Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
An interdisciplinary scientist with more than 20 years of experience in marine research, Cullen-Unsworth is devoted to science-based conservation and restoration. | Денгиз тадқиқотида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган олим Каллен-Ансворт ҳаётини илмий асосланган таббий муҳит консервацияси ва реставрациясига бағишламоқда. |
There is too much to do for anyone to achieve things alone, but people are working together and sharing knowledge. For my own small part, I know we can revive a vital habitat, protect it and restore it for all of the benefits it provides our planet and society. | Ёлғиз бирор нарсага эришиш учун жуда кўп иш қилиш керак, аммо одамлар биргаликда ишлайди ва билим алмашади. Ўз навбатида, биз ҳаётий муҳим яшаш жойларини жонлантириш, уларни асраш ва улар сайёрамиз ва жамиятимизга берадиган нафни қозонишимиз мумкинлигини биламан. |
Working across a range of arts including printmaking, drawing, painting, installation and film, Chila Kumari Burman uses her work to discuss issues such as representation, gender and cultural identity. | Чила Кумари Бурман турли тасвирий санъат турларида, жумладан типография, чизмачилик, бўяш, монтаж ва кинода ишлаган. Ўз фаолиятида у гендер ва маданий ўзига хослик каби масалаларни кўтариб келади. |
This year, the artist has seen her work feature at the Blackpool Illuminations, a lights festival that has been running in the UK since 1879. Lollies in Love With Light is a technicolour installation with an ice cream van at its centre, inspired by the ice cream business her parents ran. | Бу йил рассомнинг иши Буюк Британияда 1879 йилдан бери ўтказиб келинаётган Blackpool Illuminations чироқлар фестивалида кўрсатилди. Lollies in Love With Light – бу марказда музқаймоқ фургони жойлашган рангли инсталляциядир. |
In 2019, Dehenna Davison became the first Conservative MP for Bishop Auckland since the constituency's creation in 1885. She became minister for levelling up in 2022, focusing on social mobility and regeneration. | 2019 йилда Диэнна Дэвисон 1885 йилда Бишоп Окленд сайлов округи ташкил этилганидан бери ҳудуддан биринчи консерватив депутат бўлди. 2022 йилда у ижтимоий мобиллик ва қайта тикланиш масалаларига эътибор қаратиб, тенглаштириш вазири бўлди. |
When Davison was 13, her father was killed by a single punch, catalysing her journey into politics. She founded the All-Party Parliamentary Group on One Punch Assaults and campaigns with One Punch UK for justice and sentencing reform. | Дэвисон 13 ёшида эканида, отаси бир мушт билан ўлдирилган, бу воқеа унинг сиёсатга киришига туртки берди. У "One Punch Assaults" парламент гуруҳига асос солди ва "One Punch UK" билан биргаликда адолат ва ҳукм ислоҳоти учун ташвиқот олиб борди. |
For decades, cars have been manufactured using crash-test dummies based on the average male – even though statistics show that women are more at risk of injury or death in the event of a frontal collision. | Ўнлаб йиллар давомида автомашиналар ўртача эркак гавдасига мос маникенлар ёрдамида авария тестларидан ўтказилиб ишлаб чиқарилган, ваҳоланки статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, аёлларнинг олд томондан тўқнашувда жароҳат олиши ёки ўлим хавфи юқори. |
Engineer Astrid Linder has worked to change that, leading the project to create the world's first average-sized female crash test dummy, which takes into account the morphology of women's bodies. | Муҳандис Астрид Линдер аёл танаси морфологиясини ҳисобга олган ҳолда дунёдаги биринчи ўрта ўлчамдаги аёл авария-тест маникенини яратиш лойиҳасини бошқариб, мавжуд тартибни ўзгартиришга ҳаракат қилди. |
A professor of Traffic Safety at the Swedish National Road and Transport Research Institute (VTI) and adjunct professor at Chalmers University, Linder is an expert in biomechanics and road injury prevention. | Швеция Миллий йўл ва транспорт тадқиқот институтида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича профессор ва Чалмерс университети доценти бўлмиш Линдер биомеханика ва йўл ҳаракатидаги жароҳатлар олдини олиш бўйича мутахассис. |
Originally an opera singing teacher, Sofia Kosacheva found another calling when she met a group of firefighters in 2010. | Дастлаб опера қўшиқчилигидан дарс берган Софья Косачева 2010 йилда бир гуруҳ ўт ўчирувчилар билан учрашганида яна бир қизиқишни топди. |
She became a firefighter herself and created a community to train volunteers to help tackle wildfires in Russia. This led to the development of more than 25 volunteer groups across the country. | У ўзи ўт ўчирувчи бўлди ва Россияда ўрмон ёнғинларига қарши кўнгиллиларни тайёрлаш учун жамоа тузди. Бу бутун мамлакат бўйлаб 25 дан ортиқ кўнгиллилар гуруҳлари пайдо бўлишига туртки берди. |
She has helped to extinguish several hundred fires across Russia and collaborated with Greenpeace, until the NGO was officially labelled an "undesirable organisation" and its Russian branch was shut down. | У Россия бўйлаб юзлаб ёнғинларни ўчиришга ёрдам берган ва расман "номақбул ташкилот" деб топилиб, Россиядаги филиали ёпилгунига қадар Гринпис билан ҳамкорлик қилган. |
No matter how pervasive the climate crisis is, every big achievement starts with small ones. It may seem that we are too small to change something globally, but we must start with the changes we can make around ourselves. | Иқлим инқирози қанчалик катта бўлмасин, ҳар бир буюк ютуқ кичигидан бошланади. Биз глобал миқёсда бирор нарсани ўзгартириш учун жуда кичик бўлиб туюлишимиз мумкин, барибир, ўзгаришни атрофимиздан бошлашимиз керак. |
Founder Marcela Fernández and her colleagues at the NGO Cumbres Blancas (White Peaks) raise awareness of the issue, highlighting that of the 14 glaciers that once existed, only six are left and these are at risk. | Асосчи Марсела Фернандес ва унинг Cumbres Blancas (Оқ чўққилар) ноҳукумат ташкилотидаги ҳамкасблари бир пайтлар мавжуд бўлган 14 та музликдан фақат олтитаси қолганини ва улар ҳам хавф остида эканини таъкидлаб, бу масала бўйича хабардорликни оширмоқда. |
Through scientific expeditions and by assembling a team of mountaineers, photographers, scientists, and artists, Fernández monitors changes and develops creative ways to prevent glacier loss. | Фернандес илмий экспедициялар ва альпинистлар, суратчилар, олимлар ва рассомлар жамоаси орқали ўзгаришларни кузатиб бормоқда, музликлар йўқ бўлиб кетиши олдини олишнинг ижодий усулларини ишлаб чиқмоқда. |
Glaciers have taught me to deal with grief, with absence. When you hear them you know that their loss is a damage we can't undo, but we can still contribute and leave a mark. | Музликлар менга қайғуга, йўқликка қандай дош беришни ўргатди... Уларни тинглаганингизда биласизки, уларнинг йўқолиши қоплаб бўлмас зарардир, лекин барибир ҳисса қўшиб, бирор из қолдиришимиз мумкин. |
She is the founder of One India Stories, a production house that aims to tell impactful stories that, in her own words, "make you pause and think". | У "One India Stories" ижодий уйи асосчиси бўлиб, у ўз сўзлари билан айтганда, "сизни бир зум тўхтаб, ўйлашга мажбур қиладиган" таъсирли ҳикояларни сўзлаб беришга қаратилган. |
She vowed to make the battle against environmental crimes one of her top priorities. | У экологик жиноятларга қарши курашни ўзининг устувор вазифаларидан бирига айлантиришга ваъда берди. |
Guajajara was born to illiterate parents in Araribóia, in the Amazon region, where she had a front-row seat to the devastation climate change can wreak on an ecosystem. | Гуажажара Амазон минтақасида, Арарибояда саводсиз ота-онадан туғилган. У ерда иқлим ўзгариши экотизимни қанчалар вайрон қилаётганини ўз кўзлари билан кўрган. |
We have to think about how to promote climate justice and fight environmental racism, because the people who can best protect the environment are the first and most affected by its destruction. We, the indigenous people, are the true guardians of biodiversity and life. | Биз иқлим адолатини қарор топтириш ва экологик ирқчиликка қарши қандай курашиш ҳақида ўйлашимиз керак, чунки иқлим ўзгаришидан энг кўп таъсирланадиган одамлар атроф-муҳитни энг яхши ҳимоя қила оладиган одамлардир. Биз туб халқлар биологик хилма-хиллик ва ҳаётнинг ҳақиқий муҳофизларимиз. |