Found and: 8059 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The BBC has revealed its list of 100 inspiring and influential women from around the world for 2023. |
Би-би-си 2023 йил учун 100 нафар ташаббускор ва илҳом берувчи аёллар рўйхатини эълон қилди. |
Among them are attorney and former US First Lady Michelle Obama, human rights lawyer Amal Clooney, Ballon d'Or-winning footballer Aitana Bonmatí, AI expert Timnit Gebru, feminist icon Gloria Steinem, Hollywood star America Ferrera and beauty mogul Huda Kattan. | Улар орасида ҳуқуқ ҳимоячиси Амал Клуни, Голливуд юлдузи Америка Феррера, феминист фаол Глория Стейнем, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обама, Сунъий Ақл мутахассиси Тимнит Гебру, косметика бизнеси эгаси Ҳуда Каттан ва "Олтин тўп" совриндори, футболчи Айтана Бонмати бор. |
In a year where extreme heat, wildfires, floods and other natural disasters have been dominating headlines, the list also highlights women who have been working to help their communities tackle climate change and take action to adjust to its impacts. | Экстримал иссиқлик, ўрмон ёнғинлари, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар матбуот сарлавҳаларидан тушмай қолди. Шу боис ушбу рўйхатда иқлим ўзгариши билан курашишда ва унинг таъсирига мослашишда одамларга ёрдам бераётган аёлларга алоҳида ўрин берилди. |
The author of more than 20 works, including fiction, poetry and non-fiction, Oksana Zabuzhko is considered one of Ukraine's major writers and intellectuals. | 20 дан ортиқ асарлар, жумладан, прозаик, шеърий ҳамда илмий-оммабоп асарлар муаллифи Оксана Забужко Украинадаги энг йирик ёзувчи ва зиёлилардан бири саналади. |
Internationally, she is known for works such as Field Work in Ukrainian Sex, and The Museum of Abandoned Secrets. | Халқаро миқёсда у "Украинча сексда дала тадқиқоти" ва "Унутилган сирлар музейи" каби асарлари билан машҳур. |
She graduated from the department of Philosophy of Kyiv's Shevchenko University and has a doctorate in the Philosophy of Arts. | Шевченко номидаги Киев университети фалсафа факультетини тамомлаган ва санъатшунослик фанлари доктори даражасига эга. |
Her books have been translated into 20 languages, and won her many national and international awards, including the Angelus Central European Literary Prize, Ukraine's Shevchenko National Prize and the French National Order of the Legion of Honour. | Унинг китоблари 20 тилга таржима қилинган ва кўплаб миллий ва халқаро мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, Марказий Европа адабий Анжелус мукофоти, Украинанинг Шевченко номидаги Миллий мукофоти ва Франция фахрий легиони миллий ордени соҳибасидир. |
An American economic historian and labour economist, Claudia Goldin was awarded this year's Nobel Prize in economics for her work on women's employment and the causes of the gender pay gap. | Бу йилги иқтисод бўйича Нобел мукофоти америкалик иқтисодчи тарихчи ва меҳнат муносабатлари иқтисодчиси Клаудия Голдинга аёллар бандлиги ва маошидаги гендер тафовут сабаблари бўйича қилган ишлари учун берилди. |
She is only the third woman to receive the prize, and the first not to share the award with male colleagues. | У ушбу мукофотни олган учинчи аёл ва мукофотни эркак ҳамкасблари билан бўлишмаган биринчи аёлдир (яъни аввалги йиллардан фарқли ўлароқ бу номинациядаги мукофотнинг якка совриндори бўлган). |
Goldin is the Henry Lee Professor of Economics at Harvard University, and researches topics such as income inequality, education and immigration. | Голдин Ҳарвард университетида иқтисод бўйича Ҳенри Ли профессори бўлиб, даромадлар тенгсизлиги, таълим ва иммиграция каби мавзуларни тадқиқ қилади. |
Some of her most influential papers look at the history of women's quest for career and family, and the impact of the contraceptive pill on women's career and marriage decisions. | Унинг энг таъсирли мақолаларидан баъзилари аёлларнинг карьера ва оилага муносабати тарихи ва контрацептив воситаларнинг аёлларнинг карьера ва никоҳ бўйича қарорларига таъсирига бағишланган. |
Seagrass is known for its ability to store carbon and provide nurseries for fish, but some underwater habitats have been devastated. | Сув ўтлари углеродни сақлаш ва балиқлар учун кўпайиш жойи бўлиб хизмат қилиши маълум, аммо баъзи сув ости экотизимлари вайрон бўлган. |
Leanne Cullen-Unsworth is one of the founders and current CEO of Project Seagrass, the UK's first seagrass restoration scheme at a meaningful scale. | Лиэнн Каллен-Ансворт – Буюк Британиядаги денгиз ўтларини қайта тиклаш бўйича илк дастур бўлмиш Project Seagrass компанияси асосчиларидан бири ва бош директори. |
The project makes the process easier by using a remote-control robot to plant seeds, and could create a blueprint to help other countries restore their underwater meadows. | Лойиҳа масофадан бошқариладиган робот ёрдамида уруғ экиш орқали жараённи соддалаштиради. Бу бошқа мамлакатларга сув ости ўтлоқларини тиклашга ёрдам бериши мумкин. |
An interdisciplinary scientist with more than 20 years of experience in marine research, Cullen-Unsworth is devoted to science-based conservation and restoration. | Денгиз тадқиқотида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган олим Каллен-Ансворт ҳаётини илмий асосланган таббий муҳит консервацияси ва реставрациясига бағишламоқда. |
There is too much to do for anyone to achieve things alone, but people are working together and sharing knowledge. For my own small part, I know we can revive a vital habitat, protect it and restore it for all of the benefits it provides our planet and society. | Ёлғиз бирор нарсага эришиш учун жуда кўп иш қилиш керак, аммо одамлар биргаликда ишлайди ва билим алмашади. Ўз навбатида, биз ҳаётий муҳим яшаш жойларини жонлантириш, уларни асраш ва улар сайёрамиз ва жамиятимизга берадиган нафни қозонишимиз мумкинлигини биламан. |
Working across a range of arts including printmaking, drawing, painting, installation and film, Chila Kumari Burman uses her work to discuss issues such as representation, gender and cultural identity. | Чила Кумари Бурман турли тасвирий санъат турларида, жумладан типография, чизмачилик, бўяш, монтаж ва кинода ишлаган. Ўз фаолиятида у гендер ва маданий ўзига хослик каби масалаларни кўтариб келади. |
In 2020, Burman made the installation Remembering a Brave New World adorning Tate Britain's façade with references to Indian mythology, popular culture and female empowerment. | 2020 йилда Бурман Британиядаги Тейт музейи фасадини ҳинд мифологияси, оммавий маданият ва аёлларни қувватлашга ишоралар билан безатган "Ажиб янги дунёни эслаш" инсталляциясини яратди. |
In 2019, Dehenna Davison became the first Conservative MP for Bishop Auckland since the constituency's creation in 1885. She became minister for levelling up in 2022, focusing on social mobility and regeneration. | 2019 йилда Диэнна Дэвисон 1885 йилда Бишоп Окленд сайлов округи ташкил этилганидан бери ҳудуддан биринчи консерватив депутат бўлди. 2022 йилда у ижтимоий мобиллик ва қайта тикланиш масалаларига эътибор қаратиб, тенглаштириш вазири бўлди. |
When Davison was 13, her father was killed by a single punch, catalysing her journey into politics. She founded the All-Party Parliamentary Group on One Punch Assaults and campaigns with One Punch UK for justice and sentencing reform. | Дэвисон 13 ёшида эканида, отаси бир мушт билан ўлдирилган, бу воқеа унинг сиёсатга киришига туртки берди. У "One Punch Assaults" парламент гуруҳига асос солди ва "One Punch UK" билан биргаликда адолат ва ҳукм ислоҳоти учун ташвиқот олиб борди. |