USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
Unless otherwise decided by the Contracting Parties, the Arbitration Panel proceedings shall take place in the territory of the Contracting Party complained against. Subject to the provisions agreed by the Contracting Parties, the arbitration panel shall determine its procedure. Each Contracting Party shall bear the expenses of its arbitrator and its presentation in the arbitral proceedings. The expense of the chairperson and other expenses of the Arbitration Panel shall be co-shared equally by the Contracting Parties. Башарти Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида бошқача келишилган бўлмаса, Арбитраж кенгаши муҳокамаси шикоят қилинган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлиб ўтади. Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан келишилган қоидаларга мувофиқ, Арбитраж кенгаши ўз иш тартибини белгилайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳаками ва унинг арбитраж муҳокамасида иштирок этиши учун харажатларни ўз зиммасига олади. Арбитраж кенгаши раисининг харажатлари ва бошқа харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг тақсимланади.
The Contracting Parties shall take all necessary measures to ensure the achievement of the objectives of this Agreement and the fulfillment of their obligations under this Agreement. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битим мақсадларига эришиш ва мазкур Битим бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрадилар.
If either Contracting Party considers that the other Contracting Party has failed to fulfill an obligation under this Agreement, the other Contracting Party shall first have recourse to the procedures laid down in Articles 19 and 20 of this Agreement. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни мазкур Битим бўйича мажбуриятни бажармаган деб ҳисобласа, бошқа Аҳдлашувчи Томон, биринчи навбатда, мазкур Битимнинг 19 ва 20-моддаларида кўрсатилган тартиб-қоидаларга мурожаат қилиши лозим.
ARTICLE 23 
Entry Into Force, Duration and Termination 
23-модда
Кучга кириши, муддати ва тугатилиши 
Done at Tashkent on March 29, 2022 in two originals, each in Uzbek, Turkish and English languages, all texts being equally authentic. In case of divergence in interpretation of the provisions of the Agreement, the English texts shall prevail. Тошкент шаҳрида 2022 йил 29 мартда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, турк ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар тенг аутентикдир. Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Annex II shall be applied for determining the origin of products eligible for preferential concessions under the Preferential Trade Agreement (hereinafter referred to as “this Agreement”) between the Republic of Uzbekistan and the Republic of Türkiye (hereinafter referred to as "Uzbekistan” and “Türkiye” or “the Contracting Parties” where appropriate). Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси (бундан буён матнда «Ўзбекистон» ва «Туркия» ёки «Аҳдлашувчи томонлар» деб юритилади) ўртасида имтиёзли савдо Битими (бундан буён матнда «мазкур Битим» деб юритилади) бўйича имтиёзларга эга бўлган маҳсулотларнинг келиб чиқишини аниқлаш учун II илова қўлланилади.
(a) “chapters” and “headings” means the chapters and the headings (four-digit codes) used in the nomenclature which makes up the Harmonized Commodity Description and Coding System (hereinafter referred to as HS); (а) «боблар» ва «сарлавҳалар» Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизимини ташкил этувчи номенклатурасида ишлатиладиган боблар ва сарлавҳаларни (тўрт рақамли кодлар) англатади (бундан буён «УТ» деб аталади);
(g) Movement Certificate EUR. 1 means document issued by an authorized body and confirming the country of origin of goods; (g) EUR. 1 Ҳаракатланиш сертификати — ваколатли орган томонидан берилган ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи ҳужжат;
(h) “customs value” means the transaction value of imported goods, which is the price actually paid or payable for the goods when sold for export to the country of importation, including other leviable charges and adjustment; (h) «божхона қиймати» импорт қилувчи мамлакатга экспорт қилишда тўланиши лозим бўлган харажатлар ва нархга тузатишларни инобатга олган ҳолда товарлар учун тўланадиган ёки аслида тўланган нархни акс эттирувчи импорт қилинадиган товарларнинг битим қийматини англатади;
(i) “goods” means both material and the products; (i) «товарлар» маҳсулотлар ва материалларни англатади;
(j) “manufacture” means any kind of sufficient working or processing including assembly or specific operations on both of industrial and agricultural products; (j) «ишлаб чиқариш» ҳар қандай турдаги етарлича ишлаш ёки қайта ишлаш, жумладан, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан боғлиқ йиғиш ва махсус операцияларни англатади;
(n) “value of materials” means the customs value at the time of importation of the non-originating materials used, or, if this is not known and cannot be ascertained, the first ascertainable price paid for the non-originating materials in a Contracting Party; (n) «материаллар қиймати» келиб чиқиши номаълум бўлган материаллар фойдаланилганда унинг олиб киришдаги божхона қиймати ёки башарти буни аниқлашнинг иложи бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонда ушбу материаллар учун тўланган дастлабки аниқлаш мумкин бўлган нархни англатади.
(o) “value of originating materials” means the value of such materials as defined in subparagraph (n) applied mutatis mutandis; (о) «келиб чиқиши маълум материалларнинг қиймати» — талаб этиладиган ўзгартиришлар киритилган ҳолда (n) кичик бандда белгиланган материалларнинг қийматини англатади;
(r) “competent authorities” mean the administrative bodies responsible for implementation of provisions in this Protocol which is “Ministry of Investments and Foreign Trade of the Republic of Uzbekistan, State Customs Committee of the Republic of Uzbekistan” for Uzbek side and “Ministry of Trade of the Republic of Türkiye” for Turkish side; (r) «ваколатли органлар» мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш учун масъул бўлган маъмурий органларни англатади, ўзбек томони учун «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси» ва турк томони учун «Туркия Республикаси Савдо вазирлиги»;
(s) central authorized body refers to a body (organization) authorized by a Contracting party to the Agreement to issue certificates of origin of goods and maintaining a unified electronic system for certification of the origin of goods on the territory of this state, as well as control over the proper functioning of this system. (s) марказий ваколатли орган — Битимнинг Аҳдлашувчи Томони товарларнинг келиб чиқиш сертификатларини бериш ва ушбу давлат ҳудудида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашнинг ягона электрон тизимини юритиш ҳамда ушбу тизимнинг тўғри ишлашини назорат қилиш учун ваколатли этиб белгиланган органи (ташкилоти).
(c) live animals born and raised there; (с) у ерда туғилиб ўсган тирик ҳайвонлар;
(d) products obtained from animals born and/or raised there; (d) у ерда туғилган ва ўсган ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар;
(f) products of sea fishing and other marine products taken from the sea outside the territorial waters of the Contracting Parties by their vessels; (f) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудий сувларидан ташқарида денгиздан ўз кемалари тарафидан олиб кетилган денгиз балиқ овлаш маҳсулотлари ва бошқа денгиз маҳсулотлари;
(g) products processed and/or made on boards its factory ships exclusively from products referred to in subparagraph (e) and (f) above; (g) фақат юқоридаги (е) ва (f) кичик бандларида кўрсатилган маҳсулотлардан мамлакат завод кемаларида қайта ишланган ва/ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотлар;
(i) waste and scrap resulting from manufacturing operations conducted there; (i) у ердаги ишлаб чиқариш ёки бошқа операцияларнинг натижаси ҳисобланган иккиламчи хом ашё ва чиқиндилар;