Found and: 8059 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
13. They will have no intercessors from among their idols, and they will disown their partners. | 13Уларга (Аллоҳга келтирган) шерикларидан шафоатчилар бўлмади ва улар шерикларига куфр келтиргувчи бўлдилар. |
15. As for those who believed and did good deeds—they will be delighted in meadows. | 15Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар. |
16. But as for those who disbelieved, and rejected Our signs and the encounter of the Hereafter—those will be hauled into the torment. | 16Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар, азобга ҳозир қилинурлар. |
17. So glorify God when you retire at night, and when you rise in the morning. | 17Бас, тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг. |
18. His is the praise in the heavens and on earth, and in the evening, and when you reach midday. | 18Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешинда ҳам (поклаб ёд этингиз). |
19. He brings the living out of the dead, and He brings the dead out of the living, and He revives the land after it had died. Likewise you will be resurrected. | 19У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Шунга ўхшаш сиз ҳам чиқарилурсиз. |
20. And of His signs is that He created you from dust; and behold, you become humans spreading out. | 20Сизни тупроқдан яратгани ва сўнгра сизлар башарга айланиб тарқалишингиз Унинг оятбелгиларидандир. |
21. And of His signs is that He created for you mates from among yourselves, so that you may find tranquility in them; and He planted love and compassion between you. In this are signs for people who reflect. | 21Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят белгилар бордир. |
22. And of His signs is the creation of the heavens and the earth, and the diversity of your languages and colors. In this are signs for those who know. | 22Ва Унинг оятбелгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят белгилар бордир. |
23. And of His signs are your sleep by night and day, and your pursuit of His bounty. In this are signs for people who listen. | 23Ва Унинг оятбелгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят белгилар бордир. |
24. And of His signs is that He shows you the lightning, causing fear and hope. And He brings down water from the sky, and with it He revives the earth after it was dead. In this are signs for people who understand. | 24Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қиладида, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оятбелгилар бордир. |
25. And of His signs is that the heaven and the earth stand at His disposal. And then, when He calls you out of the earth, you will emerge at once. | 25Унинг оятбелгиларидан, осмонлару ер Унинг амри ила туришидир. Сўнгра сизларни бир бор чақирса, ердан ҳаммангиз бирдан чиқарсизлар. |
26. To Him belongs everyone in the heavens and the earth. All are submissive to Him. | 26Осмонлару ердаги кимсалар Унга хосдир. Барчалари Унга итоат қилгувчидирлар. |
27. It is He who initiates creation, and then repeats it, something easy for Him. His is the highest attribute, in the heavens and the earth. He is the Almighty, the Wise. | 27У махлуқотни йўқдан бор қиладир, сўнгра уни яна қайтадан вужудга келтирадир, бу унга жуда осондир. Осмонлару ердаги энг олий васф Уникидир.У азиз ва ҳаким зотдир. |
28. He illustrates an example for you, from your own selves: do you make your servants full partners in the wealth We have given you? Do you revere them as you revere one another? We thus explain the revelations for a people who understand. | 28У сизга ўзингиздан мисол келтирди. Сизларнинг қўлингиздаги (қулларингиз)дан Биз сизга ризқ қилиб берган нарсада шерикларингиз бору, сизлар у(ризқ)да тенг бўлиб, улар ҳақида ҳам ўзингиздан ҳаққингизда қўрққанингиздек қўрқасизми?! Ақл юритадиган қавмлар учун оятларни ана шундай муфассал қилиб борурмиз. |
31. Turning towards Him—and be conscious of Him, and perform the prayer, and do not be of the idolaters. | 31(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, У зотга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг. |
32. Of those who divided their religion, and became sects; each faction pleased with what they have. | 32Динларида тафриқага тушган, гуруҳгуруҳ бўлиб олиб, ҳар бир фирқа ўз олдидаги нарсадан шод бўлганлардан (бўлманг). |
36. When We give people a taste of mercy, they rejoice in it. But when adversity befalls them, because of what their hands have perpetrated, they begin to despair. | 36Ва қачон одамларга раҳматни тоттирсак, ундан шод бўлурлар. Агар уларга ўз қўллари тақдим қилган нарса туфайли ёмонлик етса, дарҳол умидсизликка тушурлар. |
37. Do they not see that God expands the provision for whomever He wills, or restricts it? Surely in this are signs for people who believe. | 37Улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ёки тор қилишини билмайдиларми? Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оятбелгилар бордир. |
38. So give the relative his rights, and the destitute, and the wayfarer. That is best for those who seek God’s presence. Those are the prosperous. | 38Бас, қариндошга, мискинга ва йўл ўғлига ҳаққини бер. Ана шу Аллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир. |