Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
61. But if they incline towards peace, then incline towards it, and put your trust in Allah. He is the Hearer, the Knower. | 61Агар улар тинчликка мойил бўлсалар, сен ҳам мойил бўл. Ва Аллоҳга таваккул қил. Албатта, У эшитгувчи ва билгувчи зотдир. |
62. If they intend to deceive you—Allah is sufficient for you. It is He who supported you with His aid, and with the believers. | 62Агар сени алдашни ирода қилсалар, бас, сенга Аллоҳ кифоя қиладир. У сени Ўз нусрати ва мўминлар билан қўллаган. |
63. And He united their hearts. Had you spent everything on earth, you would not have united their hearts, but Allah united them together. He is Mighty and Wise. | 63Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштирган зотдир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ғолиб ва ҳикматли зотдир. |
64. O prophet! Count on Allah, and on the believers who have followed you. | 64Эй Набий, сенга ва сенга эргашганлар мўминларга Аллоҳ кифоядир. |
66. Allah has now lightened your burden, knowing that there is weakness in you. If there are a hundred steadfast among you, they will defeat two hundred; and if there are a thousand of you, they will defeat two thousand by Allah’s leave. Allah is with the steadfast. | 66Энди Аллоҳ сизлардан енгиллаштирди, сизларда ожизлик борлигини билди. Бас, агар сиздан юзта сабрли бўлса, икки юзтани енгадир. Агар сиздан мингта бўлса, Аллоҳнинг изни ила икки мингтани енгадир. Аллоҳ сабрлилар биландир. |
67. It is not for a prophet to take prisoners before he has subdued the land. You desire the materials of this world, but Allah desires the Hereafter. Allah is Strong and Wise. | 67Набий учун ер юзида забардаст бўлмагунича асирлари бўлиши яхши эмас эди. Сизлар дунёнинг ўткинчи матоҳини истарсизлар. Аллоҳ эса, охиратни истар. Ва Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. |
68. Were it not for a predetermined decree from Allah, an awful punishment would have afflicted you for what you have taken. | 68Агар Аллоҳнинг олдиндан ёзгани бўлмаганида, сизга олган нарсаларингиз туфайли улуғ азоб етар эди. |
69. So consume what you have gained, legitimate and wholesome; and remain conscious of Allah. Allah is Forgiving and Merciful. | 69Бас, ўлжага олган нарсаларингиздан ҳалолпок ҳолда енглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир. |
70. O prophet! Say to those you hold prisoners, “If Allah finds any good in your hearts, He will give you better than what was taken from you, and He will forgive you. Allah is Forgiving and Merciful.” | 70Эй Набий, қўлингиздаги асирларга: «Агар Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини билса, сизга ўзингиздан олинган нарсадан кўра яхшироқ нарсани берур ва сизни мағфират қилур. Аллоҳ мағфират қилгувчи ва раҳмли зотдир», деб айт! |
71. But if they intend to betray you, they have already betrayed Allah, and He has overpowered them. Allah is Knowing and Wise. | 71Агар сенга хиёнат қилишни истасалар, батаҳқиқ, бундан олдин Аллоҳга хиёнат қилган эдилар. Бас У уларга қарши имкон топди. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир. |
72. Those who believed, and emigrated, and struggled in Allah’s cause with their possessions and their persons, and those who provided shelter and support—these are allies of one another. As for those who believed, but did not emigrate, you owe them no protection, until they have emigrated. But if they ask you for help in religion, you must come to their aid, except against a people with whom you have a treaty. Allah is Seeing of what you do. | 72Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир бирларига валийдирлар. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, сиз ҳеч валий бўла олмассиз. Агар улар сиздан динда ёрдам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб. Фақат сиз билан ўрталарида аҳднома бор қавм зиддига эмас. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўргувчи зотдир. |
74. Those who believed, and emigrated, and struggled for Allah’s cause, and those who gave shelter and support—these are the true believers. They will have forgiveness, and a bountiful provision. | 74Иймон келтирган, ҳижрат этган, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар ҳақ мўминлардир. Улар учун мағфират ва карамли ризқ бордир. |
75. As for those who believed afterwards, and emigrated and struggled with you—these belong with you. But family members are nearer to one another in the Book of Allah. Allah is Cognizant of everything. | 75Кейин иймон келтириб, ҳижрат қилган ва сизлар билан жиҳод қилганлар ҳам сизлардандир. Аллоҳнинг китобида қариндошлар бирбирларига ҳақлироқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи зотдир. |
1. A declaration of immunity from Allah and His Messenger to the polytheists with whom you had made a treaty. |
1(Бу) Аллоҳдан ва Унинг Расулидан мушрикларнинг сиз аҳдлашганларига «бароат»–ора очиқлик (эълони)дир. |
2. So travel the land for four months, and know that you cannot escape Allah, and that Allah will disgrace the disbelievers. | 2Бас, ер юзида тўрт ой сайр қилиб юринглар ва билингларки, албатта, сиз Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз ва, албатта, Аллоҳ кофирларни хор қилгувчидир. |
3. And a proclamation from Allah and His Messenger to the people on the day of the Greater Pilgrimage, that Allah has disowned the polytheists, and so did His Messenger. If you repent, it will be better for you. But if you turn away, know that you cannot escape Allah. And announce to those who disbelieve a painful punishment. | 3(Бу) Аллоҳ ва Унинг Расулидан одамларга «ҳажжул акбар» куниги билдиришдир. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расулининг мушриклар билан оралари очиқдир. Бас, агар тавба қилсангиз, у ўзингиз учун яхшидир. Агар юз ўгириб кетадиган бўлсангиз, билингларки, албатта, сизлар Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз. Куфр келтирганларга аламли азобнинг «башоратини» беравер. |
4. Except for those among the polytheists with whom you had made a treaty, and did not violate any of its terms, nor aided anyone against you. So fulfill the treaty with them to the end of its term. Allah loves the righteous. | 4Магар мушриклардан сиз аҳдлашганингиздан кейин ҳеч нарсани нуқсон қилмаганлари ва сизга қарши бировга ёрдам бермаганларининг аҳдларини муддатларигача батамом қилинг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир. |
5. When the Sacred Months have passed, kill the polytheists wherever you find them. And capture them, and besiege them, and lie in wait for them at every ambush. But if they repent, and perform the prayers, and pay the alms, then let them go their way. Allah is Most Forgiving, Most Merciful. | 5Бас, ҳаром ойлар чиққанда, мушрикларни қаерда топсангиз, ўлдиринглар, тутинглар, қамал қилинглар ва уларни ҳар жойда пойланглар. Агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларига қўйиб юборинглар. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
6. And if anyone of the polytheists asks you for protection, give him protection so that he may hear the Word of Allah; then escort him to his place of safety. That is because they are a people who do not know. | 6Агар мушриклардан биронтаси паноҳ сўраса, унга паноҳ бер, токи у Аллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнгра уни омонлик жойига етказиб қўй. Бу уларнинг билмайдиган қавм бўлганлари учундир. |
7. How can there be a treaty with the polytheists on the part of Allah and His Messenger, except for those with whom you made a treaty at the Sacred Mosque? As long as they are upright with you, be upright with them. Allah loves the pious. | 7Қандай қилиб мушрикларга Аллоҳнинг ҳузурида ва Унинг Расулининг ҳузурида аҳд бўлсин?! Магар сиз билан Масжидул Ҳаром олдида аҳдлашганлар, сизга нисбатан мудом мустақим турсалар, сиз ҳам мустақим туринг. Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир. |