Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Certainly, the establishment of a global award in the field of anti-corruption, which is one of the most pressing issues in a rapidly changing world, and holding award ceremony in all continents, are highly plausible. | Албатта, шиддат билан ўзгараётган дунёдаги энг долзарб муаммолардан бири бўлган коррупцияга қарши курашиш соҳасида глобал мукофотнинг таъсис этилгани ва уни топширишга бағишланган маросимлар барча қитъаларда ўтказиб келинаётгани юксак эътирофга сазовордир. |
Hence, the fight against corruption is the sacred duty of every person with integrity, every democratic society and every state. | Зеро, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчидир. |
Recognizing the world’s most active champions in the fight against corruption through this prestigious award fully aligns with the requirements of the United Nations Convention against Corruption, which was adopted precisely 20 years ago. | Ушбу нуфузли мукофот орқали коррупцияга қарши курашишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган жаҳондаги энг фаол шахсларнинг эътироф этилиши бундан роппа-роса 20 йил аввал қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси талабларини ҳаётга изчил ва тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилади. |
Looking at the history of mankind, we can see that the evil of corruption brought the most powerful and influential countries to the brink of collapse and left them in complete chaos. | Башарият тарихига назар солсак, коррупция иллати ҳатто энг қудратли ва энг кучли давлатларни ҳам жар ёқасига олиб келганига ва тўлиқ пароканда қилганига гувоҳ бўламиз. |
Corruption is a dangerous threat that affects the entire humanity, the foundations of all societies and economic development, undermines the rule of law and people’s trust in state policies, and hinders the development of democratic institutions. | Коррупция бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётга зарба берадиган, қонун устуворлигини бузадиган ва халқнинг давлат сиёсатига ишончини кескин сусайтирадиган, демократик институтлар ривожига тўсқинлик қиладиган хатарли таҳдиддир |
In addition, it seriously threatens our plans to achieve the Sustainable Development Goals. | ва у барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги режаларимизга ҳам жиддий путур етказади. |
However, I believe that these big figures do not fully reflect the true situation and the exact amount of real damage caused by corruption. | Аммо, мен бу катта рақамлар ҳақиқий ҳолатни ва коррупция натижасида кўрилаётган реал зарарнинг аниқ ҳажмини тўлиқ ифода эта олмайди, деб ҳисоблайман. |
Fully realizing the consequences of this acute problem, we have been closely working with influential international organizations such as the United Nations, the World Bank and the Organization for Economic Cooperation and Development. | Мазкур ўткир муаммонинг оқибатларини чуқур англаган ҳолда, биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. |
We have been systemically implementing legal and institutional reforms to combat corruption. | Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларни тизимли амалга оширмоқдамиз. |
Having passed the Anti-Corruption law, we have established a special Agency. | Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиб, махсус ваколатли Агентликни ташкил этдик. |
We are widely implementing preventive mechanisms aimed at ensuring the openness and transparency of government activities and increasing its responsibility, reducing bureaucracy, simplifying public services and preventing corruption. | Ҳукумат фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш ва масъулиятини ошириш, бюрократияни камайтириш ва давлат хизматларини соддалаштириш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган превентив механизмларни амалиётга кенг жорий этаяпмиз. |
In particular, compliance and performance rating systems have been introduced in all government agencies. | Хусусан, барча давлат идораларида комплаенс ва самарадорликни баҳолаш рейтинг тизимлари йўлга қўйилди. |
Our country is actively participating in the Istanbul Programme of Action, the Global Operational Network, the Eurasian and Egmont groups and many other platforms. | Мамлакатимиз Истанбул ҳаракатлар дастури, Глобал оператив тармоқ, Евроосиё ва Эгмонт гуруҳлари, бошқа кўплаб платформаларда самарали иштирок этиб келмоқда. |
It acts as the Secretariat of the West and Central Asian Asset Recovery Network. | Ғарбий ва Марказий Осиё давлатларининг активларни қайтариш тармоғининг Котибияти вазифасини бажармоқда. |
In recent years our country has climbed 42 points in “Transparency International” index and has the highest ranking in our region. | Сўнгги йилларда мамлакатимиз “Transparency International” индексида 42 поғонага кўтарилди ва бу борада минтақамизда энг юқори ўринни эгалламоқда. |
In New Uzbekistan, where democratic reforms have become irreversible, we have also set ambitious plans and tasks to combat corruption. | Демократик ислоҳотлар ортга қайтмас тус олган Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасида ҳам катта режа ва вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз. |
Along the pathway of this responsible and uncompromising struggle, we are committed to mobilize all our efforts with the United Nations Office on Drugs and Crime and all our international partners. | Бу масъулиятли ва муросасиз кураш йўлида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ва барча халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда бор кучимизни сафарбар этишга тайёрмиз. |
Special attention will be paid to ensuring transparency, increasing accountability of public agencies, improving open data systems, and strengthening legal and institutional mechanisms. | Давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берамиз. |
Second. We will actively support and participate in new regional and global projects aimed at fighting corruption. | Иккинчидан, коррупцияга қарши курашдаги минтақавий ва глобал ташаббус ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларда фаол қатнашамиз. |
Additionally, I propose establishing a Regional Research Center for the Problems of Corruption to exchange experience, strengthen dialogue, and conduct scientific work by actively attracting non-profit and non-governmental organizations. | Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларини фаол жалб этган ҳолда, ўзаро тажриба алмашиш ва мулоқотларни кучайтириш, илмий изланишлар олиб бориш мақсадида Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф этаман. |