah is the Highest. Allah is Mighty and Wise. 40Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир.
41. Mobilize, light or heavy, and strive with your possessions and your lives in the cause of Allah. That is better for you, if you only knew. 41Енгил бўлса ҳам, оғир бўлса ҳам, қўзғолингиз ва Аллоҳнинг йўлида молларингиз ва жонларингиз ила жиҳод қилингиз. Агар билсангиз, шу ишингиз ўзингиз учун яхшидир.
42. Had the gain been immediate, and the journey shorter, they would have followed you; but the distance seemed too long for them. Still they swear by Allah: “Had we been able, we would have marched out with you.” They damn their own souls, and Allah knows that they are lying. 42Агар осон манфаат ва яқин сафар бўлганида, албатта, сенга эргашар эдилар. Лекин уларга масофа узоқ кўринди. Улар тезда Аллоҳ номи билан қасам ичиб: «Агар қодир бўлганимизда, албатта, сиз билан чиқар эдик», дерлар. Улар ўзларини ҳалок қиладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ улар ёлғончи эканларини, албатта, билади.
43. May Allah pardon you! Why did you give them permission before it became clear to you who are the truthful ones, and who are the liars? 43Аллоҳ сени авф қилди. Нима учун уларга то сенга ростгўй бўлганлар равшан бўлмай туриб ва ёлғончиларни билмасингдан туриб, изн бердинг?
44. Those who believe in Allah and the Last Day do not ask you for exemption from striving with their possessions and their lives. Allah is fully aware of the righteous. 44Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар сендан моллари ва жонлари билан жиҳод қилишдан қолишга изн сўрамайдилар. Аллоҳ тақводорларни билгувчи зотдир.
45. Only those who do not believe in Allah and the Last Day ask you for exemption. Their hearts are full of doubts, so they waver in their doubts. 45Албатта фақат Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиганлар ва қалблари шубҳага тўлганларгина сендан изн сўрарлар. Бас, улар шубҳаларида иккиланаверадилар.
46. Had they wanted to mobilize, they would have made preparations for it; but Allah disliked their participation, so he held them back, and it was said, “Stay behind with those who stay behind.” 46Агар чиқишни хоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолди. Уларга, ўтирувчилар билан ўтиринглар, деди.
47. Had they mobilized with you, they would have added only to your difficulties, and they would have spread rumors in your midst, trying to sow discord among you. Some of you are avid listeners to them. Allah is Aware of the wrongdoers. 47Агар улар ичингизда чиққанларида ҳам сизга ёмонликдан бошқа нарсани зиёда қилмасдилар, тезлаб орангизга фитна солишга уринардилар. Ҳолбуки, ичингизда уларга қулоқ солувчилар бор эди. Аллоҳ золимларни билгувчи зотдир.
48. They tried to cause conflict before, and they hatched plots against you, until the truth prevailed, and the command of Allah became evident—in spite of their dislike. 48Батаҳқиқ, бундан аввал ҳам, улар ёқтирмасалар­да, ҳақ келиб, Аллоҳнинг иши устун бўлгунича, фитна қўзиб, сенга ишларни ағдар­тўнтар қилишар эди.
51. Say, “Nothing will happen to us except what Allah has ordained for us; He is our Protector.” In Allah let the faithful put their trust. 51Сен:«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», деб айт.
52. Say, “Are you expecting for us anything other than one of the two excellences? As for us: we are expecting that Allah will afflict you with a punishment from Himself, or at our hands. So wait, we are waiting with you.” 52Сен:«Сиз биз учун фақат икки яхшиликдан бирини кутмоқдасиз, холос. Биз эса, Аллоҳ сизни Ўз ҳузурида бўладиган ёки бизнинг қўлимиздан етадиган азобга дучор қилишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, биз ҳам сизлар билан бирга кутувчилармиз», деб айт.
54. What prevents the acceptance of their contributions is nothing but the fact that they disbelieved in Allah and His Messenger, and that they do not approach the prayer except lazily, and that they do not spend except grudgingly. 54Уларнинг нафақаларининг қабул этлишидан ман қилган нарса фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари, намозга доимо дангаса ҳолларида келганлари ва доимо ёқтирмай инфоқ қилганларидир.
55. Let neither their possessions nor their children impress you. Allah intends to torment them through them in this worldly life, and that their souls depart while they are disbelievers. 55Уларнинг моллари ва болалари сени ажаблантирмасин. Аслида, Аллоҳ ўша нарсалар сабабли уларни ҳаёти дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишни хоҳлайди, холос.
56. They swear by Allah that they are of you. But they are not of you. They are divisive people. 56Улар ўзлари, албатта, сиздан эканлик ларига Аллоҳ номи ила қасам ичарлар. Ҳолбуки, улар сиздан эмас. Лекин улар қўрқадиган қавмдирлар.
59. If only they were content with what Allah and His Messenger have given them, and said, “Allah is sufficient for us; Allah will give us of His bounty, and so will His Messenger; to Allah we eagerly turn.” 59Агар Аллоҳ ва Унинг Расули уларга берган нарсаларидан рози бўлганларида ва Аллоҳ бизга кифоя қилур, бизга тезда Аллоҳ ва Унинг Расули Ўз фазлидан беради, албатта, биз Аллоҳга рағбат қилувчилармиз, деганларида, яхши бўларди.
60. Charities are for the poor, and the destitute, and those who administer them, and for reconciling hearts, and for freeing slaves, and for those in debt, and in the path of Allah, and for the traveler in need—an obligation from Allah. Allah is All-Knowing, Most Wise. 60Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.