USA English ‹ › UZ Uzbek

Found app: 1114 words & 3 translates

English Ўзбек
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, take the necessary steps to establish appropriate systems of procurement, based on transparency, competition and objective criteria in decision-making, that are effective, inter alia, in preventing corruption. Such systems, which may take into account appropriate threshold values in their application, shall address, inter alia: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа хусусиятлар қатори коррупциянинг олдини олиш нуқтаи назаридан, ошкоралик, рақобат ва қарорларни қабул қилишнинг холисона мезонларига асосланадиган тегишли харид тизимларини яратиш учун зарурий чораларни кўради. Улардан фойдаланиш бўйича тегишли охирги кўрсаткичларни кўзда тутиши мумкин бўлган бундай тизимлар, бошқа жиҳатлар қатори, қуйидагиларга дахлдор:
The use of objective and predetermined criteria for public procurement decisions, in order to facilitate the subsequent verification of the correct application of the rules or procedures; c) қоидалар ва таомиллар тўғри қўлланилаётганлигини келгусида текширишга кўмаклашиш мақсадида оммавий харидлар тўғрисида қабул қилинган қарорлар юзасидан олдиндан белгиланган ва холисона мезонлардан фойдаланиш;
An effective system of domestic review, including an effective system of appeal, to ensure legal recourse and remedies in the event that the rules or procedures established pursuant to this paragraph are not followed; d) мазкур бандга мувофиқ белгиланган қоидалар ёки таомилларга риоя қилмаган вазиятда ҳуқуқ учун курашиш ва ҳуқуқий ҳимоя бўйича юридик воситаларни таъминлаш учун самарали ички назорат тизими, шу жумладан норозилик шикоятини тақдим этишнинг самарали тизими;
Where appropriate, measures to regulate matters regarding personnel responsible for procurement, such as declaration of interest in particular public procurements, screening procedures and training requirements. e) тегишли ҳолатларда харидлар учун жавобгар бўлган ходимларга оид масалаларни тартибга солиш, масалан, муайян оммавий харидларга бўлган манфаатдорликни декларация қилиш тўғрисида талабнома, текшириш таомиллари ва профессионал тайёргарликка қўйиладиган талаблар.
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, take appropriate measures to promote transparency and accountability in the management of public finances. Such measures shall encompass, inter alia: 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий маблағларни бошқаришда ошкоралик ва ҳисобдорликка кўмаклашиш бўйича тегишли чораларни кўради. Бундай чоралар, бошқа йўналишлар қатори, қуйидагиларни қамраб олади:
Where appropriate, corrective action in the case of failure to comply with the requirements established in this paragraph. e) тегишли ҳолларда, мазкур бандда белгиланган талабларга амал қилинмаганда мувофиқлаштириш.
Taking into account the need to combat corruption, each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, take such measures as may be necessary to enhance transparency in its public administration, including with regard to its organization, functioning and decision-making processes, where appropriate. Such measures may include, inter alia: Коррупцияга қарши курашиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, унинг оммавий маъмуриятининг, шу жумладан уни ташкил этилиши, фаолияти ва, тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилиш жараёнларига татбиқан, ошкоралигини кучайтириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай чораларга, бошқа амаллар қатори, қуйидагиларни киритиши мумкин:
a) Adopting procedures or regulations allowing members of the general public to obtain, where appropriate, information on the organization, functioning and decision-making processes of its public administration and, with due regard for the protection of privacy and personal data, on decisions and legal acts that concern members of the public; a) аҳолига, тегишли ҳолларда, оммавий маъмуриятни ташкил қилиш, унинг фаолият юритиши ва қарор қабул қилиши жараёнлари тўғрисидаги, ҳамда хусусий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш заруратини англаган ҳолда, аҳоли манфаатларига дахлдор қарорлар ва юридик амаллар юзасидан ахборотга эга бўлишга имкон берадиган таомил ёки қоидаларни қабул қилиш;
b) Simplifying administrative procedures, where appropriate, in order to facilitate public access to the competent decision-making authorities; and b) тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилувчи ваколатли органлар ҳузурига киришда оммавий имконга эга бўлишни осонлаштириш учун маъмурий таомилларни соддалаштириш; ва
Measures to the same effect as those taken pursuant to paragraph 1 of this article may be introduced and applied within the prosecution service in those States Parties where it does not form part of the judiciary but enjoys independence similar to that of the judicial service. 2. Мазкур модданинг 1 бандида баён этилганга ўхшаш чоралар прокуратура органлари суд ҳокимияти таркибига кирмайдиган, лекин суд органларида бўлгани каби мустақилликка эга бўлган иштирокчи Давлатларнинг прокуратура органларида қўлланилиши мумкин.
Each State Party shall take measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to prevent corruption involving the private sector, enhance accounting and auditing standards in the private sector and, where appropriate, provide effective, proportionate and dissuasive civil, administrative or criminal penalties for failure to comply with such measures. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, хусусий секторда коррупциянинг олдини олиш, бухгалтерия ҳисоботи ва аудити стандартларини кучайтириш ва, тегишли ҳолларда, бундай чораларга риоя қилинмаслиги учун самарали, мутаносиб ва тийиб турувчи таъсир кўрсатадиган фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ёки жиноий жазоларни белгилаш чораларини кўради.
Promoting transparency among private entities, including, where appropriate, measures regarding the identity of legal and natural persons involved in the establishment and management of corporate entities; c) хусусий ташкилотлар фаолиятида ошкораликни таъминлашга кўмаклашиш, шу жумладан, тегишли ҳолларда, корпоратив ташкилотларни яратиш ва уларни бошқаришга дахлдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни солиштириш чораларини кўриш;
Preventing conflicts of interest by imposing restrictions, as appropriate and for a reasonable period of time, on the professional activities of former public officials or on the employment of public officials by the private sector after their resignation or retirement, where such activities or employment relate directly to the functions held or supervised by those public officials during their tenure; e) собиқ оммавий мансабдор шахсларнинг профессионал фаолиятига нисбатан ёки бундай оммавий мансабдор шахслар хусусий сектордан истеъфога ёки пенсияга чиққанларидан кейин уларнинг ишига нисбатан (қачонки бу каби фаолият ёки иш шундай оммавий мансабдор шахслар ўз лавозимларини эгаллаб турганда ёки бундай ишлар устидан назорат олиб борганларида уларнинг функциялари билан бевосита боғлиқ бўлганда), тегишли вазиятларда ва оқилона муддатга чекловлар белгилаш йўли билан манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини олиш;
Ensuring that private enterprises, taking into account their structure and size, have sufficient internal auditing controls to assist in preventing and detecting acts of corruption and that the accounts and required financial statements of such private enterprises are subject to appropriate auditing and certification procedures. f) коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш ва аниқлашда ёрдам бериш ҳамда бундай хусусий ташкилотларнинг ҳисоб рақамлари ва керакли молиявий ҳужжатларини тегишли аудит ва сертификатлаштириш таомилларидан ўтказиш мумкин бўлиши учун хусусий ташкилотлар, уларнинг тузилиши ва катта-кичиклигини ҳисобга олган ҳолда, ички аудит назоратини юритиш учун етарли механизмларга эга бўлишларини таъминлаш.
Each State Party shall disallow the tax deductibility of expenses that constitute bribes, the latter being one of the constituent elements of the offences established in accordance with articles 15 and 16 of this Convention and, where appropriate, other expenses incurred in furtherance of corrupt conduct. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 15 ва 16 моддаларига мувофиқ жиноят таркибининг элементларидан бири бўлиб, порани ифодалайдиган харажатлар ва, тегишли ҳолларда, коррупцион ҳаракатларга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилган бошқа харажатлар солиқ солинишидан озод этилишини рад этади.
Each State Party shall take appropriate measures, within its means and in accordance with fundamental principles of its domestic law, to promote the active participation of individuals and groups outside the public sector, such as civil society, non-governmental organizations and community-based organizations, in the prevention of and the fight against corruption and to raise public awareness regarding the existence, causes and gravity of and the threat posed by corruption. This participation should be strengthened by such measures as: 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўз имкониятлари доирасида ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда жамият коррупция мавжудлиги, унинг сабаблари, хавфли хусусиятлари ва юзага келтирувчи таҳдидларини янада чуқурроқ англаши учун фуқаролик жамият, ноҳукумат ташкилотлар ва жамоатлар негизида фаолият юритувчи ташкилотлар каби оммавий секторнинг ташқарисида алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг фаол иштирокига кўмаклашиш учун тегишли чораларни кўради. Бу каби иштирокни қуйидаги чоралар ёрдамида мустаҳкамлаш лозим:
2. Each State Party shall take appropriate measures to ensure that the relevant anti-corruption bodies referred to in this Convention are known to the public and shall provide access to such bodies, where appropriate, for the reporting, including anonymously, of any incidents that may be considered to constitute an offence established in accordance with this Convention. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат ушбу Конвенцияда тилга олинган коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли органлар аҳолига маълум бўлишларини таъминлаш учун маълум чораларни кўради ҳамда мазкур Конвенцияга мувофиқ шундай деб эътироф этилган биронта жиноятчилик сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай ҳоллар тўғрисида хабарларни, шу жумладан аноним тарзда, тақдим этиш учун бундай органлар ҳузурига кириш имкони билан таъминлайди.
Institute a comprehensive domestic regulatory and supervisory regime for banks and non-bank financial institutions, including natural or legal persons that provide formal or informal services for the transmission of money or value and, where appropriate, other bodies particularly susceptible to money-laundering, within its competence, in order to deter and detect all forms of money-laundering, which regime shall emphasize requirements for customer and, where appropriate, beneficial owner identification, record-keeping and the reporting of suspicious transactions. a) банклар ва банкдан ташқари молия муассасаларига нисбатан, шу жумладан пул маблағлари ёки қимматликларни ўтказиш билан боғлиқ расмий ёки норасмий хизматларни тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахсларга нисбатан ҳамда, тегишли ҳолларда, пул маблағларини легаллаштириш нуқтаи назаридан, ўз ваколати доираларида, бундай маблағларни легаллаштиришнинг барча шаклларини аниқлаш ва бунга йўл қўймаслик мақсадида кенг қамровли ички тартибга солиш ва назорат қилиш режимини белгилайди, ва шу билан бирга бундай режим, биринчи навбатда, мижоз шахсини аниқлашга оид талабларга ва, тегишли ҳолларда, мулкдор-бенифициарни идентификация қилиш, ҳисоботни юритиш ва шубҳали операциялар тўғрисида хабарларни тақдим этишга асосланади;
Without prejudice to article 46 of this Convention, ensure that administrative, regulatory, law enforcement and other authorities dedicated to combating money-laundering (including, where appropriate under domestic law, judicial authorities) have the ability to cooperate and exchange information at the national and international levels within the conditions prescribed by its domestic law and, to that end, shall consider the establishment of a financial intelligence unit to serve as a national centre for the collection, analysis and dissemination of information regarding potential money-laundering. b) мазкур Конвенциянинг 46 моддасига зарар етказмаган ҳолда, пул маблағларини легаллаштиришга қарши кураш олиб бораётган маъмурий, тартибга солувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлар (шу жумладан, бундай амал ички қонунчиликка мос келган ҳолатда, суд органлари ҳам) унинг ички қонунчилиги билан белгиланадиган шартларда, миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашишга қодир бўлишларини таъминлайди, ва шу мақсадларда кузатилиши мумкин бўлган пул маблағларини легаллаштириш ҳолатларига доир ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш бўйича миллий марказ сифатида фаолият юритадиган молиявий тезкор ахборот бўлинмасини таъсис этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқади.
States Parties shall consider implementing feasible measures to detect and monitor the movement of cash and appropriate negotiable instruments across their borders, subject to safeguards to ensure proper use of information and without impeding in any way the movement of legitimate capital. Such measures may include a requirement that individuals and businesses report the cross-border transfer of substantial quantities of cash and appropriate negotiable instruments. 2. Иштирокчи Давлатлар, ахборотдан тегишли даражада фойдаланишни таъминлашга қаратилган кафолатларга амал қилиш ҳамда қонуний капиталлар ҳаракатланишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмаслик шарти билан, нақд пул маблағлари ва тегишли айланма маблағлар уларнинг чегараларидан ҳаракатланишини аниқлаш ва бундай ҳаракатланиш кетидан назорат олиб бориш бўйича амалда қўлланилиши мумкин бўлган чораларни кўриш масаласини кўриб чиқадилар. Бундай чоралар жисмоний шахслар ва тижорат корхоналар катта ҳажмдаги нақд пулларнинг трансчегаравий ўтказилиши ва тегишли миқдордаги айланма маблағлар топширилиши тўғрисида хабар беришлари лозимлиги бўйича талабни ўзига киритиши мумкин.