USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
9. They traded away Allah's revelations for a cheap price, so they barred others from His path. How evil is what they did. 9Улар Аллоҳнинг оятларини озгина баҳога сотиб, Унинг йўлидан тўсдилар. Дарҳақиқат, уларнинг қилганлари қандай ҳам ёмон бўлди?!
13. Will you not fight a people who violated their oaths, and planned to exile the Messenger, and initiated hostilities against you? Do you fear them? It is Allah you should fear, if you are believers. 13Аҳдларини бузган, Расулни (юртдан) чиқаришга қасд қилган ва сизга (қарши) биринчи бўлиб (уруш) бошлаган қавм билан урушмайсизми?! Улардан қўрқасизми?! Агар мўмин бўлсангиз, қўрқишингиз лойиқ зот Аллоҳдир!!!
14. Fight them. Allah will punish them at your hands, and humiliate them, and help you against them, and heal the hearts of a believing people. 14Уларга қарши жанг қилинглар! Аллоҳ уларни сизнинг қўлингиз билан азоблайдир, хорлайдир ва уларга қарши сизга ёрдам берадир. Ва мўмин қавмларнинг кўнгилларига шифо берадир.
15. And He will remove the anger of their hearts. Allah redeems whomever He wills. Allah is Knowledgeable and Wise. 15Ва қалбларидаги аччиқни кетказадир. Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшанинг тавбасини қабул қиладир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.
16. Or do you think that you will be left alone, without Allah identifying which of you will strive, and take no supporters apart from Allah, His Messenger, and the believers? Allah is well Aware of what you do. 16Сиздан жиҳод қилганларни, Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва мўминлардан ўзгани дўст тутмаганларни билмай туриб, Аллоҳ томонидан тарк этиб қўйилмоғингизни ўйладингизми? Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардор зотдир.
17. It is not for the polytheists to attend Allah’s places of worship while professing their disbelief. These—their works are in vain, and in the Fire they will abide. 17Мушрикларга ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Ана ўшалар амаллари ҳабата бўлганлардир ва улар дўзахда абадий қолувчилардир.
18. The only people to attend Allah’s places of worship are those who believe in Allah and the Last Day, and pray regularly, and practice regular charity, and fear none but Allah. These are most likely to be guided. 18Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар.
19. Do you consider giving water to pilgrims and maintaining the Sacred Mosque the same as believing in Allah and the Last Day and striving in Allah’s path? They are not equal in Allah’s sight. Allah does not guide the unjust people. 19Ҳожиларга сув беришни ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни, Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилган каби қилдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузурида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.
20. Those who believe, and emigrate, and strive in Allah’s path with their possessions and their persons, are of a higher rank with Allah. These are the winners. 20Иймон келтириб, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида моллари ва жонлари билан жиҳод қилганларнинг даражалари Аллоҳнинг ҳузурида жуда улуғдир. Ана ўшалар ютуққа эришувчилардир.
22. Abiding therein forever. With Allah is a great reward. 22Улар унда абадий қолувчилардир. Албатта, Аллоҳ, ҳузурида улуғ ажр бор зотдир.
24. Say, “If your parents, and your children, and your siblings, and your spouses, and your relatives, and the wealth you have acquired, and a business you worry about, and homes you love, are more dear to you than Allah, and His Messenger, and the struggle in His cause, then wait until Allah executes His judgment.” Allah does not guide the sinful people. 24Агар ота­оналарингиз, болаларингиз, ака­укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош­уруғларингиз, касб қилган молларингиз, касод бўлишдан қўрққан тижоратларингиз ва хуш кўрган масканларингиз сизга Аллоҳдан, Унинг Расули ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан маҳбуброқ бўлса, у ҳолда Аллоҳ Ўз амрини келтургунча кутиб туринг. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас.
25. Allah has given you victory in numerous regions; but on the day of Hunayn, your great number impressed you, but it availed you nothing; and the land, as spacious as it was, narrowed for you; and you turned your backs in retreat. 25Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди. Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз мағрур қилган эди. Бас, сизга ҳеч фойда бермади ва кенг ер сизга торлик қилиб қолди. Сўнгра ортга қараб қочдингиз.
26. Then Allah sent down His serenity upon His Messenger, and upon the believers; and He sent down troops you did not see; and He punished those who disbelieved. Such is the recompense of the disbelievers. 26Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша кофирларнинг жазосидир.
27. Then, after that, Allah will relent towards whomever He wills. Allah is Forgiving and Merciful. 27Сўнгра ўшандан кейин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбасини қабул қилди. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
28. O you who believe! The polytheists are polluted, so let them not approach the Sacred Mosque after this year of theirs. And if you fear poverty, Allah will enrich you from His grace, if He wills. Allah is Aware and Wise. 28Эй иймон келтирганлар! Албатта, мушриклар нажасдирлар, бунга шубҳа йўқ, бу йилларидан кейин Масжидул Ҳаромга яқин келмасинлар. Агар фақирликдан қўрқсангиз, тезда Аллоҳ Ўзи хоҳласа, сизни фазли ила бой қилиб қўядир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир.
29. Fight those who do not believe in Allah, nor in the Last Day, nor forbid what Allah and His Messenger have forbidden, nor abide by the religion of truth—from among those who received the Scripture—until they pay the due tax, willingly or unwillingly. 29Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиганларга, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсаларни ҳаром деб билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши, то улар бўйинсунган ҳолларида ўз қўллари билан «жизя» бермагунича, жанг қилинг.
30. The Jews said, “Ezra is the son of Allah,” and the Christians said, “The Messiah is the son of Allah.” These are their statements, out of their mouths. They emulate the statements of those who blasphemed before. May Allah assail them! How deceived they are! 30Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Насоролар: «Масиҳ Аллоҳнинг ўғлидир», дедилар. Бу оғизлари билан айтган гапларидир. Аввалги куфр келтирганларнинг гапига ўхшатадилар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қаён бурилмоқдалар?!
31. They have taken their rabbis and their priests as lords instead of Allah, as well as the Messiah son of Mary. Although they were commanded to worship none but The One God. There is no god except He. Glory be to Him; High above what they associate with Him. 31Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир.
32. They want to extinguish Allah’s light with their mouths, but Allah refuses except to complete His light, even though the disbelievers dislike it. 32Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортадир.
34. O you who believe! Many of the rabbis and priests consume people's wealth illicitly, and hinder from Allah’s path. Those who hoard gold and silver, and do not spend them in Allah’s cause, inform them of a painful punishment. 34Эй иймон келтирганлар! Албатта, ҳибр ва роҳибларнинг кўплари одамларнинг молларини ботил йўл билан ерлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсарлар. Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобнинг башоратини беравер.