USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
32. And wed the singles among you, and those who are fit among your servants and maids. If they are poor, God will enrich them from His bounty. God is All-Encompassing, All-Knowing. 32Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур. Аллоҳ (фазли) кенг, ўта билгувчи зотдир.
33. And let those who do not find the means to marry abstain, until God enriches them from His bounty. If any of your servants wish to be freed, grant them their wish, if you recognize some good in them. And give them of God’s wealth which he has given you. And do not compel your girls to prostitution, seeking the materials of this life, if they desire to remain chaste. Should anyone compel them—after their compulsion, God is Forgiving and Merciful. 33Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича иффатларини сақласинлар. Қўлларингизда мулк бўлганлардан (озодлик) васиқасини истайдиганлари бўлса, бас, уларда яхшилик борлигини билсангиз, улар ила васиқа ёзинг ва Аллоҳнинг сизга берган молидан уларга беринг. Ҳаёти дунёнинг ўткинчи матоҳини истаб, покликни ирода қилган чўриларингизни фоҳишаликка мажбур қилманг. Ким уларни мажбур қилган бўлса, бас, албатта, Аллоҳ улар мажбур қилганларидан кейин ўта мағфиратли ва раҳмли зотдир.
34. We have sent down to you clarifying revelations, and examples of those who passed on before you, and advice for the righteous. 34Батаҳқиқ, Биз сизларга очиқ­ойдин оятларни, сиздан олдин ўтганлардан мисолни ва тақводорлар учун ваъзни нозил қилдик.
35. God is the Light of the heavens and the earth. The allegory of His light is that of a pillar on which is a lamp. The lamp is within a glass. The glass is like a brilliant planet, fueled by a blessed tree, an olive tree, neither eastern nor western. Its oil would almost illuminate, even if no fire has touched it. Light upon Light. God guides to His light whomever He wills. God thus cites the parables for the people. God is cognizant of everything. 35Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир.
36. In houses which God has permitted to be raised, and His name is celebrated therein. He is glorified therein, morning and evening. 36(У) бир уйлардаки, Аллоҳ уларнинг кўтарилишига ва уларда Ўз исми зикр қилинишига изн бергандир. Уларда Унга эртаю кеч тасбиҳ айтурлар;
37. By men who neither trading nor commerce distracts them from God’s remembrance, and from performing the prayers, and from giving alms. They fear a Day when hearts and sights are overturned. 37Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди­сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар.
38. God will reward them according to the best of what they did, and He will increase them from His bounty. God provides for whomever He wills without reckoning. 38Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур.
40. Or like utter darkness in a vast ocean, covered by waves, above which are waves, above which is fog. Darkness upon darkness. If he brings out his hand, he will hardly see it. He to whom God has not granted a light has no light. 40Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса, булут (қоплагандир). Бир­бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас.
41. Do you not realize that God is glorified by whatever is in the heavens and the earth, and even by the birds in formation? Each knows its prayer and its manner of praise. God knows well what they do. 41Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот ва саф тортган ҳолидаги қушлар тасбиҳ айтишини ҳам кўрмайсанми?! Ҳар бири ўз дуоси ва тасбиҳини, батаҳқиқ, билмишдир. Аллоҳ нима амал қилишларини ўта билгувчидир.
42. To God belongs the dominion of the heavens and the earth, and to God is the ultimate return. 42Осмонлар ва ернинг мулки Аллоҳникидир ва қайтиш ҳам фақат Аллоҳгадир.
43. Have you not seen how God propels the clouds, then brings them together, then piles them into a heap, and you see rain drops emerging from its midst? How He brings down loads of hail from the sky, striking with it whomever He wills, and diverting it from whomever He wills? The flash of its lightning almost snatches the sight away. 43Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур.
44. God alternates the night and the day. In that is a lesson for those who have insight. 44Аллоҳ кеча ва кундузни айлантириб турур. Албатта, бунда кўзи борлар учун ибрат бордир.
45. God created every living creature from water. Some of them crawl on their bellies, and some walk on two feet, and others walk on four. God creates whatever He wills. God is Capable of everything. 45Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди. Бас, улардан баъзилари қорни билан юрадир, баъзилари икки оёқ билан юрадир ва баъзилари тўрт (оёқ) билан. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.
46. We sent down enlightening revelations, and God guides whomever He wills to a straight path. 46Батаҳқиқ, Биз очиқ­ойдин баён қилгувчи оятларни туширдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсани тўғри йўлга ҳидоят қиладир.
47. And they say, “We have believed in God and the Messenger, and we obey,” but some of them turn away afterwards. These are not believers. 47Улар: «Аллоҳга ва Пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик», дерлар. Сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгириб кетурлар. Ана ўшалар мўмин эмаслар.
48. And when they are called to God and His Messenger, in order to judge between them, some of them refuse. 48Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир.
51. The response of the believers, when they are called to God and His Messenger in order to judge between them, is to say, “We hear and we obey.” These are the successful. 51Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланганларидаги гаплари: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқларидир. Ана ўшаларнинг ўзларигина нажот топгувчилардир.
52. Whoever obeys God and His Messenger, and fears God, and is conscious of Him—these are the winners. 52Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса ҳамда Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, ана ўшаларгина ютуққа эришгувчилардир.
53. And they swear by God with their solemn oaths, that if you commanded them, they would mobilize. Say, “Do not swear. Obedience will be recognized. God is experienced with what you do.” 53Улар агар амр қилсанг, албатта, (жиҳодга) чиқишлари ҳақида Аллоҳ номи билан жон­жаҳдлари ила қасам ичадилар. Сен: «Қасам ичманглар! (Бу жиҳод) маълум тоатдир! Албатта, Аллоҳ нима амал қилаётганларингиздан хабардордир», деб айт.
54. Say, “Obey God and obey the Messenger.” But if they turn away, then he is responsible for his obligations, and you are responsible for your obligations. And if you obey him, you will be guided. It is only incumbent on the Messenger to deliver the Clarifying Message. 54Сен: «Аллоҳга итоат қилинглар, Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, у(Пайғамбар)га ўзига юклатилган нарса, сизга ўзингизга юклатилган нарса. Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз. Пайғамбарнинг зиммасида очиқ­ойдин етказишдан бошқа нарса йўқ», деб айт.