Found app: 1114 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
the buyer accepts the application, sends funds in national or foreign currency to the specified bank account of the seller in the prescribed manner; | харидор буюртмани қабул қилиб, маблағларни сотувчи томонидан тақдим этилган ҳисобвараққа миллий ёки хорижий валютада ўрнатилган тартибда ўтказади; |
Convinced also that a comprehensive and multidisciplinary approach is required to prevent and combat corruption effectively, | шунингдек, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш учун кенг қамровли ва кўп тарафлама интизомий ёндашув зарур эканлигига ишонч билдириб, |
Taking note with appreciation of multilateral instruments to prevent and combat corruption, including, inter alia, the Inter-American Convention against Corruption, adopted by the Organization of American States on 29 March 1996, the Convention on the Fight against Corruption involving Officials of the European Communities or Officials of Member States of the European Union, adopted by the Council of the European Union on 26 May 1997, the Convention on Combating Bribery of Foreign Public Officials in International Business Transactions, adopted by the Organisation for Economic Cooperation and Development on 21 November 1997, the Criminal Law Convention on Corruption, adopted by the Committee of Ministers of the Council of Europe on 27 January 1999, the Civil Law Convention on Corruption, adopted by the Committee of Ministers of the Council of Europe on 4 November 1999, and the African Union Convention on Preventing and Combating Corruption, adopted by the Heads of State and Government of the African Union on 12 July 2003, | коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп томонлама ҳужжатларни, ва хусусан, Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Америкааро конвенцияси, Европа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 26 майда қабул қилинган Европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги Конвенцияси ва Африка иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир Африка иттифоқи Конвенциясини миннатдорчилик билан инобатга олиб, |
a) “Public official” shall mean: (i) any person holding a legislative, executive, administrative or judicial office of a State Party, whether appointed or elected, whether permanent or temporary, whether paid or unpaid, irrespective of that person’s seniority; (ii) any other person who performs a public function, including for a public agency or public enterprise, or provides a public service, as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; (iii) any other person defined as a “public official” in the domestic law of a State Party. However, for the purpose of some specific measures contained in chapter II of this Convention, “public official” may mean any person who performs a public function or provides a public service as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; | a) «оммавий мансабдор шахс» дегани қуйидагиларни англатади: i) шахснинг мансаб даражасидан қатъи назар, доимий ёки муваққат асосда, иш ҳақи учун ёки иш ҳақини олмасдан иштирокчи Давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс; ii) шунингдек, оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажараётган ёки иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий хизматни тақдим этаётган ҳар қандай бошқа шахс; iii) иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида «оммавий мансабдор шахс» сифатида белгиланадиган ҳар қандай бошқа шахс. Шундай бўлсада, мазкур Конвенциянинг II бобида кўзда тутилган айрим муайян чораларни кўриш мақсадида «оммавий мансабдор шахс» сифатида, иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий вазифани бажараётган ёки бирон оммавий хизматни кўрсатаётган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин; |
b) “Foreign public official” shall mean any person holding a legislative, executive, administrative or judicial office of a foreign country, whether appointed or elected; and any person exercising a public function for a foreign country, including for a public agency or public enterprise; | b) «хорижий оммавий мансабдор шахс» деганда хорижий давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс ва хорижий давлат учун, шу жумладан оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажарадиган шахс кўзда тутилади; |
g) “Confiscation”, which includes forfeiture where applicable, shall mean the permanent deprivation of property by order of a court or other competent authority; | g) «мусодара» суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорига мувофиқ мол-мулкдан бутунлай маҳрум этишни англатади; |
Article 3. Scope of application | 3-модда. Фойдаланиш доиралари |
This Convention shall apply, in accordance with its terms, to the prevention, investigation and prosecution of corruption and to the freezing, seizure, confiscation and return of the proceeds of offences established in accordance with this Convention. | 1. Мазкур Конвенция, унинг қоидаларига мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш, тергов қилиш ва коррупция учун жиноий таъқиб қилиш ҳамда мазкур Конвенцияга мувофиқ жиноят йўли билан орттирилган, деб эътироф этилган даромадлар билан амалиётларни тўхтатиб қўйиш (ишга солмай туриш), хатлаш, мусодара қилиш ва қайтариш учун қўлланилади. |
States Parties shall, as appropriate and in accordance with the fundamental principles of their legal system, collaborate with each other and with relevant international and regional organizations in promoting and developing the measures referred to in this article. That collaboration may include participation in international programmes and projects aimed at the prevention of corruption. | 4. Иштирокчи давлатлар тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ ушбу моддада келтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашишда бир-бири билан ҳамда тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қиладилар. Ушбу ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишни қамраб олиши мумкин. |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, ensure the existence of a body or bodies, as appropriate, that prevent corruption by such means as: | 1. Ҳар бир иштирокчи давлат ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, қуйида кўрсатилган чоралар ёрдамида, коррупциянинг олдини олиш ишларини амалга оширадиган орган ёки, тегишли ҳолатларда, органлар мавжуд бўлишини таъминлайди: |
Implementing the policies referred to in article 5 of this Convention and, where appropriate, overseeing and coordinating the implementation of those policies; | a) мазкур Конвенциянинг 5 моддасида тилга олинган сиёсатни олиб бориш ва, тегишли ҳолларда, бундай сиёсат олиб борилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш; |
Each State Party shall, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its legal system, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems for the recruitment, hiring, retention, promotion and retirement of civil servants and, where appropriate, other non-elected public officials: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади: |
That include adequate procedures for the selection and training of individuals for public positions considered especially vulnerable to corruption and the rotation, where appropriate, of such individuals to other positions; | b) тегишли ҳолатларда коррупция ва, маълум ҳолатларда бундай лавозимлардаги тегишли кадрлар ротацияси нуқтаи назаридан, айниқса заиф ҳисобланган оммавий лавозимларни эгаллаш учун кадрлар танлаш ва тайёрлашнинг тегишли таомилларини ўзига киритади; |
That promote education and training programmes to enable them to meet the requirements for the correct, honourable and proper performance of public functions and that provide them with specialized and appropriate training to enhance their awareness of the risks of corruption inherent in the performance of their functions. Such programmes may make reference to codes or standards of conduct in applicable areas. | d) бундай шахслар оммавий вазифаларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш талабларига жавоб беришлари мумкин бўлиши учун маърифий ва ўқув дастурларни амалга оширишга кўмаклашадилар ҳамда коррупция билан ва ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган хатарларни чуқурроқ англашлари мақсадида улар ихтисослашган ҳамда мувофиқ тайёргарликдан ўтишларини таъминлайдилар. Бу каби дастурларда кодексларга асосланишлар ёки амалий соҳалардаги ахлоқ стандартлари мавжуд бўлиши мумкин. |
Each State Party shall also consider adopting appropriate legislative and administrative measures, consistent with the objectives of this Convention and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to prescribe criteria concerning candidature for and election to public office. | 2. Шунингдек, оммавий лавозимларга номзодлар ва сайловларга татбиқан мезонларни белгилаш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади. |
Each State Party shall also consider taking appropriate legislative and administrative measures, consistent with the objectives of this Convention and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to enhance transparency in the funding of candidatures for elected public office and, where applicable, the funding of political parties. | 3. Шу билан бирга, сайланадиган оммавий лавозимларга номзодларни ва, мумкин бўлган вазиятларда, сиёсий партияларни молиялаштиришда ошкораликни кучайтириш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади. |
In particular, each State Party shall endeavour to apply, within its own institutional and legal systems, codes or standards of conduct for the correct, honourable and proper performance of public functions. | 2. Хусусан, оммавий функцияларни тўғри, виждонан ва тегишли даражада бажариш учун ҳар бир иштирокчи Давлат ўз институционал ва ҳуқуқий тизимлари доираларида ўзини тутиш кодекслари ёки стандартларни қўллашга интилади. |
For the purposes of implementing the provisions of this article, each State Party shall, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its legal system, take note of the relevant initiatives of regional, interregional and multilateral organizations, such as the International Code of Conduct for Public Officials contained in the annex to General Assembly resolution 51/59 of 12 December 1996. | 3. Мазкур модданинг қоидаларини амалга ошириш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, минтақавий, минтақалараро ва кўп тармоқли ташкилотларнинг тегишли ташаббусларини эътиборга олади, масалан, БМТ Бош Ассамблеясининг 1996 йил 12 декабрдаги 51/59-сонли қарорига иловада баён этилган давлат мансабдор шахслари ўзини тутишининг Халқаро кодекси. |
Each State Party shall also consider, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, establishing measures and systems to facilitate the reporting by public officials of acts of corruption to appropriate authorities, when such acts come to their notice in the performance of their functions. | 4. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахслар ўз функцияларини бажариш вақтида уларга маълум бўлиб қолган коррупцион ҳаракатлар тўғрисида тегишли органларга хабар беришларига хизмат қиладиган чора ва тизимларни белгилаш имкониятларини кўриб чиқади. |
Each State Party shall endeavour, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to establish measures and systems requiring public officials to make declarations to appropriate authorities regarding, inter alia, their outside activities, employment, investments, assets and substantial gifts or benefits from which a conflict of interest may result with respect to their functions as public officials. | 5. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий мансабдор шахсларни тегишли органларига, бошқа маълумотлар қатори, оммавий мансабдор шахслар сифатидаги функцияларида манфаатлар тўқнашувини юзага келтириши мумкин бўлган хизматдан ташқари фаолият, машғулотлар, инвестициялар, активлар ҳамда муҳим туҳфа ёки нафлар тўғрисида декларацияларни тақдим этишга мажбур қиладиган чора ва тизимларни белгилашга ҳаракат қилади. |