Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
WITH THE SPIRIT of rooted amity and fraternity, | Дўстлик ва қардошлик руҳида, |
RECOGNIZING that strengthening their close economic partnership will bring economic and special benefits and improve the life standards of the peoples of the Contracting Parties, | Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида яқин иқтисодий шерикликни кучайтириш иқтисодий ва махсус фойда келтиришини ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашини англаган ҳолда, |
STRESSING the need for the diversification of the tradable goods with a view to fostering further development of their respective economies, | Иқтисодиётни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида савдо товарларини диверсификация қилиш заруриятига урғу берган ҳолда, |
The objective of this Agreement is to strengthen trade relations between Uzbekistan and Türkiye in particular through: | Мазкур Битимнинг мақсади Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо алоқаларини қуйидагилар орқали мустаҳкамлашдан иборат: |
b) the reduction or elimination of tariffs and para-tariffs on goods specified in the Annex I-A and Annex I-B of this Agreement; | b) мазкур Битимнинг I-A иловаси ва I-B иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан тарифлар ва пара-тарифларни камайтириш ёки бекор қилиш; |
c) the enhancement and promotion of trade through harmonious development of economic relations between the Contracting Parties; | с) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни уйғун ривожлантириш орқали савдони кенгайтириш ва рағбатлантириш; |
e) the creation of more predictable and secure environment for sustainable growth of trade between the Contracting Parties. | е) Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги савдонинг барқарор ўсиши учун янада турғун ва хавфсиз муҳит яратиш. |
Provisions of this Agreement shall be interpreted in accordance with the customary rules of the international law on the interpretation of the provisions of international treaties, due account being taken of the fact that the Contracting Parties must perform this Agreement in good faith and avoid circumvention of their obligations. | Мазкур Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар хайрихоҳлик билан мазкур Битимни бажаришлари ва ўз мажбуриятларини четлаб ўтишдан сақланишлари зарурлигини инобатга олган ҳолда халқаро шартномалар қоидаларини талқин қилиш бўйича халқаро ҳуқуқнинг одатий қоидаларига мувофиқ талқин қилинади. |
Annexes are integral part of this Agreement. | Иловалар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. |
“Tariffs” means customs tariffs or customs duties of tariff-like effect defined in the tariffs schedules established under the national legislation in force on the territories of the Contracting Parties. Tariffs do not include anti-dumping and countervailing duties referred to in Article 9 or safeguard measures referred to in Article 10 and Article 11 of this Agreement. | «Тарифлар» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида амалдаги миллий қонунчиликка мувофиқ белгиланган тариф жадвалларида ўрнатилган божхона тарифлари ёки шу каби хусусиятга эга божхона божларини англатади. Тарифлар мазкур Битимнинг 9-моддасида кўрсатилган антидемпинг ва компенсация божларини ёки 10-моддасида кўрсатилган муҳофаза чораларини ўз ичига олмайди. |
“Para-tariffs” means border charges, taxes and fees other than tariffs on foreign trade transactions with a tariff like effect, which are levied solely on imported goods. Indirect taxes and charges which are levied in the same manner on like domestic goods or, import charges corresponding to specific services rendered, and other duties permitted under this Agreement, are not considered as para-tariff measures. | «Пара-тарифлар» атамаси тариф хусусиятига эга ташқи савдо операцияларида қўлланиладиган тарифлардан фарқли ўларок, товарлар импортида олинадиган чегара тўловлари, солиқлар ва йиғимларни англатади. Маҳаллий товарларга қўлланилгани каби ундириладиган билвосита солиқ тўловлари ва йиғимлари ёки кўрсатилган махсус хизматлар учун олинадиган тегишли импорт тўловлари ҳамда мазкур Битим доирасида рухсат этилган бошқа тўловларига пара-тариф чоралари сифатида қаралмайди. |
“Goods” constitute commodities, materials and products under the Harmonized Commodity Description and Coding System. | «Товарлар» атамаси Товарларни тавсифлаш ва кодлаштиришнинг уйғунлаштирилган тизими остидаги товарлар, материаллар ва маҳсулотларни ташкил қилади. |
“Preferential treatment" means any concession or privilege granted under this Agreement by a Contracting Party through the reduction or elimination of tariffs on the movement of goods or implementation of tariff quotas where necessary. | «Имтиёзли режим» Аҳдлашувчи Томон тарафидан мазкур Битим доирасидаги товарлар ҳаракати бўйича тарифларни камайтириш ёки бекор қилиш ёки, зарур ҳолларда, тариф квоталарини қўллаш орқали бериладиган ҳар қандай имтиёз ёки қулайликни англатади. |
The provisions of this Agreement shall apply to the trade in goods between the Contracting Parties, relating to the products originating in the territories of the Contracting Parties that are specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement. | Мазкур Битимнинг қоидалари мазкур Битимнинг I-A иловаси ва I-B иловасида кўрсатилган, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида келиб чиққан товарларга тегишли Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги товарлар савдосига нисбатан қўлланилади. |
This Agreement shall be implemented on the basis of the principle of reciprocity of advantages for the equal benefit of the Contracting Parties, considering the economic development level, the course of foreign trade and tariff policies of the Contracting Parties. | Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг иқтисодий ривожланиш даражасини, ташқи савдо йўналишларини ва тариф сиёсатини ҳисобга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Томонларнинг тенг манфаатини кўзлаб, фойда принципи асосида қўлланилади. |
This Agreement shall be applied without prejudice to the rights and obligations of the Contracting Parties arising from other bilateral, regional and multilateral agreements to which they are Parties. | Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган бошқа икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлсиз ҳолда қўлланилади. |
The Contracting Parties shall grant concessions to each other in trade of the goods specified in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement in compliance with the provisions of Annex II of this Agreement concerning the rules of origin. | Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига мазкур Битимнинг I-A иловаси ва I-B иловасида кўрсатилган товарлар савдосида мазкур Битимнинг келиб чиқиш қоидалари ҳақидаги II иловаси шартларига мувофиқ имтиёзлар берадилар. |
For each good, the base tariff rate to which reductions or eliminations will be applied is indicated in Annex I-A and Annex I-B of this Agreement. | Ҳар бир товар учун камайтириш ёки бекор қилиш қўлланиладиган базавий тариф ставкаси мазкур Битимнинг I-A иловаси ва I-B иловасида кўрсатилган. |
If, at any time a Party reduces its applied MFN tariffs after the entry into force of this Agreement, that tariffs shall apply as regards trade in goods covered by this Agreement, provided that it is lower than the tariffs calculated in accordance with Annex I-A and Annex I-B. | Башарти Томонлар мазкур Битим кучга киргандан кейин исталган вақтда ўзининг амалдаги энг кўп қулайлик режими доирасидаги тарифларини пасайтирса, ушбу тарифлар I-A ва I-B иловасига мувофиқ ҳисобланган тариф ставкаларидан пастроқ бўлса, мазкур Битим қамраб олган товарлар савдосига нисбатан қўлланилади. |
The Contracting Parties shall provide that all fees and charges of whatever character (other than tariffs defined in Article 3 of this Agreement) imposed on or in connection with import or export shall be limited to the approximate cost services rendered, and shall not represent indirect protection of domestic products or taxation for fiscal purposes. | Аҳдлашувчи Томонлар товарлар импорти ёки экспорти учун ёки у билан боғлик ҳолда ундириладиган ҳар қандай турдаги тўлов ва йиғимлар (мазкур Битимнинг 3-моддасида келтирилган тарифлардан ташқари) кўрсатилган хизматларнинг тахминий қиймати билан чегараланади ва маҳаллий маҳсулотларни билвосита ҳимоя қилиш ёки фискал мақсадларда солиққа тортишга қаратилмаслигини таъминлайдилар. |