USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ер: 6974 words & 2 translates

English Ўзбек
"Physicists are in love with positronium," said Dr Ruggero Caravita, who led the research at the European Organisation for Nuclear Research (Cern), near Geneva. "It is the perfect atom to do experiments with antimatter." "Физиклар позитронийни севишади," дейди Ядро тадқиқотлари бўйича Европа ташкилотида (Cern) илмий тадқиқотга раҳбарлик қилаётган доктор Руггеро Каравита. "Бу атом аксилмодани ўрганиш учун роса боп атомдир."
Matter is what the world around us is made from, including the stars, the planets and us. Атрофимиздаги олам моддадан иборат, юлдузлар ҳам, сайёралар ҳам, ўзимиз ҳам.
Discovering why there is now more matter in the Universe now than antimatter - and therefore why we exist - will take us a long way toward a new, more complete theory of how the Universe evolved, and positronium could be the key, according to Lisa Gloggler, a PhD student working on the project. Борлиқда нега модда ҳукмрон экани ва демакки, мавжудлигимиз сабабини кашф этиш бизни Борлиқ эволюцияси ҳақидаги янги бир назарияга бошлаб боради. Бунда позитроний муҳим вазифа бажаради, дейди ушбу илмий лойиҳа устида ишлаётган докторант Лиза Глоглер.
The matter, which forms the world around us, consists of atoms, the simplest of which is hydrogen, which is the most plentiful element in the Universe. This is made up of a positively-charged proton and a negatively-charged electron. Атрофимиздаги дунёни ташкил этган материя атомлардан иборат. Уларнинг энг оддийси водород, коинотда энг кўп тарқалган элементдир. У мусбат зарядланган протон ва манфий зарядланган электрондан иборат.
Up until now the coldest temperatures for positronium in a vacuum has been around 100C. The Cern team has now brought that down to more than -100C, using a technique called laser cooling. It is a difficult and intricate process where laser light is shone at the atoms to stop them jiggling about so much. The research has been published in the scientific journal Physical Review Letters. Ҳозиргача вакуумдаги позитронийнинг энг паст ҳарорати 100°С атрофида эди. Cern жамоаси ҳозирда лазерли совутиш деб аталадиган техника ёрдамида ҳароратни -100°С га туширди. Бу мураккаб жараён бўлиб, унда лазер нури атомларга йўналтирилади, бу уларнинг кучли тебранишини тўхтатади. Тадқиқот Physical Review Letters илмий журналида чоп этилди.
For it to become usable for research positronium has to be frozen yet further, to around -260C, but the laser approach has given researchers a way forward, according to Prof Michael Charlton, an expert in positronium at Swansea University, who was not involved in the current breakthrough. Суонси университетининг тадқиқотда иштирок этмаган позитроний бўйича мутахассиси профессор Майкл Чарлтоннинг айтишича, тадқиқотда фойдали бўлиши учун позитронийни -260С атрофида музлатиб қўйиш керак, аммо лазер усули тадқиқотчиларга олдинга йўл очди.
"This is a very encouraging first step, he told BBC News. "It is opening the door so you can see the light on the other side, beckoning you to a new era of positronium physics." "Бу жуда кўтаринки биринчи қадамдир", деди у BBC News'га. "У эшикни очади ва сиз позитроний физикасининг янги даврига чорлайдиган ёруғликни кўрасиз."
It is turning out to be a scientific race, involving other groups around the world as well, because this esoteric substance potentially has enormous practical benefits. When an electron and positron combine, they release huge amounts of energy. This could be harnessed to create powerful, so called gamma ray lasers. Бу тадқиқотлар бутун дунё бўйлаб илмий пойга бўлиб чиқди, чунки бу ғалати атомнинг потенциал катта амалий нафи бор. Электрон ва позитрон бирлашганда, жуда катта энергия чиқарадилар. Бу кучли гамма лазерларни яратиш учун ишлатилиши мумкин.
Some applications are medical imaging, cancer treatments, some even talk of it as a means of propelling spacecraft close to the speed of light, making interstellar travel feasible in the far future. Баъзида позитронийдан тиббий тасвирлаш, саратон касаллигини даволаш, баъзилар ҳатто ёруғлик тезлигига яқин космик кемаларни яратиш ва юлдузлараро саёҳатни амалга ошириш учун фойдаланиш ҳақида гапиришмоқда.
Last year a separate team of researchers tested whether antihydrogen responded differently to gravity by seeing if it fell up or down when dropped. They found that they fell downwards, but they do not yet know if they fall down at the same rate as normal hydrogen. Ўтган йили тадқиқотчиларнинг алоҳида гуруҳи аксилводороднинг тортишиш кучига турлича жавоб бериши, у ташланганда юқорига ёки пастга тушишини кузатиш орқали синаб кўрдилар. Улар ташланганда пастга ҳаракатланиши аниқланди. Аммо бу ҳаракат тезлиги модданикидан қанчалик фарқ қилиши ҳозирча аниқ эмас.

The BBC has revealed its list of 100 inspiring and influential women from around the world for 2023.

Би-би-си 2023 йил учун 100 нафар ташаббускор ва илҳом берувчи аёллар рўйхатини эълон қилди.  

Among them are attorney and former US First Lady Michelle Obama, human rights lawyer Amal Clooney, Ballon d'Or-winning footballer Aitana Bonmatí, AI expert Timnit Gebru, feminist icon Gloria Steinem, Hollywood star America Ferrera and beauty mogul Huda Kattan. Улар орасида ҳуқуқ ҳимоячиси Амал Клуни, Голливуд юлдузи Америка Феррера, феминист фаол Глория Стейнем, АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишел Обама, Сунъий Ақл мутахассиси Тимнит Гебру, косметика бизнеси эгаси Ҳуда Каттан ва "Олтин тўп" совриндори, футболчи Айтана Бонмати бор.
In a year where extreme heat, wildfires, floods and other natural disasters have been dominating headlines, the list also highlights women who have been working to help their communities tackle climate change and take action to adjust to its impacts. Экстримал иссиқлик, ўрмон ёнғинлари, сув тошқини ва бошқа табиий офатлар матбуот сарлавҳаларидан тушмай қолди. Шу боис ушбу рўйхатда иқлим ўзгариши билан курашишда ва унинг таъсирига мослашишда одамларга ёрдам бераётган аёлларга алоҳида ўрин берилди.
The list includes 28 Climate Pioneers, named ahead of the United Nations Climate Change Conference, COP28. БМТнинг Иқлим бўйича конференцияси (COP28) олдидан ушбу рўйҳатга 28 нафар иқлим фаоли ҳам номи киритилган.  
She graduated from the department of Philosophy of Kyiv's Shevchenko University and has a doctorate in the Philosophy of Arts. Шевченко номидаги Киев университети фалсафа факультетини тамомлаган ва санъатшунослик фанлари доктори даражасига эга.
An American economic historian and labour economist, Claudia Goldin was awarded this year's Nobel Prize in economics for her work on women's employment and the causes of the gender pay gap. Бу йилги иқтисод бўйича Нобел мукофоти америкалик иқтисодчи тарихчи ва меҳнат муносабатлари иқтисодчиси Клаудия Голдинга аёллар бандлиги ва маошидаги гендер тафовут сабаблари бўйича қилган ишлари учун берилди.
Goldin is the Henry Lee Professor of Economics at Harvard University, and researches topics such as income inequality, education and immigration. Голдин Ҳарвард университетида иқтисод бўйича Ҳенри Ли профессори бўлиб, даромадлар тенгсизлиги, таълим ва иммиграция каби мавзуларни тадқиқ қилади.
Some of her most influential papers look at the history of women's quest for career and family, and the impact of the contraceptive pill on women's career and marriage decisions. Унинг энг таъсирли мақолаларидан баъзилари аёлларнинг карьера ва оилага муносабати тарихи ва контрацептив воситаларнинг аёлларнинг карьера ва никоҳ бўйича қарорларига таъсирига бағишланган.
Seagrass is known for its ability to store carbon and provide nurseries for fish, but some underwater habitats have been devastated. Сув ўтлари углеродни сақлаш ва балиқлар учун кўпайиш жойи бўлиб хизмат қилиши маълум, аммо баъзи сув ости экотизимлари вайрон бўлган.
The project makes the process easier by using a remote-control robot to plant seeds, and could create a blueprint to help other countries restore their underwater meadows. Лойиҳа масофадан бошқариладиган робот ёрдамида уруғ экиш орқали жараённи соддалаштиради. Бу бошқа мамлакатларга сув ости ўтлоқларини тиклашга ёрдам бериши мумкин.