Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
1. They ask you about the bounties. Say, “The bounties are for Allah and the Messenger.” So be mindful of Allah, and settle your differences, and obey Allah and His Messenger, if you are believers. |
1Сендан ўлжалар ҳақида сўрарлар.Сен: «Ўлжалар Аллоҳ ва Пайғамбарникидир. Бас, Аллоҳга тақво қилинглар ва ўз ораларингизни ислоҳ этинглар. Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинглар», деб айт. |
2. The believers are those whose hearts tremble when Allah is mentioned, and when His revelations are recited to them, they strengthen them in faith, and upon their Lord they rely. | 2Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса,иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. |
7. Allah has promised you one of the two groups—that it would be yours—but you wanted the unarmed group to be yours. Allah intends to prove the truth with His words, and to uproot the disbelievers. | 7Ўшанда Аллоҳ сизга икки тоифадан бири албатта, сизники бўлишини ваъда қилган эди. Сизлар шавкати йўғи сизларники бўлишини суяр эдингиз. Аллоҳ эса, Ўз калималари ила ҳақни ҳақ қилишни ва кофирларнинг думини қирқишни ирода қилган эди. |
10. Allah only made it a message of hope, and to set your hearts at rest. Victory comes only from Allah. Allah is Mighty and Wise. | 10Аллоҳ у(мадад)ни башорат ва қалбларингиз у билан хотиржам бўлиши учунгина қилди. Ғалаба эса, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир. |
13. That is because they opposed Allah and His Messenger. Whoever opposes Allah and His Messenger—Allah is severe in retribution. | 13Бу уларнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турганлари учундир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши турса, бас, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир. |
16. Anyone who turns his back on them on that Day, except while maneuvering for battle, or to join another group, has incurred wrath from Allah, and his abode is Hell—what a miserable destination! | 16Кимки ўша кунда жанг ҳунари кўрсатиб ёки бошқа гуруҳга қўшилмоқчи бўлган ҳолатдан ташқари уларга орқа ўгириб қочса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳдан бўлган ғазаб ила қайтибди. Унинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой. |
17. It was not you who killed them, but it was Allah who killed them. And it was not you who launched when you launched, but it was Allah who launched. That He may bestow upon the believers an excellent reward. Allah is Hearing and Knowing. | 17Уларни сиз ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. Отган пайитингда, сен отмадинг, балки Аллоҳ отди. Ва мўминларни гўзал синов ила синаш учун (шундай қилди). Албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. |
18. Such is the case. Allah will undermine the strategy of the disbelievers. | 18Ана ўшалар (нинг сизга бўлиши) Аллоҳ, албатта, кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи бўлганидандир. |
19. If you desire a verdict, the verdict has come to you. And if you desist, it would be best for you. And if you return, We will return; and your troops, however numerous, will not benefit you. Allah is with the believers. | 19Агар орани очишни сўраган бўлсангиз, бас, батаҳқиқ сизга орани очиш келди. Агар тўхтасангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Сизнинг гуруҳингиз қанча кўп бўлса ҳам, сизга ҳеч бир ҳожатингизни чиқара олмас. Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир. |
20. O you who believe! Obey Allah and His Messenger, and do not turn away from him when you hear. | 20Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилингиз ва эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз. |
22. The worst of animals to Allah are the deaf and dumb—those who do not reason. | 22Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир. |
23. Had Allah recognized any good in them, He would have made them hear; and had He made them hear, they would have turned away defiantly. | 23Агар Аллоҳ уларда бирор яхшиликни билганида, албатта, эшиттирар эди ва агар уларга эшиттирса ҳам, албатта, юз ўгириб, бурилиб кетар эдилар. |
24. O you who believe! Respond to Allah and to the Messenger when He calls you to what will revive you. And know that Allah stands between a man and his heart, and that to Him you will be gathered. | 24Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз. |
25. And beware of discord which does not afflict the wrongdoers among you exclusively; and know that Allah is severe in retribution. | 25Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир. |
27. O you who believe! Do not betray Allah and the Messenger, nor betray your trusts, while you know. | 27Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг. |
28. And know that your possessions and your children are a test, and that Allah possesses an immense reward. | 28Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир. |
29. O you who believe! If you remain conscious of Allah, He will give you a criterion, and will remit from you your sins, and will forgive you. Allah is possessor of infinite grace. | 29Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон беради, сизнинг гуноҳларингизни ювиб, мағфират қиладир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. |
30. When the disbelievers plotted against you, to imprison you, or kill you, or expel you. They planned, and Allah planned, but Allah is the Best of planners. | 30Куфр келтирганларнинг сени ушлаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир. |
33. But Allah would not punish them while you are amongst them. And Allah would not punish them as long as they seek forgiveness. | 33Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас. |
34. Yet why should Allah not punish them, when they are turning others away from the Sacred Mosque, although they are not its custodians? Its rightful custodians are the pious; but most of them do not know. | 34Нега энди Аллоҳ уларни азобламас эк ан. Улар Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, унинг валийлари эмаслар. Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмайдилар. |