Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Third. The capacity of the Anti-Corruption Agency will be enhanced by strengthening its cooperation with similar foreign institutions. | Учинчидан, биз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хорижий турдош муассасалар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш орқали унинг салоҳият ва имкониятларини янада оширамиз. |
Fourth. Our priority is to raise a new generation, whose minds and hearts have been inoculated with the “Integrity Vaccine” since childhood. | Тўртинчидан, онги ва қалби болаликдан “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган янги авлодни камолга етказиш устувор вазифамиздир. |
In this regard, we are interested in the wide-scale implementation of the United Nations Global Resource for Anti-Corruption Education and Youth Empowerment Program. | Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этишдан манфаатдормиз. |
In this regard, we believe that you will support our proposal to hold a Global Media Forum that aims to effectively harness the power of journalists in the fight against corruption and increase their influence. | Шу маънода, бизнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича журналистлар имкониятларидан унумли фойдаланиш ва улар таъсирини янада ошириш учун Глобал медиа форумни ўтказиш таклифимизни сизлар қўллаб-қувватлайсиз, деб ишонамиз. |
It is a very important fact that all winners of this international award are coming together for the first time and a Champions’ Meeting is being organized with their participation. | Мазкур халқаро мукофот билан тақдирланган барча шахслар илк бор бир жойга жамлангани ва улар иштирокида ташкил этилаётган Ғолиблар учрашуви ҳам катта аҳамиятга молик воқеликдир. |
The global efforts of the Amir of Qatar, who has shared his development achievements and profitable investments with the countries of the world and has shown steadfastness and enthusiasm in the fight against corruption, align with our noble aspirations and will certainly yield tremendous positive results. | Ўз тараққиёт ютуқларини ва фойдали сармояларини дунё халқлари билан баҳам кўраётган, коррупцияга қарши курашда ғайрат ва шижоат кўрсатаётган Қатар Амирининг глобал даражадаги саъй-ҳаракатлари барчамизнинг эзгу интилишларимиз билан бирлашиб, албатта ўзининг улкан ижобий натижаларини беради. |
Like the hands, raised to stop corruption, which is reflected in this monument, we firmly shake with clear heart and conscience the hands of our determined and tireless heroes on the path of justice who are participating in today’s conference. | Ушбу мавзуга бағишлаб ўрнатилган монументдаги коррупцияни тўхтатиш учун кўтарилган очиқ қўллар каби бугунги анжуманда иштирок этаётган, адолат йўлидаги қатъиятли ва толмас қаҳрамонларимиз қўлларини пок қалб ва виждон амримиз билан маҳкам тутамиз. |
I wish strength and dynamism, new accomplishments, happiness and success to all of you in your noble endeavors. | Барчангизга масъулиятли фаолиятингизда куч-ғайрат, янги муваффақиятлар, бахт ва омадлар ёр бўлишини тилайман |
It's a quasar - the bright core of a galaxy that is powered by a gargantuan black hole some 17 billion times the mass of our Sun. |
Бу квазар, ёрқин галактика ядроси бўлиб, у Қуёшникидан тахминан 17 миллиард марта катта улкан қора туйнукдан қувватланади. |
"We have discovered an object which has previously not been recognised for what it is; it's been staring into our eyes for many years because it's been glowing at its brightness for longer than humankind has probably existed. But we've now recognised it, not as being one of the many foreground stars in our Milky Way but as a very distant object," Christian Wolf, from the Australian National University (ANU), told BBC News. | "Биз илгари аслида қандайлиги маълум бўлмаган объектни топдик; у кўп йиллар давомида турган, ҳатто инсоният мавжуд бўлишидан аввал ҳам порлаган. Аммо ҳозир биз уни Сомон йўлидаги кўплаб юлдузлардан бири эмас, балки жуда узоқдаги объект эканини билдик", деди Австралия Миллий Университетидан Кристиан Вулф BBC News'га. |
The term quasar is used by astronomers to describe a particular type of AGN, or Active Galactic Nucleus. It's the very energetic core of a galaxy which is being powered by an immense black hole that's pulling matter towards itself at a prodigious rate. | Квазар деганда астрономлар маълум турдаги AGN ёки Фаол Галактик Ядрони назарда тутади. Бу жуда қудратли галактик ядро бўлиб, у материяни катта тезликда ўзига тортадиган улкан қора туйнукдан қувват олади. |
As this material is accelerated around the hole, it is torn apart and emits a huge amount of light, so much so that even an object as distant as J0529-4351 is still visible to us. |
Ушбу материал туйнук атрофида тезлашганда, у парчаланади ва жуда кўп миқдорда ёруғлик чиқаради, шунинг учун ҳатто J0529-4351 каби узоқдаги объект ҳам бизга кўринади. |
This quasar's emission has taken a staggering 12 billion years to reach the detectors at the VLT, a European Southern Observatory organisation. | Ушбу квазар нури Европа жанубий расадхонаси детекторларига етиб келгунча 12 миллиард йил керак бўлди. |
"In simple language, it means that without these black holes, our galaxy as we know it wouldn't be what it is today. In fact, all galaxies would be very different without their supermassive black holes. In fact, it may even be possible that all galaxies form around these supermassive black holes," ANU PhD student and co-author Samuel Lai said. | "Содда қилиб айтганда, бу қора туйнукларсиз бизнинг галактикамиз, биз билганимиздек, бугунгидек бўлмайди. Аслида, барча галактикалар ўзининг супермассив қора туйнукларисиз жуда бошқача бўлар эди. Эҳтимол, барча галактикалар ана шу ўта массив қора туйнуклар атрофида пайдо бўлар", дейди Австралия Миллий Университети докторанти ва мақола ҳаммуаллифи Самуэл Лаи. |
It's extremely rare and usually exists for just 142 billionths of a second. |
У жуда ноёб ва сониянинг 142 миллиарддан бир улушича пайдо бўлиб, йўқолади. |
Positronium can generate huge amounts of energy. It can shed light on 'antimatter' which existed at the beginning of the Universe, and studying it could revolutionise physics, cancer treatment, and maybe even space travel. | Позитроний катта энергия юзага келтира олади. У борлиқ ибтидосида мавжуд бўлган аксилмодда ҳақида маълумот бериши мумкин. Уни ўрганиш физикада, саратонни даволашда ва ҳатто фазовий саёҳатда қўл келиши мумкин. |
Antimatter is its opposite. It was created in equal amounts when the Universe was born but exists only fleetingly in nature now, with very little of it occurring naturally in the cosmos. | Аксилмодда эса унинг зидди. Борлиқ ибтидосида модда ва аксилмодда миқдори тенг бўлган. Ҳозир аксилмодда оний лаҳза пайдо бўлади ва йўқолади. Космосда ҳам табиий шаклда жуда оз миқдорда бор. |
Discovering why there is now more matter in the Universe now than antimatter - and therefore why we exist - will take us a long way toward a new, more complete theory of how the Universe evolved, and positronium could be the key, according to Lisa Gloggler, a PhD student working on the project. | Борлиқда нега модда ҳукмрон экани ва демакки, мавжудлигимиз сабабини кашф этиш бизни Борлиқ эволюцияси ҳақидаги янги бир назарияга бошлаб боради. Бунда позитроний муҳим вазифа бажаради, дейди ушбу илмий лойиҳа устида ишлаётган докторант Лиза Глоглер. |
''Positronium is such a simple system. It consists 50% of matter and 50% of antimatter,"she said. "We are hoping that if there is any difference between the two we can see it more easily than in more complex systems." | ''Позитроний жуда оддий тизимдир. У 50% модда ва 50% аксилмоддадан иборат. Агар бу иккиси ўртасида қандайдир фарқ бўлса, буни ана шу жойда кўрамиз", дейди у. |
The matter, which forms the world around us, consists of atoms, the simplest of which is hydrogen, which is the most plentiful element in the Universe. This is made up of a positively-charged proton and a negatively-charged electron. | Атрофимиздаги дунёни ташкил этган материя атомлардан иборат. Уларнинг энг оддийси водород, коинотда энг кўп тарқалган элементдир. У мусбат зарядланган протон ва манфий зарядланган электрондан иборат. |