USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
55. God has promised those of you who believe and do righteous deeds, that He will make them successors on earth, as He made those before them successors, and He will establish for them their religion—which He has approved for them—and He will substitute security in place of their fear. They worship Me, never associating anything with Me. But whoever disbelieves after that—these are the sinners. 55Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек халифа қилишни, улар учун Ўзи рози бўлган динни мустаҳкамлашни ва уларнинг хавф­ хатарларидан сўнг омонликни бадал қилиб беришни ваъда қилди. Менгагина ибодат қилурлар ва Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслар. Шундан кейин ҳам ким куфр келтирса, бас, ана ўшалар, ўзлари фосиқлардир.
56. Pray regularly, and give regular charity, and obey the Messenger, so that you may receive mercy. 56Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилсангиз.
58. O you who believe! Permission must be requested by your servants and those of you who have not reached puberty. On three occasions: before the Dawn Prayer, and at noon when you change your clothes, and after the Evening Prayer. These are three occasions of privacy for you. At other times, it is not wrong for you or them to intermingle with one another. God thus clarifies the revelations for you. God is Knowledgeable and Wise. 58Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингизда, бир­бирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир.
59. When the children among you reach puberty, they must ask permission, as those before them asked permission. God thus clarifies His revelations for you. God is Knowledgeable and Wise. 59Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир.
60. Women past the age of childbearing, who have no desire for marriage, commit no wrong by taking off their outer clothing, provided they do not flaunt their finery. But to maintain modesty is better for them. God is Hearing and Knowing. 60Аёллардан (кексайиб) ўтириб қолганлари, никоҳни умид қилмайдиганларига зийнатларини кўз­кўз қилмаган ҳолда кийимларини қўйишларида гуноҳ йўқдир. Иффат талабида бўлсалар, ўзлари учун яхшидир. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир.
61. There is no blame on the blind, nor any blame on the lame, nor any blame on the sick, nor on yourselves for eating at your homes, or your fathers’ homes, or your mothers’ homes, or your brothers’ homes, or your sisters’ homes, or the homes of your paternal uncles, or the homes of your paternal aunts, or the homes of your maternal uncles, or the homes of your maternal aunts, or those whose keys you own, or the homes of your friends. You commit no wrong by eating together or separately. But when you enter any home, greet one another with a greeting from God, blessed and good. God thus explains the revelations for you, so that you may understand. 61Кўзи ожизга гуноҳ­танглик йўқдир. Чўлоққа гуноҳ­танглик йўқдир. Беморга гуноҳ­танглик йўқдир. Сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан ё оталарингизнинг уйларидан ё оналарингизнинг уйларидан ё ака­укаларингизнинг уйларидан ё опа­ сингилларингизнинг уйларидан ё амакиларингизнинг уйларидан ё аммаларингизнинг уйларидан ё тоғаларингизнинг уйларидан ё холаларингизнинг уйларидан ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоқлигингизда (гуноҳ­танглик) йўқдир. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳ­танглик йўқдир. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки ақл юритсангиз.
62. The believers are those who believe in God and His Messenger, and when they are with him for a matter of common interest, they do not leave until they have asked him for permission. Those who ask your permission are those who believe in God and His Messenger. So when they ask your permission to attend to some affair of theirs, give permission to any of them you wish, and ask God’s forgiveness for them. God is Forgiving and Merciful. 62Албатта, мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган кишилардир. Улар у (Пайғамбар) билан бирга жамловчи (муҳим) ишда бўлсалар, ундан изн сўрамасдан туриб кетиб қолмаслар. Албатта, сендан изн сўрайдиганлар, ана ўшалар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирадиганлардир. Улар баъзи ишлари учун сендан изн сўрасалар, улардан кимга хоҳласанг, изн бер ва улар учун Аллоҳга истиғфор айт. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир.
64. Surely, to God belongs everything in the heavens and the earth. He knows what you are about. And on the Day they are returned to Him, He will inform them of what they did. God has full knowledge of all things. 64Огоҳ бўлинглар! Албатта, осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. У зот сизнинг қай ҳолатда эканингизни яхши биладир. Унинг Ўзига қайтариладиган кунда эса, қилган амаллари ҳақида уларга хабар берур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчи зотдир. 
2. He to whom belongs the kingdom of the heavens and the earth, who took to Himself no son, who never had a partner in His kingship; who created everything and determined its measure. 2У осмонлару ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир.
3. And yet, instead of Him, they produce for themselves gods that create nothing, but are themselves created; that have no power to harm or benefit themselves; and no power over life, death, or resurrection. 3У Зотдан бошқа, ҳеч нарса ярата олмайдиган, ўзлари яратиладиган, ўзлари учун зарарга ҳам, нафга ҳам эга бўлмайдиган, ўлимга ҳам, ҳаётга ҳам, қайта тирилишга ҳам молик бўлмайдиган «худо»лар тутдилар.
4. Those who disbelieve say, “This is nothing but a lie that he made up, and others have helped him at it.” They have committed an injustice and a perjury. 4Куфр келтирганлар: «Бу (Қуръон) уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни ўзи уйдириб олди ва бунда унга бошқа қавмлар кўмак бердилар», дедилар. Бас, шубҳасиз, зулм ва ёлғон гувоҳлик келтирдилар.
5. And they say, “Tales of the ancients; he wrote them down; they are dictated to him morning and evening.” 5Улар: «Бу аввалгиларнинг афсонасидир. Уларни ёздириб олган. Ҳолбуки, улар унга эртаю кеч имло қилинур», дедилар.
6. Say, “It was revealed by He who knows the Secret in the heavens and the earth. He is always Forgiving and Merciful.” 6Сен:«Уни осмонлару ердаги сирни биладиган Зот нозил қилди. Албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир», дегин.
7. And they say, “What sort of messenger is this, who eats food, and walks in the marketplaces? If only an angel was sent down with him, to be alongside him a warner.” 7Улар: «Бу не Пайғамбарки, таом еб, бозорда юрадир?! Унга бир фаришта туширилса эди, у билан огоҳлантиргувчи бўлар эди.
9. Look how they invent examples for you. They have gone astray, and cannot find a way. 9Сенга қандай мисоллар келтирганига назар сол! Бас, улар йўлдан оздилар. Энди йўл топишга қодир эмаслар.
10. Blessed is He who, if He wills, can provide you with better than that—gardens beneath which rivers flow—and He will give you palaces. 10Агар хоҳласа, сенга ўшандан яхшироғини–остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларни ва қасрларни қилиб берадиган Зот баракотли ва улуғ бўлди.
11. In fact, they have denied the Hour, and We have prepared for those who deny the Hour a Blaze. 11Йўқ! Улар соат(қиёмат)ни ҳам ёлғонга чиқардилар. Ва Биз соат(қиёмат)ни ёлғонга чиқарганларга дўзахни тайёрлаб қўйдик.
12. When it sees them from a distant place, they will hear it raging and roaring. 12Вақтики у уларни узоқ жойдан кўрганида, унинг ғазабнок қайнашини ва бўкиришини эшитурлар.
13. And when they are thrown into it, into a tight place, shackled, they will plead there for death. 13Унинг тор жойига кишанланган ҳолларида ташлаганларида эса, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тиларлар.
15. Say, “Is this better, or the Garden of Eternity promised to the righteous? It is for them a reward and a destination. 15Бу яхшими ёки тақводорларга тайёрлаб қўйилган мангулик жаннати яхшими? У (жаннат) улар учун мукофот ва қайтиш жойидир.