USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек
20. But as for those who transgressed, their shelter is the Fire. Every time they try to get out of it, they will be brought back into it, and it will be said to them, “Taste the suffering of the Fire which you used to deny.” 20Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган дўзахнинг азобини тотинг», дейилур.
23. We gave Moses the Book; so do not be in doubt regarding His encounter; and We made it a guidance for the Children of Israel. 23Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, сен унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва Биз уни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик.
24. And We appointed leaders from among them, guiding by Our command, as long as they persevered and were certain of Our communications. 24Ва сабр қилган пайтларида улардан Бизнинг амримиз ила ҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонардилар.
27. Do they not see how We conduct the water to a dry land, and with it We produce vegetation, from which their livestock eat, and themselves? Do they not see? 27Бизнинг сувни қуруқ ерга ҳайдаб у билан чорвалари ва ўзлари ейдиган зироатни чиқаришимизни билмайдиларми?! Ахир, кўрмайдиларми?!
29. Say, “On the day of victory, the faith of those who disbelieved will be of no avail to them, and they will not be granted respite.” 29Сен: «Фатҳ куни куфр келтирганларга иймонлари манфаат бермас ва уларга муҳлат ҳам берилмас», деб айт.
30. So turn away from them, and wait. They too are waiting. 30Бас, улардан юз ўгир ва мунтазир бўл. Албатта, улар ҳам мунтазирдирлар.

1. O Prophet! Fear God, and do not obey the unbelievers and the hypocrites. God is Knowledgeable and Wise.

1Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир.

2. And follow what is revealed to you from your Lord. God is fully aware of what you do. 2Ва ўзингга Роббингдан ваҳий қилинаётган нарсага эргаш. Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан хабардордир.
3. And put your trust in God. God is enough as a trustee. 3Ва фақат Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳ кофийдир.
4. God did not place two hearts inside any man's body. Nor did He make your wives whom you equate with your mothers, your actual mothers. Nor did He make your adopted sons, your actual sons. These are your words coming out of your mouths. God speaks the truth, and guides to the path. 4Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир. Ўзларингиз зиҳор қилаётган хотинларингизни сиз учун она ҳам қилган эмас ва асранди болаларингизни сизга фарзанд ҳам қилган эмас. Буларингиз оғзингиз билан айтган гапларингиздир. Аллоҳ эса ҳақни айтур ва У тўғри йўлга ҳидоят қилур.
5. Call them after their fathers; that is more equitable with God. But if you do not know their fathers, then your brethren in faith and your friends. There is no blame on you if you err therein, barring what your hearts premeditates. God is Forgiving and Merciful. 5Уларни ўз оталари номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир.
6. The Prophet is more caring of the believers than they are of themselves, and his wives are mothers to them. And blood-relatives are closer to one another in God’s Book than the believers or the emigrants, though you should do good to your friends. That is inscribed in the Book. 6Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса, уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг Китобида қариндошлар бир­бирларига бошқа мўминлардан ва муҳожирлардан ҳақлидирлар. Фақат дўстларингизга яхшилик қилмоғингиз мустаснодир. Бу Китобда сатрлар ила битилмиш.
7. Recall that We received a pledge from the prophets, and from you, and from Noah, and Abraham, and Moses, and Jesus son of Mary. We received from them a solemn pledge. 7Набийлардан аҳду паймонларини олганимизни эсла! Сендан, Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан ва Ийсо ибн Марямдан ҳам. Биз улардан салмоқли аҳду паймон олдик.
8. That He may ask the sincere about their sincerity. He has prepared for the disbelievers a painful punishment. 8(Буни Аллоҳ) содиқлардан садоқатлари ҳақида сўраш учун қилди. Ва кофирларга аламли азобни тайёрлаб қўйди.
9. O you who believe! Remember God’s blessings upon you, when forces came against you, and We sent against them a wind, and forces you did not see. God is Observant of what you do. 9Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг. Ўшанда устингизга лашкарлар келган эди. Бас, Биз уларнинг устига шамолни ва сиз кўрмаган лашкарларни юбордик. Аллоҳ нима қилаётганингизни яхши кўриб тургувчи эди.
10. When they came upon you, from above you, and from beneath you; and the eyes became dazed, and the hearts reached the throats, and you harbored doubts about God. 10Ўшанда улар сизнинг уст ва қуйи томонингиздан келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, жонлар ҳалқумга келган эди ва Аллоҳ ҳақида турли гумонлар қилардингиз.
11. There and then the believers were tested, and were shaken most severely. 11Ана шунда мўминлар синовга дучор бўлдилар ва шиддатли ларзага тушдилар.
12. When the hypocrites and those in whose hearts is sickness said, “God and His Messenger promised us nothing but illusion.” 12Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик борлар: «Аллоҳ ва Унинг Расули бизга ёлғондан бошқани ваъда қилмаган экан», дердилар.
17. Say, “Who is it who will shield you from God, if He intends adversity for you, or intends mercy for you?” Besides God, they will find for themselves neither friend nor helper. 17Сен: «Агар сизга Аллоҳ ёмонликни ирода қилса ёки сизга раҳматни ирода қилса, сизларни ундан тўсадиган ким бор?!» деб айт. Улар ўзларига Аллоҳдан ўзга дўст ва ёрдам бергувчи топа олмаслар.
18. God already knows the hinderers among you, and those who say to their brethren, “Come and join us.” Rarely do they mobilize for battle. 18Батаҳқиқ, Аллоҳ ичингиздаги (жиҳодга) тўсиқлик қилгувчиларни ҳам ва ўз биродарларига: «Биз томон келинг», деювчиларни ҳам билур. Улар жангга келмаслар, илло, озгина келурлар.