USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ва: 7921 words & 2 translates

English Ўзбек
10. Then, evil was the end of those who committed evil. That is because they rejected God’s revelations, and used to ridicule them. 10Сўнгра ёмонлик қилганларнинг оқибати Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарганлари ва уларни истеҳзо қилганлари учун ёмон бўлди.
13. They will have no intercessors from among their idols, and they will disown their partners. 13Уларга (Аллоҳга келтирган) шерикларидан шафоатчилар бўлмади ва улар шерикларига куфр келтиргувчи бўлдилар.
16. But as for those who disbelieved, and rejected Our signs and the encounter of the Hereafter—those will be hauled into the torment. 16Куфр келтириб, Бизнинг оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар, ана ўшалар, азобга ҳозир қилинурлар.
18. His is the praise in the heavens and on earth, and in the evening, and when you reach midday. 18Осмонлару ердаги ҳамду сано Уникидир. Оқшомда ва пешинда ҳам (поклаб ёд этингиз).
19. He brings the living out of the dead, and He brings the dead out of the living, and He revives the land after it had died. Likewise you will be resurrected. 19У ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ва ерни ўлимидан кейин тирилтирур. Шунга ўхшаш сиз ҳам чиқарилурсиз.
20. And of His signs is that He created you from dust; and behold, you become humans spreading out. 20Сизни тупроқдан яратгани ва сўнгра сизлар башарга айланиб тарқалишингиз Унинг оят­белгиларидандир.
21. And of His signs is that He created for you mates from among yourselves, so that you may find tranquility in them; and He planted love and compassion between you. In this are signs for people who reflect. 21Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят­ белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят­ белгилар бордир.
22. And of His signs is the creation of the heavens and the earth, and the diversity of your languages and colors. In this are signs for those who know. 22Ва Унинг оят­белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят­ белгилар бордир.
23. And of His signs are your sleep by night and day, and your pursuit of His bounty. In this are signs for people who listen. 23Ва Унинг оят­белгиларидан кечаси ва кундузи ухлашингиз ҳамда Унинг фазлидан талаб қилишингиздир. Албатта, бунда эшитадиган қавм учун оят­ белгилар бордир.
24. And of His signs is that He shows you the lightning, causing fear and hope. And He brings down water from the sky, and with it He revives the earth after it was dead. In this are signs for people who understand. 24Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади­да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят­белгилар бордир.
27. It is He who initiates creation, and then repeats it, something easy for Him. His is the highest attribute, in the heavens and the earth. He is the Almighty, the Wise. 27У махлуқотни йўқдан бор қиладир, сўнгра уни яна қайтадан вужудга келтирадир, бу унга жуда осондир. Осмонлару ердаги энг олий васф Уникидир.У азиз ва ҳаким зотдир.
29. Yet the wrongdoers follow their desires without knowledge. But who can guide whom God leaves astray? They will have no helpers. 29Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ва охиратда уларга нусрат бергувчилар бўлмас.
31. Turning towards Him—and be conscious of Him, and perform the prayer, and do not be of the idolaters. 31(Ҳар бир нарсада) Унга қайтгувчи бўлароқ, У зотга тақво қилинг, намозни тўкис адо этинг ва мушриклардан бўлманг.
36. When We give people a taste of mercy, they rejoice in it. But when adversity befalls them, because of what their hands have perpetrated, they begin to despair. 36Ва қачон одамларга раҳматни тоттирсак, ундан шод бўлурлар. Агар уларга ўз қўллари тақдим қилган нарса туфайли ёмонлик етса, дарҳол умидсизликка тушурлар.
38. So give the relative his rights, and the destitute, and the wayfarer. That is best for those who seek God’s presence. Those are the prosperous. 38Бас, қариндошга, мискинга ва йўл ўғлига ҳаққини бер. Ана шу Аллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир.
40. God is He who created you, then provides for you, then makes you die, then brings you back to life. Can any of your idols do any of that? Glorified is He, and Exalted above what they associate. 40Сизларни халқ қилган, сўнгра ризқлантирган, кейин ўлдирадиган ва яна тирилтирадиган зот Аллоҳдир. Сизнинг (Аллоҳга келтирган) шерикларингиздан, ким ана шуларингиздан бирортасини қила олади?! У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олий бўлди.
43. So devote yourself to the upright religion, before there comes from God a Day that cannot be averted. On that Day, they will be shocked. 43Бас, Аллоҳ томонидан рад қилинмайдиган кун келмасдан аввал тўғри динга юз тут. Ўша кунда (одамлар) бўлак­бўлак бўлурлар.
45. So that He may reward those who have believed and done the righteous deeds out of His bounty. Indeed, He does not love the ungrateful. 45У зот иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни Ўз фазли ила мукофотлаши учундир. Албатта, У кофирларни севмас.
46. And of His signs is that He sends the winds bearing good news, to give you a taste of His mercy, and so that the ships may sail by His command, and so that you may seek of His bounty, and so that you may give thanks. 46Ва Унинг оят­белгиларидан сизга Ўз раҳматидан тоттириш учун, Ўз амри ила кемаларни юрдириш учун ва Унинг фазлидан (ризқ) талаб қилишингиз учун шамолларни хушхабарчи қилиб юборишидир. Шоядки шукр қилсангиз.
48. God is He who sends the winds. They stir up clouds. Then He spreads them in the sky as He wills. And He breaks them apart. Then you see rain drops issuing from their midst. Then, when He makes it fall upon whom He wills of His servants, behold, they rejoice. 48Аллоҳ шундай зотки, шамолларни юбориб, улар ила булутни қўзғатар ва у (булут)ни осмонда Ўзи хоҳлаганича ёяр ва бўлак­бўлак қилар, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасан. Қачон у(ёмғир)ни Ўз бандаларидан хоҳлаган кимсаларга етказса, улар дарҳол шод бўлурлар.