Found ва: 7921 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
43. Have you not seen how God propels the clouds, then brings them together, then piles them into a heap, and you see rain drops emerging from its midst? How He brings down loads of hail from the sky, striking with it whomever He wills, and diverting it from whomever He wills? The flash of its lightning almost snatches the sight away. | 43Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур. |
44. God alternates the night and the day. In that is a lesson for those who have insight. | 44Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир. |
45. God created every living creature from water. Some of them crawl on their bellies, and some walk on two feet, and others walk on four. God creates whatever He wills. God is Capable of everything. | 45Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди. Бас, улардан баъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт (оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. |
47. And they say, “We have believed in God and the Messenger, and we obey,” but some of them turn away afterwards. These are not believers. | 47Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар. |
48. And when they are called to God and His Messenger, in order to judge between them, some of them refuse. | 48Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир. |
50. Is there sickness in their hearts? Or are they suspicious? Or do they fear that God may do them injustice? Or His Messenger? In fact, they themselves are the unjust. | 50Уларнинг қалбларида мараз борми?! Ёки шубҳа қилдиларми?! Ёхуд Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларга зулм қилишидан қўрқадиларми?! Йўқ! Уларнинг ўзлари золимлардир. |
51. The response of the believers, when they are called to God and His Messenger in order to judge between them, is to say, “We hear and we obey.” These are the successful. | 51Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир. |
52. Whoever obeys God and His Messenger, and fears God, and is conscious of Him—these are the winners. | 52Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир. |
55. God has promised those of you who believe and do righteous deeds, that He will make them successors on earth, as He made those before them successors, and He will establish for them their religion—which He has approved for them—and He will substitute security in place of their fear. They worship Me, never associating anything with Me. But whoever disbelieves after that—these are the sinners. | 55Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир. |
56. Pray regularly, and give regular charity, and obey the Messenger, so that you may receive mercy. | 56Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилсангиз. |
58. O you who believe! Permission must be requested by your servants and those of you who have not reached puberty. On three occasions: before the Dawn Prayer, and at noon when you change your clothes, and after the Evening Prayer. These are three occasions of privacy for you. At other times, it is not wrong for you or them to intermingle with one another. God thus clarifies the revelations for you. God is Knowledgeable and Wise. | 58Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бирбирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир. |
61. There is no blame on the blind, nor any blame on the lame, nor any blame on the sick, nor on yourselves for eating at your homes, or your fathers’ homes, or your mothers’ homes, or your brothers’ homes, or your sisters’ homes, or the homes of your paternal uncles, or the homes of your paternal aunts, or the homes of your maternal uncles, or the homes of your maternal aunts, or those whose keys you own, or the homes of your friends. You commit no wrong by eating together or separately. But when you enter any home, greet one another with a greeting from God, blessed and good. God thus explains the revelations for you, so that you may understand. | 61Кўзи ожизга гуноҳтанглик йўқдир. Чўлоққа гуноҳтанглик йўқдир. Беморга гуноҳтанглик йўқдир. Сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан ё оталарингизнинг уйларидан ё оналарингизнинг уйларидан ё акаукаларингизнинг уйларидан ё опа сингилларингизнинг уйларидан ё амакиларингизнинг уйларидан ё аммаларингизнинг уйларидан ё тоғаларингизнинг уйларидан ё холаларингизнинг уйларидан ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда (гуноҳтанглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳтанглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки ақл юритсангиз. |
62. The believers are those who believe in God and His Messenger, and when they are with him for a matter of common interest, they do not leave until they have asked him for permission. Those who ask your permission are those who believe in God and His Messenger. So when they ask your permission to attend to some affair of theirs, give permission to any of them you wish, and ask God’s forgiveness for them. God is Forgiving and Merciful. | 62Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган кишилардир. Улар у (Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишда бўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изн сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир. Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ва улар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир. |
63. Do not address the Messenger in the same manner you address one another. God knows those of you who slip away using flimsy excuses. So let those who oppose his orders beware, lest an ordeal strikes them, or a painful punishment befalls them. | 63Пайғамбарнинг орангиздаги даъватини бирбирингизнинг даъватингизга ўхшатманг. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизлардан паналаб, астааста суғирилиб чиқиб кетадиганларни яхши биладир. Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан ҳазир бўлсинлар. |
4. Those who disbelieve say, “This is nothing but a lie that he made up, and others have helped him at it.” They have committed an injustice and a perjury. | 4Куфр келтирганлар: «Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавмлар кўмак бердилар», дедилар. Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон гувоҳлик келтирдилар. |
5. And they say, “Tales of the ancients; he wrote them down; they are dictated to him morning and evening.” | 5Улар: «Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар. |
6. Say, “It was revealed by He who knows the Secret in the heavens and the earth. He is always Forgiving and Merciful.” | 6Сен:«Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир», дегин. |
10. Blessed is He who, if He wills, can provide you with better than that—gardens beneath which rivers flow—and He will give you palaces. | 10Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини–остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди. |
11. In fact, they have denied the Hour, and We have prepared for those who deny the Hour a Blaze. | 11Йўқ! Улар соат(қиёмат)ни ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Биз соат(қиёмат)ни ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик. |
12. When it sees them from a distant place, they will hear it raging and roaring. | 12Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар. |