Found acc: 951 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Submit to its competent authorities, with a view to giving effect to it to the extent requested, an order of confiscation issued by a court in the territory of the requesting State Party in accordance with articles 31, paragraph 1, and 54, paragraph 1 (a), of this Convention insofar as it relates to proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, situated in the territory of the requested State Party. | b) ўзининг ваколатли органларига сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳудудида мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 1-банди ва 54-моддаси 1 (а)-бандига мувофиқ суд томонидан мусодара қилиш тўғрисидаги чиқарилган қарорни, мурожаатда кўрсатилган ҳажмда ва сўров берилаётган иштирокчи Давлати ҳудудидаги 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларига тааллуқли бўлган даражада ижро этиш мақсадида юборади. |
Following a request made by another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention, the requested State Party shall take measures to identify, trace and freeze or seize proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention for the purpose of eventual confiscation to be ordered either by the requesting State Party or, pursuant to a request under paragraph 1 of this article, by the requested State Party. | 2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради. |
The decisions or actions provided for in paragraphs 1 and 2 of this article shall be taken by the requested State Party in accordance with and subject to the provisions of its domestic law and its procedural rules or any bilateral or multilateral agreement or arrangement to which it may be bound in relation to the requesting State Party. | 4. Мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган қарорлар ёки чоралар сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан унинг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва унинг процессуал нормалари ёки исталган икки томонлама ёхуд сўров бераётган иштирокчи Давлат билан муносабатлари асносида боғлиқ бўлган кўп томонлама келишувлар ёки битимларга мувофиқ ва уларга риоя қилиш шартида қабул қилинади. |
Without prejudice to its domestic law, each State Party shall endeavour to take measures to permit it to forward, without prejudice to its own investigations, prosecutions or judicial proceedings, information on proceeds of offences established in accordance with this Convention to another State Party without prior request, when it considers that the disclosure of such information might assist the receiving State Party in initiating or carrying out investigations, prosecutions or judicial proceedings or might lead to a request by that State Party under this chapter of the Convention. | Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига зарар етказмаган ҳолда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг текширув ишларига, кўрилаётган жиноий ишларига ёки суд муҳокамасига зарар етказмасдан туриб, агар бу каби маълумотларнинг ошкора қилиниши уни олаётган иштирокчи Давлатга жиноий ишни қўзғатиш ёки текширув ишларини ёки суд муҳокамасини ўтказишига кўмак беради ёхуд ушбу иштирокчи Давлат томонидан бу илтимосномани Конвенциянинг мазкур моддасига мувофиқлаштиришига йўналтиради деб ҳисобласа, бошқа иштирокчи Давлатга аввалдан илтимоснома қилинмаган ҳолларда ҳам жўнатиш имкониятини берувчи чоралар кўришга интилади. |
Property confiscated by a State Party pursuant to article 31 or 55 of this Convention shall be disposed of, including by return to its prior legitimate owners, pursuant to paragraph 3 of this article, by that State Party in accordance with the provisions of this Convention and its domestic law. | 1. Иштирокчи Давлат томонидан мазкур Конвенциянинг 31-моддасига ёки 55-моддасига асосан мусодара қилинган мол-мулкни, жумладан мазкур модданинг 3-бандига кўра аввалги қонуний эгаларига қайтарилган мол-мулкни иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг ҳолатлари ва ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тасарруф қилади. |
Each State Party shall adopt such legislative and other measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, as may be necessary to enable its competent authorities to return confiscated property, when acting on the request made by another State Party, in accordance with this Convention, taking into account the rights of bona fide third parties. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ, ўзининг ваколатли органларига, улар бошқа иштирокчи Давлат томонидан юборилган илтимоснома бўйича иш тутаётганларида, мусодара қилинган мол-мулкни, ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенцияга мувофиқ қайтариб беришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради. |
In accordance with articles 46 and 55 of this Convention and paragraphs 1 and 2 of this article, the requested State Party shall: | 3. Иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 46- ва 55-моддаларига ва мазкур модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ: |
In the case of embezzlement of public funds or of laundering of embezzled public funds as referred to in articles 17 and 23 of this Convention, when confiscation was executed in accordance with article 55 and on the basis of a final judgement in the requesting State Party, a requirement that can be waived by the requested State Party, return the confiscated property to the requesting State Party; | а) мазкур Конвенциянинг 17- ва 33-моддаларида қайд этилганидек, оммавий маблағлар ўғирланганида ёки оммавий маблағлар ҳалоллаштирилганида, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга қайтариб беради; |
In the case of proceeds of any other offence covered by this Convention, when the confiscation was executed in accordance with article 55 of this Convention and on the basis of a final judgement in the requesting State Party, a requirement that can be waived by the requested State Party, return the confiscated property to the requesting State Party, when the requesting State Party reasonably establishes its prior ownership of such confiscated property to the requested State Party or when the requested State Party recognizes damage to the requesting State Party as a basis for returning the confiscated property; | b) мазкур Конвенцияда қамраб олинган исталган жиноят орқали даромад топилганида, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, агар сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган иштирокчи Давлатга ушбу мусодара қилинган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи аввалдан бор бўлганини оқилона исботлаб берса ёки сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган Давлатга етказилган зарарни мусодара қилинган мол-мулкни қайтариб бериш учун асос сифатида тан олса, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга қайтариб беради; |
Where appropriate, States Parties may also give special consideration to concluding agreements or mutually acceptable arrangements, on a case-by-case basis, for the final disposal of confiscated property. | 5. Иштирокчи Давлатлар тегишли ҳолатларда мусодара қилинган мол-мулкни узил-кесил тасарруф қилиниши хусусида келишувлар ёки томонлар учун бирдек мақбул бўлган битимлар тузиш имкониятини ҳар бир алоҳида ҳолат учун кўриб чиқишлари мумкин. |
States Parties shall cooperate with one another for the purpose of preventing and combating the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention and of promoting ways and means of recovering such proceeds and, to that end, shall consider establishing a financial intelligence unit to be responsible for receiving, analysing and disseminating to the competent authorities reports of suspicious financial transactions. | Иштирокчи давлатлар мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали топилган жиноий даромадларнинг жойдан жойга кўчирилишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш мақсадларида бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар ва шу мақсадларда шубҳали молиявий операциялар тўғрисида маълумотлар олиш, уларни таҳлил қилиш ва ваколатли органларга жўнатиш учун масъул бўлган тезкор молиявий маълумот йиғиш бўйича бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар. |
Preventing and combating the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention and recovering such proceeds; | е) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчирилишини аниқлаш, шунингдек бундай даромадларни муомаладан чиқариш; |
Detecting and freezing of the transfer of proceeds of offences established in accordance with this Convention; | f) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчириш бўйича операцияларни аниқлаш ва тўхтатиш; |
Surveillance of the movement of proceeds of offences established in accordance with this Convention and of the methods used to transfer, conceal or disguise such proceeds; | g) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларнинг жойдан-жойга кўчирилишини ва жойдан-жойга кўчириш, яшириш ва беркитиш методларини кузатиш; |
Appropriate and efficient legal and administrative mechanisms and methods for facilitating the return of proceeds of offences established in accordance with this Convention; | h) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам берувчи тегишли ва самарали ҳуқуқий ҳамда маъмурий механизмлар ва методлар; |
States Parties shall, according to their capacity, consider affording one another the widest measure of technical assistance, especially for the benefit of developing countries, in their respective plans and programmes to combat corruption, including material support and training in the areas referred to in paragraph 1 of this article, and training and assistance and the mutual exchange of relevant experience and specialized knowledge, which will facilitate international cooperation between States Parties in the areas of extradition and mutual legal assistance. | 2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар. |
In order to facilitate the recovery of proceeds of offences established in accordance with this Convention, States Parties may cooperate in providing each other with the names of experts who could assist in achieving that objective. | 5. Мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам бериш учун иштирокчи Давлатлар ушбу мақсадга эришишда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган экспертлар номларини бир-бирларига тақдим этишда ҳамкорлик қилишлари мумкин. |
States Parties shall take measures conducive to the optimal implementation of this Convention to the extent possible, through international cooperation, taking into account the negative effects of corruption on society in general, in particular on sustainable development. | 1. Иштирокчи Давлатлар жамият учун умуман, жумладан барқарор ривожланиш учун коррупциянинг салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, мумкин бўлган қадар, халқаро ҳамкорлик воситасида мазкур Конвенцияни оптимал амалга оширилишига ёрдам берувчи чораларни кўрадилар. |
To provide technical assistance to developing countries and countries with economies in transition to assist them in meeting their needs for the implementation of this Convention. To that end, States Parties shall endeavour to make adequate and regular voluntary contributions to an account specifically designated for that purpose in a United Nations funding mechanism. States Parties may also give special consideration, in accordance with their domestic law and the provisions of this Convention, to contributing to that account a percentage of the money or of the corresponding value of proceeds of crime or property confiscated in accordance with the provisions of this Convention; | с) ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларга, уларнинг мазкур Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш мақсадида техник ёрдам кўрсатиш. Бунинг учун иштирокчи Давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан аниқ ушбу мақсадлар учун ташкил қилинган молиялаштириш механизмининг ҳисоб рақамига мунтазам равишда етарли миқдорда ихтиёрий бадаллар киритишга интиладилар. Иштирокчи Давлатлар, шунингдек, ўзларининг ички қонунчилигига ва мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ, мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ мусодара қилинган пул маблағлари ёки жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг тегишли қийматининг муайян қисмини юқорида қайд этилган ҳисоб рақамига ўтказиш имкониятини алоҳида кўриб чиқишлари мумкин. |
To encourage and persuade other States and financial institutions as appropriate to join them in efforts in accordance with this article, in particular by providing more training programmes and modern equipment to developing countries in order to assist them in achieving the objectives of this Convention. | d) бошқа давлатлар ва молиявий муассасаларни, тегишли ҳолатларда, мазкур моддага мувофиқ амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қўшилишга, шу жумладан ривожланаётган мамлакатлар мазкур Конвенциянинг мақсадларига эришиши учун уларга кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларни ва замонавий ускуналарни каттароқ ҳажмларда тақдим этилишини таъминлаш йўли билан рағбатлантириш ва кўндириш. |