Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
46. And a caller towards God by His leave, and an illuminating beacon. | 46Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик. |
48. And do not obey the blasphemers and the hypocrites, and ignore their insults, and rely on God. God is a sufficient protector. | 48Кофир ва мунофиқларга итоат этма. Уларнинг озорларига парво қилма. Аллоҳга таваккал қил. Вакил бўлишга Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. |
49. O you who believe! When you marry believing women, but then divorce them before you have touched them, there is no waiting period for you to observe in respect to them; but compensate them, and release them in a graceful manner. | 49Эй иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг. |
50. O Prophet! We have permitted to you your wives to whom you have given their dowries, and those you already have, as granted to you by God, and the daughters of your paternal uncle, and the daughters of your paternal aunts, and the daughters of your maternal uncle, and the daughters of your maternal aunts who emigrated with you, and a believing woman who has offered herself to the Prophet, if the Prophet desires to marry her, exclusively for you, and not for the believers. We know what We have ordained for them regarding their wives and those their right-hands possess. This is to spare you any difficulty. God is Forgiving and Merciful. | 50Эй Набий, Биз сенга маҳрларини берган жуфтларингни, Аллоҳ сенга ўлжа қилиб берган қўл остингдаги (чўри)ларни, амакингнинг қизлари, аммаларингнинг қизлари, тоғангнинг қизлари, холаларингнинг қизларидан сен билан ҳижрат қилганларини ҳалол қилдик. Ва агар бир мўмина аёл ўз нафсини Набийга ҳадя этса, Набий уни никоҳлаб олишни ирода қилса, сен учун махсус ҳалол қилдик. Мўминларга эмас. Уларга жуфтлари ва қўллари остидаги мулк(чўри)лари ҳақида нимани фарз қилганимизни билурмиз. Буни сенга танглик бўлмаслиги учун қилдик. Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир. |
51. You may defer any of them you wish, and receive any of them you wish. Should you desire any of those you had deferred, there is no blame on you. This is more proper, so that they will be comforted, and not be grieved, and be content with what you have given each one of them. God knows what is within your hearts. God is Omniscient and Clement. | 51Улардан хоҳлаганингни нари қўйиб, хоҳлаганингни Ўзингга олурсан. Ўзинг четлатганлардан бирортасини истасанг, сенга гуноҳ бўлмас. Шундай бўлиши уларнинг кўзлари қувончга тўлиши, хафа бўлмасликлари ва ҳаммаларининг сен уларга берган нарсадан рози бўлишларига яқинроқдир. Аллоҳ қалбларингиздаги нарсани биладир ва Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта ҳалим зотдир. |
52. Beyond that, no other women are permissible for you, nor can you exchange them for other wives, even if you admire their beauty, except those you already have. God is Watchful over all things. | 52Сенга бундан бошқа аёллар ҳалол бўлмас ва уларга бошқа завжаларни алмаштиришинг ҳам бўлмас. Агар ўшаларнинг ҳусни сени ажаблантирса ҳам. Магар қўлингда мулк бўлган (чўри) бўлса мумкин. Аллоҳ ҳар бир нарсани кузатиб тургувчи зотдир. |
53. O you who believe! Do not enter the homes of the Prophet, unless you are given permission to come for a meal; and do not wait for its preparation. And when you are invited, go in. And when you have eaten, disperse, without lingering for conversation. This irritates the Prophet, and he shies away from you, but God does not shy away from the truth. And when you ask his wives for something, ask them from behind a screen; that is purer for your hearts and their hearts. You must never offend the Messenger of God, nor must you ever marry his wives after him, for that would be an enormity with God. | 53Эй иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганида, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, кирингда, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берадир. У эса, сизлардан ҳаё қилардир. Аллоҳ ҳақни (айтишдан) ҳаё қилмас. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта (гуноҳ)дир. |
55. There is no blame on them concerning their fathers, or their sons, or their brothers, or their brothers’ sons, or their sisters’ sons, or their women, or their female servants. But they should remain conscious of God. God is Witness over all things. | 55Уларга ўз оталари, ўғиллари, акаукалари, акаукаларининг ўғиллари, опа сингилларнинг ўғиллари, ўз аёллари ва қўллари остида мулк бўлган (қул)лари ҳақида гуноҳ йўқдир. (Эй Набийнинг аёллари,) Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳид зотдир. |
56. God and His angels give blessings to the Prophet. O you who believe, call for blessings on him, and greet him with a prayer of peace. | 56Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг. |
57. Those who insult God and His Messenger, God has cursed them in this life and in the Hereafter, and has prepared for them a demeaning punishment. | 57Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди. |
58. Those who harm believing men and believing women, for acts they did not commit, bear the burden of perjury and a flagrant sin. | 58Мўмин ва мўминаларга, улар бирор нарса қилмасалар ҳам, озор берадиганлар, батаҳқиқ, ўз устларига очиқ бўҳтон ва гуноҳни олибдилар. |
59. O Prophet! Tell your wives, and your daughters, and the women of the believers, to lengthen their garments. That is more proper, so they will be recognized and not harassed. God is Forgiving and Merciful. | 59Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
60. If the hypocrites, and those with sickness in their hearts, and the rumormongers in the City, do not desist, We will incite you against them; then they will not be your neighbors there except for a short while. | 60Қасамки, агар мунофиқлар, қалбларида марази борлар ва Мадинада мишмиш тарқатувчилар тўхтамасалар, сени уларга қарши қўзғотурмиз. Сўнгра улар у(Мадина)да сенга озгинадан бошқа қўшни бўла олмаслар. |
61. They are cursed; wherever they are found, they should be captured and killed outright. | 61Лаънатланган ҳолларида, қаерда топилсалар, тутилурлар ва ўлдириб ташланурлар. |
64. God has cursed the disbelievers, and has prepared for them a Blaze. | 64Албатта, Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни тайёрлаб қўйди. |
65. Dwelling therein forever, not finding a protector or a savior. | 65Улар унда абадий бардавом қолурлар. На бир дўст ва на бир ёрдамчи топа олмаслар. |
67. And they will say, “Lord, we have obeyed our superiors and our dignitaries, but they led us away from the way. | 67Ва: «Эй Роббимиз, албатта, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Бас, улар бизни йўлдан оздирдилар. |
68. Lord, give them double the punishment, and curse them with a great curse.” | 68Эй Роббимиз, сен уларга азобдан икки ҳисса бергин ва уларни катта лаънатлаш ила лаънатла!» дедилар. |
69. O you who believe! Do not be like those who abused Moses; but God cleared him of what they said. He was distinguished with God. | 69Эй иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди. |
70. O you who believe! Be conscious of God, and speak in a straightforward manner. | 70Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар. |