USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7905 words & 2 translates

English Ўзбек
From the date of entry into force of this Agreement, no new tariffs or charges having equivalent effect shall be introduced in trade of goods specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement between the Contracting Parties. The Contracting Parties shall not apply para-tariffs with respect to goods specified in the Annex I-A and Annex I-B of this Agreement. Мазкур Битим кучга кирган кундан бошлаб Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган товарлар савдосига янги тарифлар ёки эквивалент таъсирга эга бўлган йиғимлар киритилмайди. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган товарларга нисбатан пара-тарифларни қўлламайдилар.
The Contracting Parties shall consider the progress on implementation of Annex I-A and Annex I-B of this Agreement through consultations within meetings of the Joint Committee, with a view to review and update the concessions. Аҳдлашувчи Томонлар имтиёзларни кўриб чиқиш ва янгилаш мақсадида, Қўшма қўмита йиғилишлари доирасидаги маслаҳатлашувлар орқали мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларини амалга ошириш жараёнини кўриб чиқадилар.
The goods originating in a Contracting Party, imported to the other Contracting Party shall be accorded treatment no less favorable than like domestic goods in respect of laws, regulations and requirements affecting their sale, offer for sale, purchase, transportation, distribution or use. Аҳдлашувчи Томонларнинг биридан келиб чиққан, бошқа Аҳдлашувчи Томонга импорт қилинган товарларга нисбатан уларнинг савдоси, сотилиши, сотиб олиниши, ташиш, тарқатиш ёки фойдаланилишга таклиф қилиш билан боғлиқ қонунлар, қоидалар ва талаблар бўйича маҳаллий маҳсулотлардан кам бўлмаган қулай режим қўлланилади.
The Contracting Parties agreed to apply the Rules of Origin in bilateral trade of goods specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган товарларнинг икки томонлама савдосида келиб чиқиш қоидаларини қўллашга келишиб олдилар.
Goods covered by the provisions of this Agreement shall be eligible for preferential treatment provided that they satisfy the Rules of Origin as set out in Annex II to this Agreement. Мазкур Битимнинг қоидалари билан қамраб олинган товарлар мазкур Битимнинг II иловасида белгиланган келиб чиқиш қоидаларига мувофиқ бўлган тақдирда, уларга нисбатан имтиёзли режим қўлланилади.
In case there is a need to amend the Rules of Origin laid down in Annex II, the Joint Committee shall decide on the amendments according to procedures in Article 18 of this Agreement. II иловада келтирилган келиб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш зарурати бўлганда, Қўшма қўмита мазкур Битимнинг 15-моддасида кўрсатилган тартибларга мувофиқ ўзгартиришлар тўғрисида қарор қабул қилади.
ARTICLE 9 
Antidumping and Countervailing Measures 
9-модда 
Антидемпинг ва компенсация чоралари 
The Contracting Parties shall have the right to take anti-dumping and countervailing measures in accordance with the rules and procedures set forth in Articles VI and XVI of the GATT 1994, the WTO Agreement on Implementation of Article VI of the GATT 1994 and the WTO Agreement on Subsidies and Countervailing Measures with their Annexes. Аҳдлашувчи Томонлар 1994 йилдаги ГАТТнинг VI ва XVI моддаларида, 1994 йилдаги ГАТТнинг VI моддасини амалга ошириш бўйича ЖСТ Битимида ва ЖСТ Субсидия ва компенсация чоралари тўғрисидаги Битими ва унинг иловаларида белгиланган қоидалар ва тартибларга мувофиқ антидемпинг ва компенсация чораларини кўриш ҳуқуқига эга.
Except otherwise stipulated in this Article, nothing in this Agreement shall be construed as imposing any additional rights or obligations with respect to antidumping or countervailing duty proceedings or measures taken pursuant to Articles VI and XVI of the GATT 1994, the WTO Agreement on Implementation of Article VI of the GATT 1994 and the WTO Agreement on Subsidies and Countervailing Measures with their Annexes. Башарти ушбу моддада бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса, Мазкур Битимда ҳеч нарса 1994 йилдаги ГАТТнинг VI ва XVI моддаларида, 1994 йилдаги ГАТТнинг VI моддасини амалга ошириш бўйича ЖСТ Битимида ва ЖСТнинг Субсидия ва компенсация чоралари тўғрисидаги Битими ва унинг иловаларига мувофиқ кўрилган ҳолатлар ва чораларга нисбатан ҳар қандай қўшимча ҳуқуқлар ёки мажбуриятларни юклаш сифатида талқин қилинмайди.
If one of the Contracting Parties intends to apply any antidumping or countervailing measures, then this Contacting Party shall, before the application of the measures, provide the other interested Party with the relevant information about the main facts and findings reasoning the application of such measures. For the Contracting Parties to be able to protect their interests, such information shall be provided in advance. Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири антидемпинг ёки компенсация чораларини қўллаш ниятида бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томон чоралар қўлланилишидан олдин бошқа манфаатдор Томонга бундай чораларни қўллашни асословчи асосий фактлар ва хулосалар тўғрисида тегишли маълумотларни тақдим этади. Аҳдлашувчи Томонлар ўз манфаатларини ҳимоя қилишлари учун бундай маълумотлар олдиндан тақдим этилиши лозим.
None of the provisions in this Agreement prevent both Contracting Parties from taking safeguard measures in accordance with Article XIX of GATT 1994 and the WTO Agreement on Safeguard Measures. Мазкур Битим қоидаларининг ҳеч бири ҳар икки Аҳдлашувчи Томонга 1994 йилдаги ГАТТнинг XIX моддаси ва ЖСТнинг Ҳимоя чоралари тўғрисидаги Битимига мувофиқ ҳимоя чораларини кўришга тўсқинлик қилмайди.
If as a result of the reduction or elimination of a tariff under this Agreement, originating goods of the Contracting Party are being imported into the territory of the other Contracting Party in such increased quantities, in absolute terms or relative to domestic production, and under such conditions as to cause or threaten to cause serious injury to a domestic industry producing like or directly competitive goods, the importing Contracting Party, in prior consultations with the other Contracting Party in accordance with Article 19 of this Agreement, may adopt safeguard measures, in compliance with the procedures set forth in the WTO Agreement on Safeguards. Башарти мазкур Битимга мувофиқ тарифни камайтириш ёки бекор қилиш натижасида Аҳдлашувчи Томоннинг ўзи ишлаб чиқарган товарлари бошқа бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кўп миқдорда ёки маҳаллий маҳсулотларга нисбатан эркин шартларда ҳамда бундай товарлар ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий саноат корхоналарига жиддий зарар етказиши ёки етказиши мумкин бўладиган шартларда импорт қилинганда, импорт қилувчи Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг 19-моддасига биноан бошқа Аҳдлашувчи Томон билан олдиндан маслаҳатлашган ҳолда ЖСТнинг Муҳофаза чоралари бўйича Битимида белгиланган процедураларга мувофиқ муҳофаза чораларини кўриши мумкин.
Before applying safeguard measures, the Contracting Party intending to apply such measure shall supply the other Contracting Party with all the relevant information required for a thorough examination of the situation with a view to seeking an acceptable solution to both of the Contracting Parties. In order to find such a solution, the Contracting Parties shall immediately hold consultations as set out in Article 19 of this Agreement. If, as a result of the consultations, the Contracting Parties do not reach an agreement within 30 days, the complaining Contracting Party may apply safeguard measures. Муҳофаза чораларини қўллашдан аввал, Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар иккиси учун мақбул ечим топиш мақсадида, бундай чораларни қўллаш ниятида бўлган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга вазиятни ўрганиш учун зарур бўлган барча тегишли маълумотларни тақдим этади. Бундай ечимни топиш мақсадида, Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг 19-моддасида белгиланганидек дарҳол маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Башарти маслаҳатлашувлар натижасида Аҳдлашувчи Томонлар 30 кун ичида келишувга эришмасалар, шикоят қилувчи Аҳдлашувчи Томон муҳофаза чораларини қўллаши мумкин.
The importing Contracting Party may take a bilateral safeguard measure which increases the rate of tariff on the good to a level which does not exceed the lesser of: Импорт қилувчи Аҳдлашувчи Томон товарга бўлган тариф ставкасини қуйидагилардан паст бўлмаган даражага кўтарадиган икки томонлама ҳимоя чораларини кўриши мумкин:
a) the applied rate of customs duty on the good in effect at the time the measure is taken; or а) чора кўрилган пайтда амалда бўлган товар учун қўлланиладиган божхона божи ставкаси; ёки
b) the base tariff rate specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement. b) мазкур Битимнинг I-A ва I-B иловаларида кўрсатилган базавий тариф ставкаси.
a) for a period exceeding two years, except that the period may be extended by up to one year if the competent authorities of the applying Party determine, in conformity with procedures specified in this Article, that the measure continues to be necessary to prevent or remedy serious injury and to facilitate adjustment and that there is evidence that the industry is adjusting, provided that the total period of application of a bilateral safeguard measure, including the period of initial application and any extension thereof, shall not exceed three years; or а) икки йилдан ортиқ давр давомида, бироқ башарти Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи мазкур Битимда белгиланган процедураларга мувофиқ жиддий зарар етказилишининг олдини олиш ёки қоплаш, корректировкани таъминлаш мақсадида бундай чораларни қўллаш зарур деб топса, шунингдек, икки томонлама муҳофаза чораларини қўллашнинг умумий муддати, жумладан, дастлабки қўллаш даври ва уни узайтириш даврларида соҳа ўз фаолиятини ўнглаб олишини исботласа, ушбу давр бир йилгача қисқартириши мумкин, лекин уч йилдан ошиб кетмаслиги лозим, ёки
A Contracting Party proposing to apply a safeguard measure shall, in consultation with the other Party, provide to the other Contracting Party mutually agreed trade compensation in the form of substantially equivalent concessions during the period of application of the safeguard measure. Such consultations shall begin within 30 days of the decision to apply the safeguard measure. Муҳофаза чораларини қўллашни таклиф этаётган Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашган ҳолда муҳофаза чорасини қўллаш даврида бошқа Аҳдлашувчи Томонга ўзаро келишилган савдо компенсациясини эквивалент қийматдаги имтиёзлар кўринишида тақдим этади. Бундай маслаҳатлашувлар муҳофаза чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин 30 кун ичида бошланади.
If the Contracting Parties are unable to reach an agreement on compensation with 30 days of the commencement of the consultation, the exporting Party shall be free to suspend the application of substantially equivalent concession to the trade of the Party applying the safeguard measure. Башарти Аҳдлашувчи Томонлар маслаҳатлашув бошланганидан 30 кун ўтгач компенсация тўғрисидаги келишувга эриша олмасалар, экспорт қилувчи Томон муҳофаза чорасини қўллаган Томоннинг савдосига нисбатан эквивалент қийматдаги имтиёзлар кўллашни тўхтатиб туриши мумкин.
The right of suspension referred to in paragraph 5 shall not be exercised for the first 2 years during which a bilateral safeguard measure has been taken as a result of absolute increase in imports and that such measures conforms to the provisions of this Agreement. 5-бандда кўрсатилган тўхтатиб туриш ҳуқуқи импортнинг мутлақ кўпайиши натижасида икки томонлама муҳофаза чораси кўрилган ва бундай чоралар мазкур Битим қоидаларига мос келадиган дастлабки 2 йил давомида амалга оширилмайди.