USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ака: 1071 words & 2 translates

English Ўзбек
Take such measures as may be necessary to permit another State Party to initiate civil action in its courts to establish title to or ownership of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention; а) бошқа иштирокчи Давлатга мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқий унвон ёки эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилиш юзасидан фуқаролик даъволарини ўзининг судларига тақдим этишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
Take such measures as may be necessary to permit its courts to order those who have committed offences established in accordance with this Convention to pay compensation or damages to another State Party that has been harmed by such offences; and b) ўзларининг судларига мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга бундай жиноят содир этилиши оқибатида бошқа иштирокчи Давлатга етказилган зарарни ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тўғрисида фармойиш беришига рухсат берилиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
Take such measures as may be necessary to permit its courts or competent authorities, when having to decide on confiscation, to recognize another State Party’s claim as a legitimate owner of property acquired through the commission of an offence established in accordance with this Convention. с) мусодара қилиш тўғрисидаги қарорларни чиқаришда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган мол-мулкнинг қонуний эгаси сифатида бошқа иштирокчи Давлат томонидан қўйиладиган талабларни ўзларининг судлари ёки ваколатли органлари тан олинишига йўл қўйиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
Each State Party, in order to provide mutual legal assistance pursuant to article 55 of this Convention with respect to property acquired through or involved in the commission of an offence established in accordance with this Convention, shall, in accordance with its domestic law: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида сотиб олинган ёки бу каби жиноятларни содир этилишида фойдаланилган мол-мулкка тааллуқли ўзаро ҳуқуқий ёрдамни мазкур Конвенциянинг 55-моддасига асосан тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ:
A State Party that has received a request from another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention for confiscation of proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention situated in its territory shall, to the greatest extent possible within its domestic legal system: 1. Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мазкур Ковенциянинг 31-моддаси 1-бандида қайд этилган ва ўз ҳудудида жойлашган жиноий даромадларни, мол-мулкни, ускуналари ва жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини мусодара қилиш тўғрисида мурожаатнома олган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилиги доирасида мумкин бўлган максимал даражада:
Following a request made by another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention, the requested State Party shall take measures to identify, trace and freeze or seize proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention for the purpose of eventual confiscation to be ordered either by the requesting State Party or, pursuant to a request under paragraph 1 of this article, by the requested State Party. 2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради.
Without prejudice to its domestic law, each State Party shall endeavour to take measures to permit it to forward, without prejudice to its own investigations, prosecutions or judicial proceedings, information on proceeds of offences established in accordance with this Convention to another State Party without prior request, when it considers that the disclosure of such information might assist the receiving State Party in initiating or carrying out investigations, prosecutions or judicial proceedings or might lead to a request by that State Party under this chapter of the Convention. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига зарар етказмаган ҳолда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг текширув ишларига, кўрилаётган жиноий ишларига ёки суд муҳокамасига зарар етказмасдан туриб, агар бу каби маълумотларнинг ошкора қилиниши уни олаётган иштирокчи Давлатга жиноий ишни қўзғатиш ёки текширув ишларини ёки суд муҳокамасини ўтказишига кўмак беради ёхуд ушбу иштирокчи Давлат томонидан бу илтимосномани Конвенциянинг мазкур моддасига мувофиқлаштиришига йўналтиради деб ҳисобласа, бошқа иштирокчи Давлатга аввалдан илтимоснома қилинмаган ҳолларда ҳам жўнатиш имкониятини берувчи чоралар кўришга интилади.
States Parties shall cooperate with one another for the purpose of preventing and combating the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention and of promoting ways and means of recovering such proceeds and, to that end, shall consider establishing a financial intelligence unit to be responsible for receiving, analysing and disseminating to the competent authorities reports of suspicious financial transactions. Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларнинг жойдан жойга кўчирилишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш мақсадларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар ва шу мақсадларда шубҳали молиявий операциялар тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш ва ваколатли органларга жўнатиш учун масъул бўлган тезкор молиявий маълумот йиғиш бўйича бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.
Effective measures to prevent, detect, investigate, punish and control corruption, including the use of evidence-gathering and investigative methods; а) коррупцияга оид ҳаракатларни олдини олиш, аниқлаш ва текшириш, шунингдек улар учун жазолаш, жумладан исбот-далиллар тўплаш ва текширув методлари бўйича самарали чоралар;
Preventing and combating the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention and recovering such proceeds; е) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчирилишини аниқлаш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш;
Detecting and freezing of the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention; f) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчириш бўйича операцияларни аниқлаш ва тўхтатиш;
Surveillance of the movement of proceeds of offences established in accordance with this Convention and of the methods used to transfer, conceal or disguise such proceeds; g) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчирилишини ва жойдан-жойга кўчириш, яшириш ва беркитиш методларини кузатиш;
Appropriate and efficient legal and administrative mechanisms and methods for facilitating the return of proceeds of offences established in accordance with this Convention; h) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам берувчи тегишли ва самарали ҳуқуқий ҳамда маъмурий механизмлар ва методлар;
States Parties shall, according to their capacity, consider affording one another the widest measure of technical assistance, especially for the benefit of developing countries, in their respective plans and programmes to combat corruption, including material support and training in the areas referred to in paragraph 1 of this article, and training and assistance and the mutual exchange of relevant experience and specialized knowledge, which will facilitate international cooperation between States Parties in the areas of extradition and mutual legal assistance. 2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар.
States Parties shall strengthen, to the extent necessary, efforts to maximize operational and training activities in international and regional organizations and in the framework of relevant bilateral and multilateral agreements or arrangements. 3. Иштирокчи Давлатлар, қанчалик лозим бўлса, халқаро ва минтақавий ташкилотлардаги ҳамда тегишли икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар ва битимлар доирасидаги амалий ва ўқув тадбирлар самарадорлигини максимал оширишга қаратилган ҳаракатларини фаоллаштирадилар.
States Parties shall consider assisting one another, upon request, in conducting evaluations, studies and research relating to the types, causes, effects and costs of corruption in their respective countries, with a view to developing, with the participation of competent authorities and society, strategies and action plans to combat corruption. 4. Иштирокчи давлатлар ваколатли органлар ва жамият иштирокида коррупцияга қарши кураш бўйича стратегиялар ва режалар ишлаб чиқиш мақсадида ўз мамлакатларидаги коррупциянинг турлари, сабаблари, оқибатлари ва зарарлари билан боғлиқ бўлган баҳолашлар, тадқиқотлар ва ишланмаларни ўтказиш учун, ўзаро илтимосномаларга асосан, бир-бирларига ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқадилар.
In order to facilitate the recovery of proceeds of offences established in accordance with this Convention, States Parties may cooperate in providing each other with the names of experts who could assist in achieving that objective. 5. Мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам бериш учун иштирокчи Давлатлар ушбу мақсадга эришишда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган экспертлар номларини бир-бирларига тақдим этишда ҳамкорлик қилишлари мумкин.
States Parties shall consider using subregional, regional and international conferences and seminars to promote cooperation and technical assistance and to stimulate discussion on problems of mutual concern, including the special problems and needs of developing countries and countries with economies in transition. 6. Иштирокчи давлатлар ҳамкорлик ва техник ёрдамга кўмаклашиш ҳамда ўзаро манфаатли муаммолар, шу жумладан ўтиш иқтисодиётига эга бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг алоҳида муаммолари ва талабларини муҳокама қилишни рағбатлантириш учун субминтақавий, минтақавий ва халқаро конференция ва семинарлардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқадилар.
States Parties shall consider establishing voluntary mechanisms with a view to contributing financially to the efforts of developing countries and countries with economies in transition to apply this Convention through technical assistance programmes and projects. 7. Иштирокчи давлатлар ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг техник ёрдам соҳасидаги дастур ва лойиҳалар воситасида мазкур Конвенцияни қўллаш бўйича амалга ошираётган ҳаракатларига молиявий ёрдам бериш мақсадида ихтиёрий механизмлар яратиш имкониятини кўриб чиқадилар.
Each State Party shall consider making voluntary contributions to the United Nations Office on Drugs and Crime for the purpose of fostering, through the Office, programmes and projects in developing countries with a view to implementing this Convention. 8. Ҳар бир иштирокчи Давлат ривожланаётган мамлакатларда мазкур Конвенцияни қўллаш учун Бошқарма орқали дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятлар бўйича Бошқармаси эҳтиёжлари учун ихтиёрий бадаллар киритиш имкониятини кўриб чиқади.