Found давлат: 870 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The right to use subsoil plots containing precious metals and precious stones, for individuals and legal entities, shall arise from the moment they receive, in the prescribed manner, the appropriate permit issued by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади. |
Subsoil plots containing precious metals and precious stones shall be the property of the Republic of Uzbekistan, shall be subject to rational use and protected by the state. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон Республикасининг мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир. |
Precious metals and precious stones mined in the manner prescribed by legislation may be in state ownership, the property of individuals and legal entities. | Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулкида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлиши мумкин. |
The right of ownership to precious metals and precious stones mined in accordance with the procedure established by legislation shall be protected by the state. | Қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат томонидан муҳофаза қилинади. |
Precious metals and precious stones mined by industrial mining entities from the subsoil, as well as other products and incomes legally received in the industrial mining of precious metals and precious stones, shall be the property of industrial mining entities, unless otherwise provided by production sharing agreements, supply contracts, including government contracts for the supply of goods concluded with industrial production entities, as well as international treaties of the Republic of Uzbekistan. | Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, худди шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш чоғида қонуний равишда олинган бошқа маҳсулотлар ҳамда даромадлар, агар саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан тузилган, маҳсулот тақсимотига оид битимларда, маҳсулот етказиб бериш шартномаларида, шу жумладан товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, саноат усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулки ҳисобланади. |
Permission for the right to use subsoil plots for the activities of artisanal mining of precious metals and precious stones shall be issued by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources following the results of an electronic auction. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади. |
The Republic of Uzbekistan, represented by its authorized state bodies, shall have a priority right to purchase precious metals and precious stones mined from subsoil plots. | Ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасига ваколатли давлат органлари тимсолида тегишли бўлади. |
Nuggets of precious metals and precious stones, which, in accordance with the procedure established by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, are to be classified as unique, must be offered by the subjects of industrial and artisanal mining to the authorized state body for acquisition on a priority basis. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак. |
Subjects of industrial production and refineries, when selling refined precious metals, shall offer them for purchase on a priority basis to the Central Bank of the Republic of Uzbekistan in order to replenish its assets in precious metals, unless otherwise stipulated by the terms of the state order. | Агар давлат буюртмаси шартларида бошқача тарзда шартлашилмаган бўлса, cаноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни реализация қилишда уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига унинг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этади. |
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall inform the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan about the facts of non-fulfillment by legal entities of contractual obligations for the sale of precious metals for state needs. | Юридик шахслар томонидан қимматбаҳо металларни давлат эҳтиёжлари учун реализация қилиш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги фактлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади. |
Acquisition of refined precious metals within the framework of the state's priority right shall be carried out at prices calculated using prices prevailing on the international market, minus transportation costs, sales costs and a quality discount, which is applied in the event of the purchase of refined precious metal that does not meet international quality standards, applied by the London Bullion Market Association and designated in the documents of this association as the standard “London good delivery”. | Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида «London good delivery» стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади. |
Article 22. State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan | 22-модда. Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди |
The State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan (hereinafter referred to as the State Fund) shall be replenished by: | Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди (бундан буён матнда Давлат фонди деб юритилади) қуйидагилар ҳисобига тўлдирилади: |
precious metals and precious stones, including unique nuggets of precious metals and unique precious stones, acquired at the expense of the State budget of the Republic of Uzbekistan; | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан ноёб қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ноёб қимматбаҳо тошлар; |
precious metals and precious stones transferred to the state by the right of inheritance and donation; | ворислик ва ҳадя ҳуқуқи бўйича давлатга ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар; |
state awards and gifts made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган давлат мукофотлари ва совғалари; |
precious metals and precious stones credited to the State Fund on other grounds established by legislation. | қонунчиликда белгиланган бошқа асослар бўйича Давлат фондига ўтказиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар. |
Precious metals and precious stones credited to the State Fund shall be state property. | Давлат фондига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулки ҳисобланади. |
Replenishment of the State Fund with precious metals and precious stones, as well as their spending shall be carried out in accordance with the decisions of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan within the funds provided for in the parameters of the State Budget of the Republic of Uzbekistan for the corresponding year. | Давлат фондини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан тўлдириш, шунингдек уларни сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади. |
The organization of the purchase of precious metals and precious stones to the State Fund shall be carried out by the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan jointly with the Central Bank of the Republic of Uzbekistan. | Давлат фондига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк билан биргаликда амалга оширилади. |