USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
2. And follow what is revealed to you from your Lord. God is fully aware of what you do. 2Ва ўзингга Роббингдан ваҳий қилинаётган нарсага эргаш. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардордир.
3. And put your trust in God. God is enough as a trustee. 3Ва фақат Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳ кофийдир.
4. God did not place two hearts inside any man's body. Nor did He make your wives whom you equate with your mothers, your actual mothers. Nor did He make your adopted sons, your actual sons. These are your words coming out of your mouths. God speaks the truth, and guides to the path. 4Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир. Ўзларингиз зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она ҳам қилган эмас ва асранди болаларингизни сизга фарзанд ҳам қилган эмас. Буларингиз оғзингиз билан айтган гапларингиздир. Аллоҳ эса ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур.
5. Call them after their fathers; that is more equitable with God. But if you do not know their fathers, then your brethren in faith and your friends. There is no blame on you if you err therein, barring what your hearts premeditates. God is Forgiving and Merciful. 5Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир.
6. The Prophet is more caring of the believers than they are of themselves, and his wives are mothers to them. And blood-relatives are closer to one another in God’s Book than the believers or the emigrants, though you should do good to your friends. That is inscribed in the Book. 6Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир­бирларига бошқа мўминлардан ва муҳожирлардан ҳақлидирлар. Фақат дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу Китобда сатрлар ила битилмиш.
7. Recall that We received a pledge from the prophets, and from you, and from Noah, and Abraham, and Moses, and Jesus son of Mary. We received from them a solemn pledge. 7Набийлардан аҳду паймонларини олганимизни эсла! Сендан, Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан ва Ийсо ибн Марямдан ҳам. Биз улардан салмоқли аҳду паймон олдик.
9. O you who believe! Remember God’s blessings upon you, when forces came against you, and We sent against them a wind, and forces you did not see. God is Observant of what you do. 9Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Бас, Биз уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни яхши кўриб тургувчи эди.
10. When they came upon you, from above you, and from beneath you; and the eyes became dazed, and the hearts reached the throats, and you harbored doubts about God. 10Ўшанда улар сизнинг уст ва қуйи томонингиздан келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қилардингиз.
11. There and then the believers were tested, and were shaken most severely. 11Ана шунда мўминлар синовга дучор бўлдилар ва шиддатли ларзага тушдилар.
12. When the hypocrites and those in whose hearts is sickness said, “God and His Messenger promised us nothing but illusion.” 12Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан», дердилар.
13. And when a group of them said, “O people of Yathrib, you cannot make a stand, so retreat.” And a faction of them asked the Prophet to excuse them, saying, “Our homes are exposed,” although they were not exposed. They only wanted to flee. 13Ўшанда улардан бир тоифаси: «Эй Ясриб аҳли, бу ерда сизга туриш имкони йўқ. Бас, қайтинглар», деди. Улардан бир гуруҳлари Набийдан изн сўраб: «Уйларимиз очиқ­сочиқ қолган», дейдилар. Ҳолбуки, улар очиқ­сочиқ эмас. Улар қочишдан бошқани ирода қилмаслар.
14. Had it been invaded from its sides, and they were asked to dissent, they would have done so with little hesitation. 14Агар уларнинг устига у (Мадина)нинг ҳар тарафидан бостириб кирилса, сўнгра улардан фитна талаб қилинса, албатта, уни қилурлар. Ҳеч кечикмаслар. Магар озгинагина.
18. God already knows the hinderers among you, and those who say to their brethren, “Come and join us.” Rarely do they mobilize for battle. 18Батаҳқиқ, Аллоҳ ичингиздаги (жиҳодга) тўсиқлик қилгувчиларни ҳам ва ўз биродарларига: «Биз томон келинг», деювчиларни ҳам билур. Улар жангга келмаслар, илло, озгина келурлар.
19. Being stingy towards you. And when fear approaches, you see them staring at you—their eyes rolling—like someone fainting at death. Then, when panic is over, they whip you with sharp tongues. They resent you any good. These have never believed, so God has nullified their works; a matter easy for God. 19Сизларга нисбатан бахиллик қилган ҳолларида (келурлар). Бас, хавф келган чоғда уларнинг сенга ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлари айланиб назар солишларини кўрасан. Бас, хавф кетганда эса, яхшиликка очкўзлик қилиб, сизларга ўткир тиллар ила озор берурлар. Ана ўшалар иймон келтирмаганлардир. Бас, Аллоҳ амалларини беҳуда кетказди. Бу эса, Аллоҳ учун осон эди.
20. They assumed that the confederates had not withdrawn. But were the confederates to advance, they would wish they were in the desert with the Bedouins, inquiring about your news. And if they were among you, they would have done little fighting. 20Улар аҳзобларни кетмаган деб ҳисобларлар. Агар аҳзоблар яна келсалар, улар аъробийлар ичида, чўлда бўлиб, сизнинг хабарингизни сўраб туришни орзу қилурлар. Агар сизнинг ичингизда бўлганларида ҳам, камдан­кам жанг қилган бўлур эдилар.
21. You have an excellent example in the Messenger of God; for anyone who seeks God and the Last Day, and remembers God frequently. 21Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.
22. And when the believers saw the confederates, they said, “This is what God and His messenger have promised us; and God and His messenger have told the truth.” And it only increased them in faith and submission. 22Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади.
23. Of the believers are men who are true to what they pledged to God. Some of them have fulfilled their vows; and some are still waiting, and never wavering. 23Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибди. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар.
24. That God may reward the truthful for their truthfulness; and punish the hypocrites, if He wills, or pardon them. God is Forgiving and Merciful. 24Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаш учун ва мунофиқларни Аллоҳ хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир.
25. God repelled the disbelievers in their rage; they gained no advantage. God thus spared the believers combat. God is Strong and Mighty. 25Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар. Мўминлар учун урушда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилди. Ва Аллоҳ кучли ва азиз зотдир.