USA English ‹ › UZ Uzbek

Found қўл: 988 words & 9 translates

English Ўзбек
To enhance financial and material assistance to support the efforts of developing countries to prevent and fight corruption effectively and to help them implement this Convention successfully; b) ривожланаётган мамлакатларнинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ва техник ёрдамни кенгайтириш ва улар мазкур Конвенцияни муваффақиятли амалга оширишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш;
States Parties shall endeavour to settle disputes concerning the interpretation or application of this Convention through negotiation. 1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенциянинг талқин қилиниши ва қўлланилиши бўйича юзага келадиган низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилишга интиладилар.
Any dispute between two or more States Parties concerning the interpretation or application of this Convention that cannot be settled through negotiation within a reasonable time shall, at the request of one of those States Parties, be submitted to arbitration. If, six months after the date of the request for arbitration, those States Parties are unable to agree on the organization of the arbitration, any one of those States Parties may refer the dispute to the International Court of Justice by request in accordance with the Statute of the Court. 2. Икки ёки ундан ортиқ иштирокчи Давлатлар ўртасида мазкур Конвенциянинг талқин қилиниши ёки қўлланилиши бўйича юзага келган ва оқилона муддат давомида мувофиқлаштирила олмаган исталган низо, ушбу иштирокчи Давлатларнинг бирини илтимосига кўра арбитраж муҳокамасига топширилади. Агар арбитраж тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилинганидан кейин олти ой давомида иштирокчи Давлатлар уни ташкил қилиш бўйича келиша олмасалар, ушбу исталган иштирокчи Давлат Суд Статутига мувофиқ ариза билан мурожаат қилиб низони Халқаро Судга топшириши мумкин.
After the expiry of five years from the entry into force of this Convention, a State Party may propose an amendment and transmit it to the Secretary-General of the United Nations, who shall thereupon communicate the proposed amendment to the States Parties and to the Conference of the States Parties to the Convention for the purpose of considering and deciding on the proposal. The Conference of the States Parties shall make every effort to achieve consensus on each amendment. If all efforts at consensus have been exhausted and no agreement has been reached, the amendment shall, as a last resort, require for its adoption a two-thirds majority vote of the States Parties present and voting at the meeting of the Conference of the States Parties. 1. Мазкур Конвенция кучга кирганидан кейин 5 йил ўтиб иштирокчи Давлат тузатиш киритишни таклиф қилиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига юбориши мумкин, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби таклиф қилинаётган тузатишни кўриб чиқиш ва унинг юзасидан қарор чиқариш мақсадида таклифни иштирокчи Давлатлар ва иштирокчи Давлатлар Конференциясига жўнатади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси ҳар бир тузатиш бўйича консенсусга эришиш учун барча чораларни ишга солади. Агар консенсусга эришиш бўйича барча чоралар қўлланилсада, лекин келишувга эришилмаса, у ҳолда тузатишни қабул қилиш учун иштирокчи Давлатлар Конференцияси мажлисида бўлган ва овоз беришда иштирок этаётган иштирокчи Давлатларнинг учдан икки қисми овози талаб қилинади.

Don’t speak about posterity to me!
If I went on about posterity,
Where would you get your worldly fun?
Folk want it, and they’ll still have some.
The presence of a fine young man
Is nice, I think, for everyone.
Who, comfortably, shares his wit,
And to their moods takes no exception:
He’ll make himself a greater hit,
And win a more secure reception.
Be brave, and show them what you’ve got,
Have Fantasy with all her chorus, yes,
Mind, Reason, Passion, Tears, the lot,
But don’t you leave out Foolishness.

Яна авлодларми, тегди-ку жонга!
Меҳнат қилсам фақат келажак онга,
Букунги ёшларни хурсанд қилур ким?
Замонга ёр бўлиш кичкина ишмас,
Чин дилдан кулдириш бачкана ишмас,
Кулки — зар, кўчада ётмас, азизим.
Биздан шодлик тилаб келар халойиқ,
Унга қулоқ солган ҳурматга лойиқ.
Халойиқ кўп бўлса зўр бўлур таъсир,
Азиздир қалбларни қилолган асир.
Қобилият бўлсин, гапнинг сираси,
Жам бўлсин бир ерда акл ва туйғу,
Хаёлнинг парвози, шавқ силсиласи
Сўнг андак топқирлик, бир чимдим кулгу.

Make sure, above all, plenty’s happening there!
They come to look, and then they want to stare.
Spin endlessly before their faces,
So the people gape amazed,
You’ve won them by your many paces,
You’ll be the man most praised.
The mass are only moved by things en masse,
Each one, himself, will choose the bit he needs:
Who brings a lot, brings something that will pass:
And everyone goes home contentedly.
You’ll give a piece, why then give it them in pieces!
With such a stew you’re destined for success.
Easy to serve, it’s as easy to invent.
What use to bring them your complete intent?
The Public will soon pick at what you’ve dressed.

Лекин энг зарури, саргузашт бўлсин,
Кўзга қувонч бўлсин, дилга гашт бўлсин.
Андак ўрин беринг тафсилотга ҳам,
Томоша қалбларни банд этсин токим.
Тўдани ҳангу манг қилолган одам
Унинг юрагига
Бўлолгай ҳоким.
Яхлит гўшт берай деб ўлтирманг толиб,
Халқ ёвғон бўлса ҳам раҳмат айтади.
Ҳар ким чўмичига сиққанча олиб,
Сизга қуллуқ қилиб уйга қайтади.
Фақат кўпчиликка кўп нарса керак,
Баракали бўлсин шунинг-чун қозон.
Яхлитдан халқ учун фойда йўқ, бешак,
Барибир бурдалаб ташлар аламон.


In fact, the blood of so many was upon his hands that the killings attributed to him did not permit of precise enumeration. Smoking a pipe by the trail-side or lounging around the stove, men made rough estimates of the numbers that had perished at his hand. They had been whites, all of them, these poor murdered people, and they had been slain singly, in pairs, and in parties. And so purposeless and wanton had been these killings, that they had long been a mystery to the mounted police, even in the time of the captains, and later, when the creeks realized, and a governor came from the Dominion to make the land pay for its prosperity.

Аслида Имбернинг қўли шу қадар қонга ботгандики, унинг қурбонлари саноқсиз эди. Ўлка аҳолиси қўналғада тўхтаб ёки печка ёнида ялқовланиб, мундштук бурқситганча бу чол тушмагур нечтасининг ёстиғини қуритганини чўтга солиб чамалашарди. Бахтиқаро қурбонларнинг барчаси ҳеч бир муболағасиз оқ танлилар эди; улар якка-якка, жуфт-жуфт ва тўдалашиб ҳалок бўлишди. Қотилликлар шунчалик маъносиз ва асоссиз эдики, узоқ вақт мобайнида Қироллик отлиқ полицияси бу жумбоқнинг тагига етолмади. Ҳатто дарё бўйида олтин қазилиб, доминион ҳукумати аҳолидан ўз бойликлари учун солиқ йиғиштириб олгани губернаторни жўнатганда ҳам ёпиғлиқ қозон ёпиқлигича қолди.

The hours swept along, but Imber did not vary his posture, did not by a hair's-breadth move a muscle; and Dickensen remembered the man who once sat upright on a sled in the main street where men passed to and fro. They thought the man was resting, but later, when they touched him, they found him stiff and cold, frozen to death in the midst of the busy street.
To undouble him, that he might fit into a coffin, they had been forced to lug him to a fire and thaw him out a bit. Dickensen shivered at the recollection.

Соатлар бир-бирини қувалашар, Имбер эса қилт этмай ўша ҳолатда ўтирарди. Диккенсен бир пайтлар шоҳкўча ўртасида чана келиб тўхтаганини, устида шундай ҳаракациз ўтирган кимсани эслади; унинг теграсида ўткинчилар уймаланишар, ҳамма уни дам оляпти, деб ўйлар, кейин эса унга қўл теккизиб кўришганда мурдага айланганлиги маълум бўлди – совуқда тарашадай қотиб қолганди. Жасадни тўғрилаш учун – йўқса тобутга сиғмасди – уни гулхан ёнига келтириб, музини туширишга мажбур бўлишганди. Диккенсеннинг бу ўйлардан эти жимирлаб кетди.

Imber grunted and stalked up to Emily Travis. He looked her over, keenly and carefully, every square inch of her. Especially did he appear interested in her silky brown hair, and in the color of her cheek, faintly sprayed and soft, like the downy bloom of a butterfly wing. He walked around her, surveying her with the calculating eye of a man who studies the lines upon which a horse or a boat is builded. In the course of his circuit the pink shell of her ear came between his eye and the westering sun, and he stopped to contemplate its rosy transparency. Then he returned to her face and looked long and intently into her blue eyes. He grunted and laid a hand on her arm midway between the shoulder and elbow. With his other hand he lifted her forearm and doubled it back. Disgust and wonder showed in his face, and he dropped her arm with a contemptuous grunt. Then he muttered a few guttural syllables, turned his back upon her, and addressed himself to Dickensen.

Имбер нимадир деб минғиллаб, Эмили Тревисга яқинроқ келди. У қизни бошдан-оёқ синчиклаб кўздан кечирди. Айниқса қизнинг ипаксимон қўнғир сочлари ва ол ёноқлари чолда алоҳида қизиқиш уйғотди. У нигоҳини узмай қизни айланиб ўтди, гўё отнинг бўй-бастини ёки қайиқни ўрганаётгандай. Ногаҳон у ботаётган қуёшнинг нурлари қизнинг қизғиш қулоқларидан ўтиб шуълаланаётганини пайқадию, таққа тўхтади. Кейин яна унинг юзларини «текшириш»га тушди ва қизнинг мовий кўзларига узоқ тикилиб қолди. Тағин ниманидир тўнғиллаб, бир қўли билан нозикойимнинг билагидан ушлаб, иккинчиси билан тирсагини букиб кўрди. Ҳиндунинг юзида нафрат ва ҳайрат акс этди, пўнғиллаб Эмилининг қўлини қўйиб юборди. Сўнг бўғзидан қанақадир товушлар чиқариб, қизга орқа ўгирди ва Диккенсенга нимадир деди.

Imber was drawn to him at once. The fire leaped into his eyes at sight of a sabre slash that scarred his cheek. He ran a withered hand down the young fellow's leg and caressed the swelling thew. He smote the broad chest with his knuckles, and pressed and prodded the thick muscle-pads that covered the shoulders like a cuirass. The group had been added to by curious passers-by--husky miners, mountaineers, and frontiersmen, sons of the long-legged and broad-shouldered generations. Imber glanced from one to another, then he spoke aloud in the Whitefish tongue.

Имбер эндигина миршабга разм солди. Ёш миршабнинг иягида шамшир дами қолдирган чандиқни кўриб ҳиндунинг кўзларидан ўт чақнади. Шалвираган қўлларини миршабнинг сонига олиб борди ва унинг мушакдор оёқларини пайпаслади. Бармоғи билан гавдасини чертди, кейин ўспириннинг елкаларини совут мисол қоплаб турган бақувват мушакларни ушлаб кўрди. Уларнинг атрофида аллақачон ўткинчилар тўпланишганди – олтин изловчилар, тоғ аҳолиси, янги ер эгалари – барчаси узун оёқли, кенг елкали ирқ фарзандлари. Имбер гоҳ унисига, гоҳ бунисига кўз ташлаб, Оқбалиқлар тилида нимадир деди.


"What did he say?" asked Dickensen.
"Him say um all the same one man, dat p'liceman," Jimmy interpreted.
Little Dickensen was little, and what of Miss Travis, he felt sorry for having asked the question.
The policeman was sorry for him and stepped into the breach. "I fancy there may be something in his story. I'll take him up to the captain for examination. Tell him to come along with me, Jimmy."
Jimmy indulged in more throaty spasms, and Imber grunted and looked satisfied.
"But ask him what he said, Jimmy, and what he meant when he took hold of my arm."
So spoke Emily Travis, and Jimmy put the question and received the answer. "Him say you no afraid," said Jimmy.
Emily Travis looked pleased.
“Him say you no skookum, no strong, all the same very soft like little baby. Him break you, in um two hands, to little pieces. Him t'ink much funny, very strange, how you can be mother of men so big, so strong, like dat p'liceman.”


– Нима деяпти? – сўради Диккенсен.
– У айтдики – бу кишиларнинг барчаси миршабга ўхшаган дароз, бир тоифадан экан, – таржима қилди Жимми.
Митти Диккенсен паст бўйли эди, шу боис Тревис хоним қошида бундай савол берганига пушаймон бўлди.
Миршаб буни пайқаб, гапни бошқа ёққа бурди. – Бунда бир гап бор, шекилли. Уни капитаннинг ҳузурига олиб бораман. Унга айт, Жимми, мен билан юрсин.
Жимми тағин кекса ҳиндуни сиқувга олди, Имбер бир нима деб тўнғиллади, лекин юзидан мамнуниятни уқиш мумкин эди.
– Ундан сўра-чи, Жимми, қўлимни ушлаганда нималарни ўйлаган экан?
– Унинг айтишича, сиз қўрқоқ эмассиз.
Бундай жавобдан Эмили Тревис ҳузурланиб кетди.
– Айтдики, сиз скукум эмассиз, шундай нозиксизки, худди мурғак боладек. У сизни қўллари билан минг бўлакка бўлиб ташлаши мумкин. Манов миршабдек азаматни дунёга келтира олишингизга лол қоляпти.

Five score years ago, a great American, in whose symbolic shadow we stand today, signed the Emancipation Proclamation. This momentous decree came as a great beacon light of hope to millions of slaves, who had been seared in the flames of withering injustice. It came as a joyous daybreak to end the long night of their captivity. Бугун биз сояи давлатида йиғилган буюк америкалик бундан юз йилча бурун Негрларни озод қилиш тўғрисидаги прокламацияни имзолаган эди. Бу муҳим фармонга адолатсизликнинг куйдирувчи тафтида жизғанак бўлган миллионлаб қора қуллар улуғвор умид маёғи сифатида қарадилар. Уни шодлик тонги, узоқ давом этган асирлик кечасининг интиҳоси деб қабул қилдилар.

Instead of honoring this sacred obligation, America has given the Negro people a bad check, a check that has come back marked "insufficient funds." But we refuse to believe that the bank of justice is bankrupt. We refuse to believe that there are insufficient funds in the great vaults of opportunity of this nation. So we have come to cash this check, a check that will give us upon demand the riches of freedom and the security of justice. We have also come to his hallowed spot to remind America of the fierce urgency of Now.

Қиёмат қарзини қайтариш ўрнига Америка негрларнинг қўлига сохта чек тутқазди, буни эса «маблағ етишмайди» белгиси билан қайтардилар. Аммо биз адолат банки касод бўлганига ишонмаймиз. Улкан имкониятлар хазинасига эга давлатимизда маблағ етишмаслигига ишонмаймиз. Шунинг учун ушбу чек бўйича ҳаққимизни олгани келдик, бу чек бўйича бизга эркинлик ганжи ва одиллик кафолати берилиши керак. Биз бу ерга, бу муқаддас жойга яна Америкага бугунги куннинг қатъий талабини эслатиш учун ҳам келдик.

We must forever conduct our struggle on the high plane of dignity and discipline. We must not allow our creative protest to degenerate into physical violence. Again and again we must rise to the majestic heights of meeting physical force with soul force. And the marvelous new militancy which has engulfed the Negro community must not lead us to a distrust of all white people; for many of our white brothers, as evidenced by their presence here today, have come to realize that their destiny is tied up with our destiny, and they have come to realize that their freedom is inextricably bound to our freedom. We cannot walk alone. Биз ўз курашимизни ҳамиша ўз қадримизни билган ва тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда олиб боришимиз керак. Эзгу мақсадни кўзлаган норозилигимиз зўравонликка айланиб кетишига йўл қўймаслигимиз зарур. Биз жисмоний кучга руҳий куч билан жавоб бериб, улуғвор юксакликка эришишга ҳаракат қилишимиз лозим. Негрлар жамиятида ҳукм сураётган фавқулодда жанговарлик барча оқ одамларда бизга нисбатан шубҳа, ишончсизлик уйғотмаслиги керак, чунки бизнинг оқ биродарларимизнинг кўпчилиги уларнинг тақдири бизнинг тақдиримиз билан чамбарчас боғлиқлигини, уларнинг эркинлиги бизнинг эркинлигимиз билан муқаррар равишда боғлиқлигини англаб етишган, уларнинг бугун шу ерда ҳозир бўлганлиги шундан далолат беради. Биз ёлғиз ўзимиз мақсадга эриша олмаймиз.
I say to you today, my friends, so even though we face the difficulties of today and tomorrow. I still have a dream. It is a dream deeply rooted in the American dream. Қулоқ солинг, дўстларим, шунча қийинчилик ва кўнгилсизликларга қарамай, менинг бир умидим бор. Бу Америка орзусига чуқур сингиб кетган умиддир.
I have a dream that one day on the red hills of Georgia the sons of former slaves and the sons of former slaveowners will be able to sit down together at the table of brotherhood. Умидим шулдирки, кун келиб Жоржиянинг қирмизи заминида собиқ қулларнинг болалари билан собиқ қулдорларнинг болалари биродарлардай бир дастурхон атрофида ўтира оладиган бўладилар.

I have a dream that one day down in Alabama, with its vicious racists, with its governor having his lips dripping with the words of interposition and nullification; one day right down in Alabama little black boys and black girls will be able to join hands with little white boys and white girls as sisters and brothers.

Умидим шулдирки, кун келиб ҳозирги губернатор: «Штатнинг ички ишларига аралашманглар, конгресс қабул қилган қонунларнинг бизга дахли йўқ, уларни тан олмаймиз», — дея иддао қилаётган Алабама штатида вазият ўзгариб, жажжи-жажжи қора болакайлар ва қизчалар жажжи-жажжи оқ болакай ва қизчалар билан худди ака-ука ва опа-сингиллардай қўл ушлашиб юрадиган бўладилар.

Let freedom ring and when this happens… when we allow freedom ring, when we let it ring from every village and every hamlet, from every state and every city, we will be able to speed up that day when all of God's children, black men and white men, Jews and Gentiles, Protestants and Catholics, will be able to join hands and sing in the words of the old spiritual, "Free at last, free at last. Thank God Almighty, we are free at last." Озодлик қўшиғи янграшига, унинг ҳар бир қишлоқ ва овулда, ҳар бир штат ва ҳар бир шаҳарда янграшига имкон берсак, ҳамма одамлар, қоралар ва оқлар, яҳудийлар ва мажусийлар, протестантлар ва католиклар бир-бирларининг қўлларидан тутиб негрларнинг қадимги маънавий гимнини куйлай оладиган кун келишини тезлаштира оламиз: «Ниҳоят биз озодмиз! Ниҳоят биз озодмиз! Қодир эгамга минг қатла шукур, ниҳоят биз озодмиз!»

We reiterate our firm support for the “One China” principle and that the Government of the People’s Republic of China is the only legitimate government of China, and Taiwan is an integral part of Chinese territory.

"Ягона Хитой" тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз.

The Republic of Uzbekistan strongly advocates the peaceful development of relations across the Strait and supports all efforts of the PRC Government to achieve the reunification of China.

Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.