Found age: 1141 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Earlier in the week, the organization’s Almaty office suffered an extended power cut that other offices in the same building somehow managed to avoid. | Ҳафта бошида ташкилотнинг Олмаотадаги офисида электр таъминоти узоқ муддатга узилиб қолган эди. Қизиғи, айни бинодаги бошқа идоралар бу муаммога йўлиқмаган. |
"Go on, make it a man's drink," the barkeeper encouraged. | – Қани, қуй, қуй, томоқни жизиллатсин, – деди қовоқхона эгаси унга далда берди. |
His flour was running short, and he went back to two biscuits in the morning and two biscuits at night. Because, of this his weakness increased and the cold bit in more savagely, and day by day he watched by the dead trail that would not live for him. At last the scurvy entered upon its next stage. The skin was unable longer to cast off the impurity of the blood, and the result was that the body began to swell. His ankles grew puffy, and the ache in them kept him awake long hours at night. Next, the swelling jumped to his knees, and the sum of his pain was more than doubled. | Ун ҳам охирлаб қолганди. Моргансон аввалги меъёрга ўтди – эрталаб иккита кулча, кечқурун икки кулча ерди. У тобора мадорсизланиб борар, изғирин ҳам чимдиб-чимдиб оларди. Шунга қарамай Моргансон кунба- кун йўлни, то ҳамон қасдма-қасдига ҳувиллаб жонсиз ҳолатда ётган йўлни кузатишда давом этарди. Ҳадемай касаллик кейинги босқичга ўтди: шиш энди товонигача етди. Тунлари соатлаб кўзига уйқу келмасди. Шиш тиззаларига ўтганда бутун бадани азият чека бошлади. |
In the morning he awoke as from the sleep of death. In his ears were strange sounds. He did not know where he was, and looked about him stupidly until he caught sight of the frying-pan with the last piece of meat in it, partly eaten. Then he remembered all, and with a quick start turned his attention to the strange sounds. He sprang from the blankets with an oath. His scurvy-ravaged legs gave under him and he winced with the pain. He proceeded more slowly to put on his moccasins and leave the tent. | Эрталаб уйғониш Моргансон учун дўзах азобига айланди: уйқуси ўлимдек қаттиқ эди. Қулоғига тушуниксиз товушлар эшитилди. Қаердалигини бир зумга унутиб, товадаги гўшт бурдаларига кўзи тушмагунча аланглайверди. Яна тушуниксиз товушлар қулоғига чалингандагина барчасига тушунди; бўралаб сўкинганча ўрнидан турди. Дармонсизликдан оёқлари чалишиб кетди. Оғриқ зўридан букчайиб қолди. Кескин ҳаракат қилмасликка тиришиб чодирдан чиқди. |
From the cache up the hillside arose a confused noise of snapping and snarling, punctuated by occasional short, sharp yelps. He increased his speed at much expense of pain, and cried loudly and threateningly. He saw the wolves hurrying away through the snow and underbrush, many of them, and he saw the scaffold down on the ground. The animals were heavy with the meat they had eaten, and they were content to slink away and leave the wreckage. | Гўшт қолдирилган тепаликдан ора-чора увиллаётган бўриларнинг ириллаб ғажишаётгани қулоққа чалинди. Оғриқни ҳам писанд қилмай, Моргансон қадамини жадаллатди ва таҳдидли ҳай-ҳайлаб бақирди. Бўрилар кўздан йўқолди, улар бир гала экан. Тахтасупа қорда оёғи осмондан бўлиб ётарди. Йиртқичлар гўштни паққос тушурганларидан ва эгасига чайнаб-ғажиб ташланган сарқитларнигина қолдирганликларидан ўзларида йўқ шод бўлишса кераг-ов. |
His eyes were hard and savage for a moment as he contemplated the extent of the calamity; then the old look of patience returned into them, and he began to gather together the bones well picked and gnawed. There was marrow in them, he knew; and also, here and there, as he sifted the snow, he found scraps of meat that had escaped the maws of the brutes made careless by plenty. | Шуларни тасаввуридан ўтказган Моргансоннинг нигоҳи бир онга қаҳрли тус олди; кейин яна сабр-бардош ифодаси юзага қалқди. Қиртишлаб тозаланган ва ғажиб ташланган суякларни бир ерга тўплай бошлади: ҳартугул илиги бор-ку. Қорда тимирскиланиб, қоринлари қаппайгач, бўрилар менсимай қолдириб кетган озроқ гўштни топиб олди. |
He spent the rest of the morning dragging the wreckage of the moose down the hillside. In addition, he had at least ten pounds left of the chunk of meat he had dragged down the previous day. "I'm good for weeks yet," was his comment as he surveyed the heap. | Тушгача қолган-қутган сарқит суякларни чодирга ташиди. Чодирда ҳам тунов куни олиб келган гўштдан ўн қадоқча қолганди. Озиқ-овқат захирасига назар ташлаб, ўзича: “Икки-уч ҳафтага етади”, деб қўйди. |
The action of the two glasses of whisky on Morganson's empty stomach and weak condition was rapid. The next he knew he was sitting by the stove on a box, and it seemed as though ages had passed. A tall, broad-shouldered, black-whiskered man was paying for drinks. Morganson's swimming eyes saw him drawing a greenback from a fat roll, and Morganson's swimming eyes cleared on the instant. They were hundred-dollar bills. It was life! His life! He felt an almost irresistible impulse to snatch the money and dash madly out into the night. | Оч қоринга ичилган икки стакан виски заиф танада шу заҳоти ўз ишини кўрсатди. Моргансон ҳушига келганда печ ёнидаги яшикда ўтирган эди. Орадан бир аср ўтиб кетгандай туюлди. Дароз, қорасоқол, яғриндор киши қовоқхона эгаси билан ҳисоб-китоб қилди. Моргансоннинг кўз ўнгини туман қоплаган бўлса-да, қорасоқол қалингина пул дастасидан биттасини ажратиб олганини кўрди. Туман бир зумга тарқади. Бу юз долларлик пуллар эди. Ҳаёт! Унинг ҳаёти! У пулларга чанг солиб, қоронғу бурчакка отилишдек енгиб бўлмас истакни туйди. |
Finding it impossible to face the dogs Morganson stepped off the trail into the deep snow and floundered in a wide circle to the rear of the sled. Under the initiative of the leader, the team swung around in its tangled harness. Because of his crippled condition, Morganson could move only slowly. He saw the animals circling around on him and tried to retreat. He almost made it, but the big leader, with a savage lunge, sank its teeth into the calf of his leg. The flesh was slashed and torn, but Morganson managed to drag himself clear. | Бу иблис малайлари яқин йўлатмаслигига амин бўлгач, Моргансон қалин қор кечиб, чаналарни айланиб ўтмоқчи бўлди. Йўлбошчи унга ташланди, бутун тўда ҳам шатак қайишга ўралашиб, раҳнамолари кетидан сапчишди. Оқсоқ оёқлари Моргансонга жадалроқ ҳаракатланишга имкон бермасди. Итлар ўраб олаётганини кўриб чекинмоқчи эди, йўлбошчи ит бир ҳамла билан оёғига тиш ботирди. Болдирини тишлаб узиб олай деса-да, барибир қутулиб кета олди. |
In order to get to the tent he had to go wide of the sled and the savage animals. He stepped off the trail into the soft snow. Then he felt suddenly giddy and stood still. He was afraid to go on for fear he would fall down. He stood still for a long time, balancing himself on his crippled legs that were trembling violently from weakness. He looked down and saw the snow reddening at his feet. The blood flowed freely as ever. He had not thought the bite was so severe. He controlled his giddiness and stooped to examine the wound. The snow seemed rushing up to meet him, and he recoiled from it as from a blow. He had a panic fear that he might fall down, and after a struggle he managed to stand upright again. He was afraid of that snow that had rushed up to him. | Чодирга бориш учун қутурган итларни узоқдан айланиб ўтиш лозим эди. Моргансон юмшоқ қорда юра юбошлади-ю, боши айланиб, таққа тўхтади. Агар яна бир қадам қўйса, йиқилишидан қўрқди. Шу важдан оёқлари қалт-қалт титраб, узоқ туриб қолди. Пастга кўз ташлади – оёқ ости қирмизи гилам тус олибди. Ярасидан қон оқиши тўхтамаганди. Ит шунчалик чуқур тишлайди, деб ким ўйлабди дейсиз! Бош айланиши ўтиб кетгач, жароҳатини текширмоқ учун энгашди. Оппоқ қор унга ташланаётгандай туюлди ва у мушт егандай орқага тисланди. Ваҳима бутун вужудини эгаллаб олди – қулаб тушмаса гўрга эди – у зўр бериб қаддини ростлади. Милт-милт йилтиллаётган оппоқ қор рангга кирди. |
Then the white glimmer turned black, and the next he knew he was awakening in the snow where he had fallen. He was no longer giddy. The cobwebs were gone. But he could not get up. There was no strength in his limbs. His body seemed lifeless. By a desperate effort he managed to roll over on his side. In this position he caught a glimpse of the sled and of John Thompson's black beard pointing skyward. Also he saw the lead dog licking the face of the man who lay on the trail. Morganson watched curiously. The dog was nervous and eager. Sometimes it uttered short, sharp yelps, as though to arouse the man, and surveyed him with ears cocked forward and wagging tail. At last it sat down, pointed its nose upward, and began to howl. Soon all the team was howling. | Ўзига келганда Моргансон қорда ётарди. Боши айланмас, кўз олдини қоплаган туман тарқалиб кетибди. Шундай эса-да, ўрнидан туролмади: мажоли етмади. Жисми жонсиз эди. Минг машаққат-ла ёнига ағдарилди. Чана ва серрайиб ётган қорасоқол Жон Томсонни кўрди. Йўл бошловчи кўппак кўндаланг ётган эгасининг юзини ялаб-юлқарди. Моргансон қизиқсиниб кузатаверди. Ит бетоқат бўларди. Ора-сира ўликни уйғотмоқчидай вовулларди. Ахийри ўтириб, калласини кўкка чўзди-да, увиллади. Ортидан бутун гала мотам куйини бошлади. |
And you hens, how many eggs have you laid in this last year, and how many of those eggs ever hatched into chickens? The rest have all gone to market to bring in money for Jones and his men. And you, Clover, where are those four foals you bore, who should have been the support and pleasure of your old age? Each was sold at a year old—you will never see one of them again. In return for your four confinements and all your labour in the fields, what have you ever had except your bare rations and a stall? | Сизлар-чи, товуқлар, бу йил нечта тухум туғдинглар ва нечта жўжани очиб чиқдинглар? Қолганлари бозорга олиб бориб сотилди ва Жонс ҳамда у кабиларнинг чўнтагига жарангдор пул бўлиб тушди. Сен айт-чи, Кловер, сенинг азобларда туққан ва вояга етказган, қариганингда сенга таянч ва овунчоқ бўладиган тўртта тойчоғинг қаёқда? Уларнинг барчаси бир ёшга тўлар-тўлмас, сотиб юборилди — ва сен уларни бошқа ҳеч қачон кўра олмайсан, айт-чи, тўрт марта туғруқ азобини чекканинг, далаларни омоч судраб, ҳайдаганингдан кейин — сенинг бир тутам пичан ва ипли қозиғингдан бошқа ниманг қолди? |
"Is it not crystal clear, then, comrades, that all the evils of this life of ours spring from the tyranny of human beings? Only get rid of Man, and the produce of our labour would be our own. Almost overnight we could become rich and free. What then must we do? Why, work night and day, body and soul, for the overthrow of the human race! That is my message to you, comrades: Rebellion! I do not know when that Rebellion will come, it might be in a week or in a hundred years, but I know, as surely as I see this straw beneath my feet, that sooner or later justice will be done. Fix your eyes on that, comrades, throughout the short remainder of your lives! And above all, pass on this message of mine to those who come after you, so that future generations shall carry on the struggle until it is victorious. | Шунча гаплардан кейин, ўртоқлар, ҳаётимизни заҳарлаган ёвузликнинг манбаи, — одамзоднинг ҳукмронлиги экани аниқ-равшан бўлмадими? Одамдан холос бўлсак бўлди, меҳнатларимизнинг барча мевалари бизнинг мулкимизга айланади! Истасак, шу бугун кечқурундан бошлаб, эркимизнинг қуёши ёнади ва бой ҳамда мустақил жониворларга айлантиради. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Вужудимизни ва қалбимизни одамнинг ҳукмронлигини йўқ қилиш учун фидо қилиб, туну кун меҳнат қилишимиз шарт! Мен сизларни, ўртоқлар, — исёнга даъват қиламан! У қачон аланга олади, буни билмайман, балким бир ҳафтадан сўнгдир ёки юз йилдан кейиндир, аммо мен, мана шу сомонни кўриб турганимдек, аниқ ва равшан кўрмоқдаманки, эртами-кечми, адолат тантана қилади. Ҳаётимиз қанча қолган бўлса ҳам, ўз ҳаётимизни бу ғояга фидо қилайлик! Бундан ташқари, менинг бу Мурожаатномамни сизлардан кейин келадиганларга ҳам етказинглар, зеро келгуси авлодлар курашни ғалабага эришгунга қадар олиб борсинлар. |
"I have little more to say. I merely repeat, remember always your duty of enmity towards Man and all his ways. Whatever goes upon two legs is an enemy. Whatever goes upon four legs, or has wings, is a friend. And remember also that in fighting against Man, we must not come to resemble him. Even when you have conquered him, do not adopt his vices. No animal must ever live in a house, or sleep in a bed, or wear clothes, or drink alcohol, or smoke tobacco, or touch money, or engage in trade. All the habits of Man are evil. And, above all, no animal must ever tyrannise over his own kind. Weak or strong, clever or simple, we are all brothers. No animal must ever kill any other animal. All animals are equal. | — Мен яна озгина нарсани қўшимча қиламан, холос. Мен такрор айтаман: ёдда сақланг, сизнинг мажбуриятингиз — одамларга ва уларнинг ҳар қандай ташаббусларига қарши курашишдир. Икки оёқда юрадиган ҳар бир жон — ғаним. Тўртта оёғи ёки қаноти бор ҳар бир жон — дўст. Яна шуни ёдда тутингки, инсон билан курашда ҳам биз ҳеч вақт унга ўхшашимиз мумкин эмас. Ҳатто ғалаба қилганимизда ҳам инсон яратган ҳамма нарсани рад этамиз. Ҳеч бир ҳайвон уйда яшамаслиги, тўшакда ухламаслиги, кийим киймаслиги, ароқ ичмаслиги, тамаки чекмаслиги, пулга қўл теккизмаслиги ва савдогарлик қилмаслиги керак. Инсоннинг ҳамма одатлари — ёвузликдир! Бундан ташқари, ҳеч бир жонивор ўз қардошларига зулм қилмасин. Заифмизми ёки кучлимизми, ақллимизми ёки ахмоқмизми — ҳаммамиз биродарлармиз! Бирор-бир жонивор бошқа жониворларни ўлдириши мумкин эмас. Ҳамма ҳайвонлар тенгдир. |
token — a type of crypto-asset, which is an accounting unit in a distributed data registry, which serves to certify the obligation or ownership of a certain asset, which is managed on the basis of a smart contract; | токен — крипто-активнинг бир тури бўлган, смарт-контракт асосида бошқариладиган, маълум бир активга бўлган мажбуриятни ёки мулк ҳуқуқини тасдиқлаш учун мўлжалланган маълумотларнинг тақсимланган реестридаги ҳисоб бирлиги; |
crypto-wallet — a software or software and hardware tool designed to store and manage crypto-assets; | крипто-ҳамён — крипто-активларни сақлаш ва бошқариш учун мўлжалланган дастурий ёки дастурий-техник восита; |
initial placement and storage of secured tokens; | таъминланган токенларнинг дастлабки таклифини жойлаштириш ва сақлаш; |
storage, processing and disclosure of information necessary for making and executing transactions with crypto-assets; | крипто-активлар билан битимларни тузиш ва ижроси учун зарур бўлган маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ошкор қилиш; |
insider information about crypto-assets — information about crypto-assets, the persons who created and placed them, about transactions with crypto-assets, which is not publicly available and puts the persons who own it in an advantageous position compared to other clients; | крипто-активлар ҳақида инсайдер ахборот — крипто-активлар, уларни яратган ва жойлаштирган шахслар, крипто-активлар билан тузилган битимлар ҳақидаги оммавий бўлмаган ҳамда унга эга бўлган шахсларни бошқа мижозларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган ахборот; |
authorized body —the National Agency of Perspective Projects of the Republic of Uzbekistan. | ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги. |