USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
48. And do not obey the blasphemers and the hypocrites, and ignore their insults, and rely on God. God is a sufficient protector. 48Кофир ва мунофиқларга итоат этма. Уларнинг озорларига парво қилма. Аллоҳга таваккал қил. Вакил бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир.
49. O you who believe! When you marry believing women, but then divorce them before you have touched them, there is no waiting period for you to observe in respect to them; but compensate them, and release them in a graceful manner. 49Эй иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг.
50. O Prophet! We have permitted to you your wives to whom you have given their dowries, and those you already have, as granted to you by God, and the daughters of your paternal uncle, and the daughters of your paternal aunts, and the daughters of your maternal uncle, and the daughters of your maternal aunts who emigrated with you, and a believing woman who has offered herself to the Prophet, if the Prophet desires to marry her, exclusively for you, and not for the believers. We know what We have ordained for them regarding their wives and those their right-hands possess. This is to spare you any difficulty. God is Forgiving and Merciful. 50Эй Набий, Биз сенга маҳрларини берган жуфтларингни, Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган қўл остингдаги (чўри)ларни, амакингнинг қизлари, аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг қизлари, холаларингнинг қизларидан сен билан ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик. Ва агар бир мўмина аёл ўз нафсини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса, сен учун махсус ҳалол қилдик. Мўминларга эмас. Уларга жуфтлари ва қўллари остидаги мулк(чўри)лари ҳақида нимани фарз қилганимизни билурмиз. Буни сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир.
51. You may defer any of them you wish, and receive any of them you wish. Should you desire any of those you had deferred, there is no blame on you. This is more proper, so that they will be comforted, and not be grieved, and be content with what you have given each one of them. God knows what is within your hearts. God is Omniscient and Clement. 51Улардан хоҳлаганингни нари қўйиб, хоҳлаганингни Ўзингга олурсан. Ўзинг четлатганлардан бирортасини истасанг, сенга гуноҳ бўлмас. Шундай бўлиши уларнинг кўзлари қувончга тўлиши, хафа бўлмасликлари ва ҳаммаларининг сен уларга берган нарсадан рози бўлишларига яқинроқдир. Аллоҳ қалбларингиздаги нарсани биладир ва Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта ҳалим зотдир.
53. O you who believe! Do not enter the homes of the Prophet, unless you are given permission to come for a meal; and do not wait for its preparation. And when you are invited, go in. And when you have eaten, disperse, without lingering for conversation. This irritates the Prophet, and he shies away from you, but God does not shy away from the truth. And when you ask his wives for something, ask them from behind a screen; that is purer for your hearts and their hearts. You must never offend the Messenger of God, nor must you ever marry his wives after him, for that would be an enormity with God. 53Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганида, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, киринг­да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берадир. У эса, сизлардан ҳаё қилардир. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмас. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта (гуноҳ)дир.
56. God and His angels give blessings to the Prophet. O you who believe, call for blessings on him, and greet him with a prayer of peace. 56Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.
57. Those who insult God and His Messenger, God has cursed them in this life and in the Hereafter, and has prepared for them a demeaning punishment. 57Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди.
58. Those who harm believing men and believing women, for acts they did not commit, bear the burden of perjury and a flagrant sin. 58Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар.
59. O Prophet! Tell your wives, and your daughters, and the women of the believers, to lengthen their garments. That is more proper, so they will be recognized and not harassed. God is Forgiving and Merciful. 59Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.
60. If the hypocrites, and those with sickness in their hearts, and the rumormongers in the City, do not desist, We will incite you against them; then they will not be your neighbors there except for a short while. 60Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадинада миш­миш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғотурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар.
61. They are cursed; wherever they are found, they should be captured and killed outright. 61Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар.
64. God has cursed the disbelievers, and has prepared for them a Blaze. 64Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни тайёрлаб қўйди.
66. The Day when their faces are flipped into the Fire, they will say, “If only we had obeyed God and obeyed the Messenger.” 66Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шўримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар.
67. And they will say, “Lord, we have obeyed our superiors and our dignitaries, but they led us away from the way. 67Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар.
68. Lord, give them double the punishment, and curse them with a great curse.” 68Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатла!» дедилар.
70. O you who believe! Be conscious of God, and speak in a straightforward manner. 70Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар.
71. He will rectify your conduct for you, and will forgive you your sins. Whoever obeys God and His Messenger has won a great victory. 71Сизнинг амаларингизни солиҳ қилур ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилса, батаҳқиқ, буюк зафарга эришибдир.
72. We offered the Trust to the heavens, and the earth, and the mountains; but they refused to bear it, and were apprehensive of it; but the human being accepted it. He was unfair and ignorant. 72Албатта, Биз бу омонатни осмонларга, ерга ва тоғларга таклиф қилдик. Бас, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Уни инсон кўтарди. Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир.
73. God will punish the hypocrites, men and women, and the idolaters, men and women. And God will redeem the believers, men and women. God is Ever-Forgiving, Most Merciful 73Аллоҳ мунофиқлар ва мунофиқаларни, мушриклар ва мушрикаларни азоблаши учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг тавбаларини қабул этиш учундир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир. 

1. Praise be to God, to Whom belongs everything in the heavens and the earth; and praise be to Him in the Hereafter. He is the Wise, the Expert.

1Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратдаги ҳамд ҳам Уникидир. Ва У ўта ҳикматли, ўта хабардор зотдир.