Found act: 1660 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Investigation of banks’ activities is carried out in accordance with procedure established by the Central bank. | Банклар фаолиятини текшириш Марказий банк томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. |
The parties noted productive activity of the joint mechanisms of bilateral and interregional cooperation. They expressed readiness to take joint efforts to further increase the effective use of their potential and capabilities. | Икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорлик учун яратилган қўшма механизмлар сермаҳсул ишлаётгани ижобий баҳоланди. Уларнинг салоҳияти ва имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлик билдирилди. |
The Presidents appreciated the constructive dialogue and active interaction in the field of human rights, democracy and the rule of law. The parties are determined to further promote the strengthening of cooperation between Uzbekistan and the EU in this direction. | Президентлар инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги соҳасидаги конструктив мулоқот ва фаол ҳамкорликни юксак баҳоладилар. Ўзбекистон ва ЕИнинг бу борадаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам кўмаклашишга томонлар қатъий интиладилар. |
The President of the European Council noted with satisfaction the ever-growing attention of the leadership of Uzbekistan to ensuring gender equality, empowerment of women, youth and children and assured that the EU is ready to continue comprehensive assistance in the implementation of projects and programs in these areas. |
Европа кенгаши Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибори ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади ҳамда ЕИ ушбу соҳалардаги лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмакни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. |
In the context of continuity, the priority has been given to attracting direct investments, the latest technologies, best practices and high standards of EU companies to Uzbekistan. | ЕИ компанияларидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар, энг янги технологиялар, илғор тажриба ва юксак стандартларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. |
Creation of sustainable transport corridors has been specified as key factor for increasing mutual trade, including explore options for further development of the Trans-Caspian Multimodal Route. | Барқарор транспорт йўлакларини яратиш, шу жумладан Транскаспий мультимодал маршрутини ривожлантириш ўзаро савдони кўпайтириш учун тизимли омил сифатида белгиланди. |
The Uzbek side expressed its readiness to create the necessary conditions for attracting FDIs, including EU companies. | Ўзбекистон томони хорижий, шу жумладан ЕИ компанияларининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди. |
The Uzbek side expressed gratitude to the European Union for its continued support of Uzbekistan's initiatives on water and environmental issues, in particular on setting up the UN Multi-Partner Trust Fund for Human Security for the Aral Sea region. The parties share the importance of its continued activities. | Ўзбекистоннинг сув-экология масалалари, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик Траст жамғармасини ташкил этиш борасидаги ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Евроиттифоққа миннатдорлик билдирилди. Унинг фаолиятини давом эттириш муҳимлиги борасида томонларнинг фикри якдил. |
We consider this format to be an important and well-needed platform for promoting the practical cooperation, building up trust, partnership and interconnectivity. | Биз мазкур форматга амалий ҳамкорликни илгари суриш, ишонч, шериклик ва ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш учун зарур бўлган муҳим мулоқот майдони сифатида қараймиз. |
Today, Uzbekistan, which is already a home to more than half of the population of Central Asia, is experiencing active demographic growth, which creates a solid foundation and powerful resource for the long-term sustainable development of the country. | Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилаётган Ўзбекистонда бугунги кунда фаол демографик ўсиш кузатилмоқда. Бу эса мамлакатимизнинг узоқ истиқболдаги барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор ва қудратли ресурс бўлиб хизмат қилади. |
There was practically no mutual trade. We were looking for economic partners outside the region. | Ўзаро савдо амалда ривожланмай қолган, биз иқтисодий ҳамкорларни минтақа ташқарисидан қидирар эдик. |
There were no sustainable communications, no transportation, no active humanitarian exchanges. | Барқарор коммуникация, транспорт қатновлари ва фаол гуманитар алмашинувлар йўқ эди. |
And I sincerely expect that the European Union shall continue to provide us with support and practical assistance in achieving these noble goals. | Ва мен Европа Иттифоқи ушбу эзгу мақсадларга эришишни қўллаб-қувватлашда давом этишига чин дилдан умид билдираман. |
Under these circumstances, we attract investments and loans from other regions of the world. | Мавжуд шароит туфайли биз дунёнинг бошқа минтақаларидан инвестиция ва кредитларни жалб қиляпмиз. |
As part of the activities of this structure, it is expedient to develop a long-term strategic program to deepen the trade and economic cooperation and develop transport and communication connectivity, covering the goals and objectives of the «Global Gates» initiative. | Мазкур тузилма фаолияти доирасида «Глобал дарвоза» ташаббусининг мақсад ва вазифаларини қамраб олган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро транспорт-коммуникацион боғлиқликни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегик дастурни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. |
We invite the European side to actively join the implementation of the «Green Agenda» program adopted in our region, in particular, in the following specific areas: | Европа томонини минтақамизда қабул қилинган «Яшил кун тартиби» дастурини, жумладан, қуйидаги аниқ йўналишларни амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирамиз: |
Based on its outcome, we consider it important to develop a joint road map with specific, practical steps and activities. | Унинг якунлари бўйича аниқ, амалий қадамлар ва тадбирларни ўз ичига олган қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни муҳим деб ҳисоблаймиз. |
We are ready to take an active part in the implementation of the first regional vocational education project. | Биз биринчи минтақавий профессионал таълим лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрмиз. |
We appreciate the practical assistance of the European Union in the framework of joint programs to combat terrorism, radicalism and extremism, organized crime, drug trafficking and other common challenges. | Биз Европа Иттифоқининг терроризм, радикализм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва бошқа умумий хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича қўшма дастурлар доирасидаги амалий кўмагини қадрлаймиз. |
Based on the international practice, we propose to establish cooperation between our intelligence and law enforcement agencies to exchange information and jointly counter the modern threats. | Халқаро амалиётдан келиб чиқиб, ахборот алмашиш ва замонавий таҳдидларга биргаликда қарши курашиш учун бизнинг махсус хизматларимиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларимиз ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қиламиз. |