USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
10. Were it not for God’s grace upon you, and His mercy, and that God is Conciliatory and Wise. 10Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида!.. Албатта, Аллоҳ тавбаларни кўплаб қабул қилгувчи ва ўта ҳикматли зот бўлмаганида эди!..
11. Those who perpetrated the slander are a band of you. Do not consider it bad for you, but it is good for you. Each person among them bears his share in the sin. As for him who played the major role—for him is a terrible punishment. 11Албатта, ифкни [иғво] келтирганлар ўзингиздан бўлган бир тўдадир. Уни ўзингизга ёмонлик деб ҳисобламанг. Аксинча, у сиз учун яхшиликдир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи қилган касбнинг гуноҳи бордир. Улардан (гуноҳнинг) каттасини кўтарган кимсага буюк азоб бордир.
12. Why, when you heard about it, the believing men and women did not think well of one another, and say, “This is an obvious lie”? 12У(ифк)ни эшитган вақтингизда мўминлар ва мўминалар ўзлари ҳақида яхши гумонга бориб: «Бу очиқ­ойдин ифк­ку!» десалар бўлмасмиди?!
14. Were it not for God’s favor upon you, and His mercy, in this world and the Hereafter, you would have suffered a great punishment for what you have ventured into. 14Агар дунёю охиратда сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида, ўзингиз ичига шўнғиган нарса учун сизни, албатта, буюк азоб тутар эди.
15. When you rumored it with your tongues, and spoke with your mouths what you had no knowledge of, and you considered it trivial; but according to God, it is serious. 15Ўшанда сиз у(ифк)ни тилларингиз ила илиб олар, оғзингиз ила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва у(ифк)ни ўзингизга енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир.
16. When you heard it, you should have said, “It is not for us to repeat this. By Your glory, this is a serious slander.” 16Уни эшитган чоғингизда: «Бизга буни гапирмоғимиз тўғри келмайди. Сен, Ўзинг поксан! Бу катта бўҳтондир!« десангиз бўлмасмиди?!
18. God explains the Verses to you. God is Knowing and Wise. 18Аллоҳ сизга оятларни баён қилур. Ва Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир.
19. Those who love to see immorality spread among the believers—for them is a painful punishment, in this life and in the Hereafter. God knows, and you do not know. 19Албатта, иймон келтирганлар ичида фоҳиша тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сизлар билмассизлар.
20. Were it not for God’s grace upon you, and His mercy, and that God is Clement and Merciful. 20Агар сизларга Аллоҳнинг фазли, марҳамати бўлмаганида... Ва, албатта, Аллоҳ ўта шафқатли ва раҳмли бўлмаганида...
21. O you who believe! Do not follow Satan’s footsteps. Whoever follows Satan’s footsteps—he advocates obscenity and immorality. Were it not for God’s grace towards you, and His mercy, not one of you would have been pure, ever. But God purifies whomever He wills. God is All-Hearing, All-Knowing. 21Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фоҳиша ва мункарга буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида абадул­абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хохлаган кишини поклайдир. Аллоҳ ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир.
22. Those of you who have affluence and means should not refuse to give to the relatives, and the needy, and the emigrants for the sake of God. And let them pardon, and let them overlook. Do you not love for God to pardon you? God is All-Forgiving, Most Merciful. 22Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, бас, авф этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта раҳмли зотдир».
23. Those who slander honorable, innocent, believing women are cursed in this life and in the Hereafter. They will have a terrible punishment. 23Албатта, покиза, ғофила ва мўмина аёлларга (бўҳтон) тоши отганлар, бу дунёю охиратда лаънатланурлар. Уларга катта азоб бордур.
24. On the Day when their tongues, and their hands, and their feet will testify against them regarding what they used to do. 24У кунда тиллари, қўллари ва оёқлари қилиб юрган амаллари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берур.
25. On that Day, God will pay them their account in full, and they will know that God is the Evident Reality. 25Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўлиқ берур ва улар Аллоҳнинг Ўзи очиқ ҳақ эканини билурлар.
26. Bad women are for bad men, and bad men are for bad women, and good women are for good men, and good men are for good women. Those are acquitted of what they say. There is forgiveness for them, and a generous provision. 26Нопок хотинлар нопок эркак лар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у (бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир.
27. O you who believe! Do not enter homes other than your own, until you have asked permission and greeted their occupants. That is better for you, that you may be aware. 27Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз.
28. And if you find no one in them, do not enter them until you are given permission. And if it is said to you, “Turn back,” then turn back. That is more proper for you. God is aware of what you do. 28Бас, агар у(уй)ларда бирортани топмасангиз, то сизга изн берилмагунча уларга кирманг. Агар сизга, қайтинг, дейилса, бас, қайтинг, ўша сиз учун покдир. Аллоҳ нима амал қилаётганингизни ўта билгувчидир.
29. There is no blame on you for entering uninhabited houses, in which are belongings of yours. God knows what you reveal and what you conceal. 29Маскан бўлмаган, сиз учун фойда бор уйларга (изнсиз) киришингизда гуноҳ йўқдир. Аллоҳ нимани ошкор қилаётганингизни ва нимани яширин қилаётганингизни билади.
30. Tell the believing men to restrain their looks, and to guard their privates. That is purer for them. God is cognizant of what they do. 30Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.
31. And tell the believing women to restrain their looks, and to guard their privates, and not display their beauty except what is apparent thereof, and to draw their coverings over their breasts, and not expose their beauty except to their husbands, their fathers, their husbands' fathers, their sons, their husbands' sons, their brothers, their brothers' sons, their sisters' sons, their women, what their right hands possess, their male attendants who have no sexual desires, or children who are not yet aware of the nakedness of women. And they should not strike their feet to draw attention to their hidden beauty. And repent to God, all of you believers, so that you may succeed. 31Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака­укаларига ё ака­укаларининг ўғилларига ё опа­сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар».