Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
"There was nothing ever like them. He hits the longest ball I have ever seen." | — Жуда зўр-э, қурғур! У ҳаммадан узоққа отади. |
All of us are well aware that each and every sovereign state has its own unique history and culture. The people of this nation are duly considered to be those who truly create and make this history and this culture. The centuries-long history of our Uzbekistan and the period of its last 25-year development, the progress aimed at strengthening its state independence and sovereignty has once again confirmed this truth. | Барчамизга маълумки, ҳар бир суверен давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эгадир. Бу тарих, бу маданиятнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси эса, ҳақли равишда шу мамлакат халқи ҳисобланади. Ўзбекистонимизнинг кўп асрлик тарихи ва кейинги 25 йиллик ривожланиш даври, ўз давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилган тараққиёти бу ҳақиқатни яна бир бор яққол тасдиқлаб берди. |
You are well aware that nearly 600 observers from 5 prestigious international organizations and 46 states participated to monitor the elections. Especially, the full-scale mission of the Organization for Security and Cooperation in Europe Office on Democratic Institutions and Human Rights visited our country for the first time. That is to say, about 200 representatives from 32 states of this international structure, and this is a significant number, have monitored the electoral process, particularly, from the point of democratic principles. | Сайловни кузатиш учун дунёдаги 5 та нуфузли халқаро ташкилот ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчи қатнашгани сизларга яхши маълум. Айниқса, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси биринчи марта юртимизга ташриф буюрди. Яъни, ушбу халқаро тузилманинг 32 та мамлакатдан келган 200 нафарга яқин вакили – бу албатта кичкина гап эмас – айнан демократик тамойиллар талаблари асосида сайлов жараёнини синчиклаб кузатиб борди. |
Therefore, at present, thousands of our fellow-countrymen are sending their proposals and suggestions on perpetuating the memory of our dear teacher. All of them are being extensively studied by the state commission. A separate resolution shall be adopted in this respect. | Буюк Юртбошимиз нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди. Шунинг учун ҳам устозимизнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича минглаб юртдошларимиздан кўплаб таклиф ва тавсиялар келиб тушмоқда. Уларнинг барчаси айни пайтда атрофлича ўрганилмоқда ва бу борада алоҳида қарор қабул қилинади. |
This path is a solid foundation of building a free, democratic, humane state, establishing a civil society, raising the economic might of our Homeland and ensuring its further progress. | Бу йўл – эркин, демократик, инсонпарвар давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, Ватанимиз иқтисодий қудратини юксалтириш ва янада равнақ топтиришнинг мустаҳкам заминидир. |
In this regard, I ask the Speaker of the Legislative Chamber, deputies, the Chairman of the Senate and the senators along with State advisors of the President and the Government jointly elaborate the set of concrete measures on further improving and strengthening the legal foundations of the reforms and transformations to be implemented in our country. | Шу муносабат билан Қонунчилик палатаси Спикери ва депутатлар, Сенат Раиси ва сенаторлардан Президентнинг Давлат маслаҳатчилари хизматлари ҳамда Ҳукумат билан биргаликда мамлакатимизда келажакда амалга ошириладиган ислоҳот ва ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишни сўрайман. |
It will remain in the focus of our attention to further consolidate the mutual friendship and accord reigning in our society, ensure the equal rights for all citizens irrespective of their nationality, religion and faith. It absolutely won’t be allowed in Uzbekistan to disseminate the extremist and radical ideas, which would sow discord among representatives of various ethnicities. | Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Уларнинг ўртасига нифоқ соладиган экстремистик ва радикал ғояларни тарқатишга Ўзбекистонда мутлақо йўл қўйилмайди. |
The ever intensifying bloody conflicts and confrontations, the danger of terrorism and extremism in some regions of the world today require us to be always vigilant and alert. In this respect, such resolute tasks as providing for the security and inviolability of Uzbekistan’s borders, solidifying the defense capability of our country and not allowing any evil to the country’s doorsteps will always remain in the focus of our attention. | Бугунги кунда дунёнинг айрим минтақаларида тобора кескинлашиб бораётган қонли можаро ва зиддиятлар, терроризм ва экстремизм хавфи биздан доимий огоҳ ва ҳушёр бўлишни талаб этмоқда. Шу борада Ўзбекистон чегараларининг хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, юртимиз остонасига ҳеч қандай бало-қазони яқин келтирмаслик каби ҳал қилувчи вазифалар ҳамиша диққатимиз марказида бўлади. |
Today, I deem it necessary to once again underscore the very idea, which is important from the principle point of view: Uzbekistan and its magnanimous people are consistently and solidly upholding the position of conducting a peaceful policy and implementing the principles of respectful approach to national and universal values. However, if it is necessary, we are capable of fiercely striking back against any attempts which threaten the sovereignty and independence of our country, the peaceful and tranquil life of our people. Therefore, I would like to address to our nation that no one should have any doubt about that. We have sufficient strength and power for that. | Бугун принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бир фикрни яна таъкидлаб айтишни зарур деб биламан: Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли. |
I ask the Security Council at the President of the Republic of Uzbekistan along with the Ministry of Defense and leadership of other structures to present in the near days the set of measures on preparing for and worthily celebrating the 25th anniversary of our Armed Forces. In this respect, it is expedient to introduce the proposals on decorating the deserving servicemen not only with recently instituted insignia, but also the high state awards. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашидан Мудофаа вазирлиги ва бошқа тузилмалар раҳбарияти билан биргаликда Қуролли Кучларимизнинг 25 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар комплексини яқин кунларда тақдим этишни сўрайман. Бу борада муносиб ҳарбий хизматчиларни нафақат яқинда таъсис этилган кўкрак нишонлари билан, балки юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича ҳам таклифлар киритиш мақсадга мувофиқдир. |
Third, we consider it our primary task to further and broadly solidify the feeling of justice in our life – the very feeling, which has been revered and prioritized over anything by our people for centuries. In this respect, the words with a deep meaning of our great sakhibkiran (great leader, commander), forefather Amir Temur: “Let justice be our company in each and every deed and a guideline program” must turn for each of us into a life credo. | Учинчидан, халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биз биринчи даражали вазифамиз, деб ҳисоблаймиз. Бу борада буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: «Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин!» деган чуқур маъноли сўзлари ҳар биримиз учун ҳаётий эътиқодга айланиши зарур. |
In further deepening the democratic reforms and implementing the concept of developing a civil society, we believe that, as it was before, the citizens’ self-governance bodies – makhallas, as well as the non-state, non-profit organizations, free and impartial mass media will take an active place. In implementing the important principle, namely, “From a strong state to a strong civil society”, above all, we will lean upon the strength and capabilities of such social institutions. | Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда биз, илгаригидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллалар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар, эркин ва холис оммавий ахборот воситалари фаол ўрин эгаллайди, деб ишонамиз. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало ана шу ижтимоий институтларнинг куч ва имкониятларига таянамиз. |
In this regard, I would like to especially emphasize one idea: strengthening the attention and practical care for the persons of old age and the representatives of elder generation, increasing their pensions, bettering healthcare, social and consumer services for them will continue to remain as one of the most important tasks both for the President, our Government and all khokimiyats (governor’s and mayor’s offices). | Шу борада бир фикрга алоҳида урғу бериб таъкидламоқчиман: ёши улуғ инсонлар, катта авлод вакилларига эътибор ва амалий ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг пенсияларини ошириш, тиббий хизмат ва ижтимоий-маиший таъминотини яхшилаш бундан буён ҳам Президент учун, Ҳукуматимиз ва барча ҳокимликлар учун энг муҳим устувор вазифалардан бири бўлиб қолади. |
For this purpose, at present the set of broad-scale measures was elaborated on strengthening the state support of pensioners, lone elderly and people with disabilities. They will be unconditionally implemented. The additional necessary measures will be taken to increase the number of employees of the “Nuroniy” and “Makhalla” foundations, improving their material and technical basis, further raising their role and status in our society. | Шу мақсадда пенсионерлар, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бўйича айни пайтда кенг қамровли чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди ва улар сўзсиз амалга оширилади. «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларининг ходимлар штатларини кўпайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жамиятимиз ҳаётида уларнинг ўрни ва мавқеини янада ошириш бўйича қўшимча зарур чоралар кўрилади. |
Our dear women, who are the priceless virtue of the Almighty Creator, dear mothers, kind spouses, cherished sisters, beloved daughters and grandchildren always care about us, boundlessly believe and render strength and assistance to us along the path of overcoming all barriers and achieving our objectives. | Яратганнинг бебаҳо мўъжизаси бўлган азиз аёлларимиз, қадрли оналаримиз, меҳрибон рафиқаларимиз, мунис опа-сингилларимиз, севимли қизларимиз ва набираларимиз ҳаётда бизга барча тўсиқларни енгиб ўтиш, олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиш йўлида доимо ғамхўрлик қилиб, ҳамиша чексиз ишонч, куч ва мадад берадилар. |
All of us are well-aware that Uzbekistan is rich with raw and natural resources and boasts with powerful economic and human potential. However, our biggest wealth is an enormous intellectual and spiritual potential of our people. We know well and highly cherish that our respected intelligentsia – the people of science, techniques, and above all, our academicians, the people culture, literature, art and the representatives of sport are diligently and selflessly working in creating and further multiplying this potential. | Барчамизга аёнки, Ўзбекистон бой қазилма ва табиий ресурсларга, қудратли иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эга. Бироқ бизнинг энг катта бойлигимиз – бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Бу салоҳиятни яратиш ва янада кўпайтиришда ҳурматли зиёлиларимиз – илм-фан ва техника намояндалари, биринчи навбатда қадрли ва ҳурматли академикларимиз, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларининг вакиллари бутун вужудини бериб, фидокорона меҳнат қилаётганларини биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз. |
We must take to the logical end our broad-scale work being accomplished in this sphere, in particular, our national programs adopted on education and upbringing. | Бу соҳада олиб бораётган кенг миқёсли ишларимизни, хусусан, таълим-тарбия бўйича қабул қилинган умуммиллий дастурларимизни мантиқий якунига етказишимиз зарур. |
We will continue the state policy on the youth with resolve and consistency. We will not only continue, but we will raise this policy to the higher level in line with the latest requirements as our top priority task. We will channel all available strength and capabilities of our state and society to raise our youth as happy and independently thinking people with high intellectual and spiritual potential, who stand not inferior in any sphere to their contemporaries in the world. |
Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз. |
Above all, we should accelerate the work started on further deepening the reforming and liberalization of economy, structural changing its branches and sectors. Such issues as modernizing the sectors and areas, increasing the level of their competitiveness and developing their export potential should constantly be in the focus of our attention. | Биз аввало иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасидаги ишларимизни янада чуқурлаштириш, унинг соҳа ва тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш бўйича бошланган ишларни жадаллаштиришимиз керак. Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, уларнинг рақобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим. |
For this purpose, we need to more actively attract the foreign investments, advanced technologies and information-communication systems to all spheres. | Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада фаол жалб этишимиз зарур бўлади. |