USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
66. It is indeed a miserable residence and destination.” 66Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир.
67. And those who, when they spend, are neither wasteful nor stingy, but choose a middle course between that. 67Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар.
68. And those who do not implore besides God any other god, and do not kill the soul which God has made sacred—except in the pursuit of justice—and do not commit adultery. Whoever does that will face penalties. 68Улар Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур.
69. The punishment will be doubled for him on the Day of Resurrection, and he will dwell therein in humiliation forever. 69Қиёмат куни унинг азоби бир неча баробар кўпайтирилур ва у(азоб) да хор бўлиб абадий қолур.
70. Except for those who repent, and believe, and do good deeds. These—God will replace their bad deeds with good deeds. God is ever Forgiving and Merciful. 70Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган зотдир.
71. Whoever repents and acts righteously—has inclined towards God with repentance. 71Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтар.
72. And those who do not bear false witness; and when they come across indecencies, they pass by with dignity. 72Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар.
73. And those who, when reminded of the revelations of their Lord, do not fall before them deaf and blind. 73Уларга Роббиларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар.
74. And those who say, “Our Lord, grant us delight in our spouses and our children, and make us a good example for the righteous.” 74Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир.
75. Those will be awarded the Chamber for their patience, and will be greeted therein with greetings and peace. 75Ана ўшалар сабр қилганлари учун «ғурфа» ила мукофотланурлар ва унда табрик ва салом билан қаршиланурлар.
76. Abiding therein forever—it is an excellent residence and destination. 76Улар ўшанда абадий қолурлар. У қандай ҳам гўзал қароргоҳ ва манзилдир.

77. Say, “What are you to my Lord without your prayers? You have denied the truth, and the inevitable will happen.”

77Сен: «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур», деб айт. 

7. Have they not seen the earth, and how many beautiful pairs We produced therein? 7Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
13. And I become stressed, and my tongue is not fluent, so send Aaron too. 13Ва дилим сиқилишидан ҳамда тилим бурро бўлмай қолишидан. Бас, Ҳорунни элчи қил.
14. And they have a charge against me, so I fear they will kill me.” 14Менинг зиммамда улар наздида гуноҳ бор. Бас, мени ўлдиришларидан хавфдаман», деди.
16. Go to Pharaoh, and say, ‘We are the Messengers of the Lord of the Worlds. 16Бас, Фиръавнга боринглар ва унга: «Биз Роббул Оламийннинг Пайғамбарларимиз.
18. He said, “Did we not raise you among us as a child, and you stayed among us for many of your years? 18У (Фиръавн): «Биз сени гўдаклигингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми?! Умрингнинг бир неча йилини бизнинг ичимизда ўтказмадингми?!
19. And you committed that deed you committed, and you were ungrateful.” 19Ва нонкўрлардан бўлиб, қиладиган ишингни қилиб қўймадингми?!» деди.
21. And I fled from you when I feared you; but my Lord gave me wisdom, and made me one of the messengers. 21Бас, сизлардан хавфсираб қочиб кетдим. Кейин Аллоҳ менга ҳикмат берди ва мени Пайғамбарлардан қилди.
23. Pharaoh said, “And what is the Lord of the Worlds?” 23Фиръавн: «Роббул Оламийн нима?» деди.