Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
50. So observe the effects of God’s mercy—how He revives the earth after it was dead. Indeed, He is the Reviver of the dead. He is Capable of everything. | 50Бас, Роббинг раҳмати асарларига назар сол. У ерни ўлиб ётганидан кейин қандай тирилтиради?! Албатта, У зот ўликларни ҳам тирилтиргувчидир ва У ҳар бир нарсага қодирдир. |
52. You cannot make the dead hear, nor can you make the deaf hear the call when they turn away. | 52Албатта, сен ўликка эшиттира олмассан ва даъватни ортларига бурилиб кетаётган карларга эшиттира олмайссан. |
54. God is He Who created you weak, then after weakness gave you strength, then after strength gave you weakness and gray hair. He creates whatever He wills. He is the Omniscient, the Omnipotent. | 54Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир. |
56. But those endowed with knowledge and faith will say, “You remained in God’s Book until the Day of Resurrection. This is the Day of Resurrection, but you did not know.” | 56Илм ва иймон берилганлар: «Батаҳқиқ, Аллоҳнинг китоби бўйича қайта тирилиш кунигача турдингиз. Бас, бугун қайта тирилиш кунидир. Лекин сизлар билмас эдингиз», дерлар. |
60. So be patient. The promise of God is true. And do not let those who lack certainty belittle you | 60Бас, сабр қил. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Собит иймон келтирмаганлар сени енгилтакликка бошламасинлар. |
3. A guide and a mercy for the righteous. | 3У муҳсинларга ҳидоят ва раҳматдир. |
4. Those who observe the prayer, and pay the obligatory charity, and are certain of the Hereafter. | 4Намозни тўкис адо этадиган, закотни берадиган ва охиратга ишончла иймон келтирадиганларга. |
6. Among the people is he who trades in distracting tales; intending, without knowledge, to lead away from God’s way, and to make a mockery of it. These will have a humiliating punishment. | 6Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга ўзларига хорловчи азоб бордир. |
7. And when Our Verses are recited to him, he turns away in pride, as though he did not hear them, as though there is deafness in his ears. So inform him of a painful punishment. | 7Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, худди уларни эшитмагандек, худди қулоғида оғирлик бордек мутакаббирлик билан ортга қараб кетадир. Бас, унга аламли азобнинг башоратини бер. |
9. Dwelling therein forever. The promise of God is true. He is the Mighty, the Wise. | 9Улар унда абадий қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Ва У азиз ва ҳакимдир. |
10. He created the heavens without pillars that you can see, and placed stabilizers on earth lest it shifts with you, and scattered throughout it all kinds of creatures. And from the sky We sent down water, and caused to grow therein of every noble pair. | 10У, сиз кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тоғларни ташлаган ва (ер)да ҳар турли жониворларни таратиб қўйган зотдир. Ва осмондан сув тушириб, у билан ун(ер юзи)да турли гўзал ва фойдали жуфтларни ўстириб қўйдик. |
12. We endowed Luqman with wisdom: “Give thanks to God.” Whoever is appreciative—is appreciative for the benefit of his own soul. And whoever is unappreciative—God is Sufficient and Praiseworthy. | 12Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир», деб ҳикматни бердик. |
13. When Luqman said to his son, as he advised him, “O my son, do not associate anything with God, for idolatry is a terrible wrong.” | 13Луқмон ўғлига ваъзнасиҳат қилиб айтганларини эсла: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир». |
14. We have entrusted the human being with the care of his parents. His mother carried him through hardship upon hardship, weaning him in two years. So give thanks to Me, and to your parents. To Me is the destination. | 14Биз инсонга отаонаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: «Менга ва отаонага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир». |
15. But if they strive to have you associate with Me something of which you have no knowledge, do not obey them. But keep them company in this life, in kindness, and follow the path of him who turns to Me. Then to Me is your return; and I will inform you of what you used to do. | 15Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Ва дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман. |
16. “O my son, even if it were the weight of a mustard-seed, in a rock, or in the heavens, or on earth, God will bring it to light. God is Kind and Expert. | 16«Эй ўғилчам, албатта, у(амал) агар ачитқининг бир дона уруғича бўлсаю у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир. |
17. O my son, observe the prayer, advocate righteousness, forbid evil, and be patient over what has befallen you. These are of the most honorable traits. | 17Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир. |
18. And do not treat people with arrogance, nor walk proudly on earth. God does not love the arrogant showoffs. | 18Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибрҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас. |
19. And moderate your stride, and lower your voice. The most repulsive of voices is the donkey’s voice.” | 19Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир». |
20. Do you not see how God placed at your service everything in the heavens and the earth? How He showered you with His blessings, both outward and inward? Yet among the people is he who argues about God without knowledge, without guidance, and without an enlightening Scripture. | 20Аллоҳ сизларга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларни мукаммал қилиб берганини билмадингизми?! Одамлардан илмсиз, ҳидоятсиз ва ёритувчи китобсиз Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор. |