USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек
19. Being stingy towards you. And when fear approaches, you see them staring at you—their eyes rolling—like someone fainting at death. Then, when panic is over, they whip you with sharp tongues. They resent you any good. These have never believed, so God has nullified their works; a matter easy for God. 19Сизларга нисбатан бахиллик қилган ҳолларида (келурлар). Бас, хавф келган чоғда уларнинг сенга ўлим талвасасидаги кишига ўхшаб, кўзлари айланиб назар солишларини кўрасан. Бас, хавф кетганда эса, яхшиликка очкўзлик қилиб, сизларга ўткир тиллар ила озор берурлар. Ана ўшалар иймон келтирмаганлардир. Бас, Аллоҳ амалларини беҳуда кетказди. Бу эса, Аллоҳ учун осон эди.
21. You have an excellent example in the Messenger of God; for anyone who seeks God and the Last Day, and remembers God frequently. 21Батаҳқиқ, сизлар учун–Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.
22. And when the believers saw the confederates, they said, “This is what God and His messenger have promised us; and God and His messenger have told the truth.” And it only increased them in faith and submission. 22Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади.
23. Of the believers are men who are true to what they pledged to God. Some of them have fulfilled their vows; and some are still waiting, and never wavering. 23Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан баъзилари ажалини топди. Баъзилари эса, интизор бўлиб турибди. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар.
24. That God may reward the truthful for their truthfulness; and punish the hypocrites, if He wills, or pardon them. God is Forgiving and Merciful. 24Аллоҳ содиқларни садоқатлари сабабидан мукофотлаш учун ва мунофиқларни Аллоҳ хоҳласа, азоблаши ёки тавбасини қабул қилиши учундир. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмлидир.
25. God repelled the disbelievers in their rage; they gained no advantage. God thus spared the believers combat. God is Strong and Mighty. 25Ва Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар. Мўминлар учун урушда Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилди. Ва Аллоҳ кучли ва азиз зотдир.
26. And He brought down from their strongholds those of the People of the Book who backed them, and He threw terror into their hearts. Some of them you killed, and others you took captive. 26Ва У зот уларга ёрдам берган аҳли китоблардан бўлганларни қўрғонларидан туширди ва қалбларига қўрқинч солди. Бир гуруҳини ўлдирурсизлар ва бир гуруҳини асир олурсизлар.
27. And He made you inherit their land, and their homes, and their possessions, and a region you have never stepped on. God has power over all things. 27Ва сизларга уларнинг ерини, ҳовли­жойларини, молу мулкларини ва қадамингиз етмаган ерни мерос қилиб берди. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир зотдир.
28. O Prophet! Say to your wives, “If you desire the life of this world and its finery, then let me compensate you, and release you kindly. 28Эй Набий, жуфти ҳалолларингга: «Агар бу дунё ҳаётини ва унинг зийнатини ирода қилсангиз, келинглар, сизларни баҳраманд қилай ва чиройли бўшатиш ила бўшатиб қўяй.
29. But if you desire God, His Messenger, and the Home of the Hereafter, then God has prepared for the righteous among you a magnificent compensation.” 29Агар Аллоҳни ва Унинг Расулини ва охират диёрини ирода қиладиган бўлсангиз, бас, албатта, Аллоҳ сизлардан гўзал амал қилгувчиларга улуғ ажрни тайёрлаб қўйган», деб айт.
31. But whoever of you remains obedient to God and His Messenger, and acts righteously, We will give her a double reward; and We have prepared for her a generous provision. 31Сизлардан ким Аллоҳга ва Унинг Расулига мудом итоатда бўлса ва яхши амал қилса, унинг ажрини икки марта берамиз ва унинг учун гўзал ризқни тайёрлаганмиз.
33. And settle in your homes; and do not display yourselves, as in the former days of ignorance. And perform the prayer, and give regular charity, and obey God and His Messenger. God desires to remove all impurity from you, O People of the Household, and to purify you thoroughly. 33Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ­сочиқлиги каби очиқ­сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт!
34. And remember what is recited in your homes of God's revelations and wisdom. God is Kind and Informed. 34Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латиф ва ўта хабардор бўлган зотдир.
35. Muslim men and Muslim women, believing men and believing women, obedient men and obedient women, truthful men and truthful women, patient men and patient women, humble men and humble women, charitable men and charitable women, fasting men and fasting women, men who guard their chastity and women who guard, men who remember God frequently and women who remember—God has prepared for them a pardon, and an immense reward. 35Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркак лар ва садоқатли аёллар, сабрли эрк аклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркак лар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркак лар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.
36. It is not for any believer, man or woman, when God and His Messenger have decided a matter, to have liberty of choice in their decision. Whoever disobeys God and His Messenger has gone far astray. 36Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида, ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш­ла адашибди.
37. When you said to him whom God had blessed, and you had favored, “Keep your wife to yourself, and fear God.” But you hid within yourself what God was to reveal. And you feared the people, but it was God you were supposed to fear. Then, when Zaid ended his relationship with her, We gave her to you in marriage, that there may be no restriction for believers regarding the wives of their adopted sons, when their relationship has ended. The command of God was fulfilled. 37Эсла, сен Аллоҳ неъмат берган ва сен ҳам неъмат берган шахсга: «Жуфтингни ўзинг ила тутиб тур ва Аллоҳга тақво қил», дер эдинг. Ва ичингда Аллоҳ ошкор қилгувчи бўлган нарсани махфий тутардинг ва одамлардан қўрқардинг, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғинг ҳақлироқ эди. Қачонки Зайд ундан ўз ҳожатини адо этгач, Биз сени унга уйлантирдик. Токи мўминларга ўз асранди болалари хотинларида улардан ҳожатларини адо қилишгач, танглик бўлмасин, деб. Ва Аллоҳнинг амри амал қилиниши лозим бўлгандир.
40. Muhammad is not the father of any of your men; but he is the Messenger of God, and the seal of the prophets. God is Cognizant of everything. 40Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир.
42. And glorify Him morning and evening. 42Ва эртаю кеч уни поклаб ёд этинглар.
44. Their greeting on the Day they meet Him is, “Peace,” and He has prepared for them a generous reward. 44У зотга йўлиқадиган кундаги сўрашишлари саломдир. Ва У зот уларга гўзал ажрни тайёрлаб қўйгандир.
45. O prophet! We have sent you as a witness, and a bearer of good news, and a warner. 45Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик бергувчи, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи.