Found қўл: 988 words & 9 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Each State Party shall seek to apply paragraph 1 of this article to the widest range of predicate offences; | а) ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1-бандини асосий ҳуқуқбузарликларнинг энг кенг доираси учун қўллашга интилади; |
For the purposes of subparagraph (b) above, predicate offences shall include offences committed both within and outside the jurisdiction of the State Party in question. However, offences committed outside the jurisdiction of a State Party shall constitute predicate offences only when the relevant conduct is a criminal offence under the domestic law of the State where it is committed and would be a criminal offence under the domestic law of the State Party implementing or applying this article had it been committed there; | с) юқорида келтирилган (b) кичик банднинг мақсадлари учун асосий ҳуқуқбузарликлар сирасига тегишли иштирокчи Давлат юрисдикцияси доирасида ҳам, доирасидан ташқарида ҳам содир этилган жиноятлар киради. Лекин бирон иштирокчи Давлатнинг юрисдикцияси доирасидан ташқарида содир этилган жиноятлар фақат мазкур жиноий ҳаракат содир этилган давлатнинг ички қонунчилигига кўра жиноий жазога лойиқ деб топилса ва ушбу модда амалга оширилаётган ёки қўлланилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига кўра, агар бу жиноят айнан шу давлатда содир этилиб, жиноий жазога лойиқ деб тан олинсагина асосий ҳуқуқбузарликлар деб тан олинади. |
Each State Party shall, in particular, ensure that legal persons held liable in accordance with this article are subject to effective, proportionate and dissuasive criminal or non-criminal sanctions, including monetary sanctions. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, хусусан, ушбу моддага мувофиқ жавобгарликка тортилаётган юридик шахсларга нисбатан самарали, мутаносиб ва тўхтатувчи таъсирга эга бўлган жиноий ёки жиноий бўлмаган чоралар, шу жумладан пуллик жарималар қўлланилишини таъминлайди. |
Each State Party shall make the commission of an offence established in accordance with this Convention liable to sanctions that take into account the gravity of that offence. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон-бир жиноий ҳаракатлар содир этилиши учун ушбу жиноятнинг хавфлилик даражасини ҳисобга олувчи жиноий жазолар қўлланилишини кўзда тутади. |
Nothing contained in this Convention shall affect the principle that the description of the offences established in accordance with this Convention and of the applicable legal defences or other legal principles controlling the lawfulness of conduct is reserved to the domestic law of a State Party and that such offences shall be prosecuted and punished in accordance with that law. | 9. Мазкур Конвенциядаги ҳеч бир ҳолат ҳар бир иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилиги доирасидаги мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларни белгиловчи ва қўлланиладиган юридик эътирозлар ёки хатти-ҳаракатларнинг қонунийлигини аниқлаб берувчи бошқа ҳуқуқий асосларга таянган принципларга таъсир қилмайди, бу каби жиноятларга нисбатан жиноий ишнинг қўзғатилиши ва белгиланиладиган жазо ушбу ички қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. |
If such proceeds of crime have been transformed or converted, in part or in full, into other property, such property shall be liable to the measures referred to in this article instead of the proceeds. | 4. Агар бу каби жиноий даромадлар қисман ёки тўлиқ ҳолда бошқа мол-мулкка айлантирилган ёки ўзгартирилган бўлса, у ҳолда мазкур моддада кўрсатилган чоралар ушбу мол-мулкка нисбатан қўлланади. |
The provisions of this article shall also apply to victims insofar as they are witnesses. | 4. Мазкур модданинг ҳолатлари жабрланувчиларга нисбатан ҳам, уларнинг гувоҳ деб саналувчи даражасида қўлланилади. |
With due regard to the rights of third parties acquired in good faith, each State Party shall take measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to address consequences of corruption. In this context, States Parties may consider corruption a relevant factor in legal proceedings to annul or rescind a contract, withdraw a concession or other similar instrument or take any other remedial action. | Ҳар бир иштирокчи Давлат, учинчи томонларнинг ҳалоллик билан қўлга киритган ҳуқуқларини тегишли тарзда ҳисобга олиб туриб, ўзининг ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ тарзда коррупция оқибатлари хусусидаги масалани мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўради. Иштирокчи Давлатлар бу контекстда коррупцияни, контрактларни бекор қилиш ёки кучдан қолдириш, концессияларни ёки шунга ўхшаш амалиётларни қайтариш ёки юзага келган ҳолатларни тўғрилашнинг бошқа чораларини амалга оширишда аҳамият касб этувчи омил сифатида кўришлари мумкин. |
Each State Party shall consider providing for the possibility, in appropriate cases, of mitigating punishment of an accused person who provides substantial cooperation in the investigation or prosecution of an offence established in accordance with this Convention. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон жиноий хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ тергов ишлари ёки жиноятни фош этиш давомида салмоқли даражада ҳамкорлик қилган айбланувчи шахсга нисбатан қўлланиладиган жазони юмшатиш имкониятини кўзда тутилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. |
Each State Party shall ensure that, in the case of domestic criminal investigations of offences established in accordance with this Convention, there are appropriate mechanisms available within its domestic legal system to overcome obstacles that may arise out of the application of bank secrecy laws. | Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатлар содир этилиши билан боғлиқ ички жиноий тергов ишлари олиб борилаётган ҳолатларда, банк сири тўғрисидаги қонунчилик ҳолатлари қўлланилиши натижасида юзага келувчи тўсиқларни енгиш учун, ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида зарур тегишли механизмлар бўлишини таъминлайди. |
In matters of international cooperation, whenever dual criminality is considered a requirement, it shall be deemed fulfilled irrespective of whether the laws of the requested State Party place the offence within the same category of offence or denominate the offence by the same terminology as the requesting State Party, if the conduct underlying the offence for which assistance is sought is a criminal offence under the laws of both States Parties. | 2. Агар халқаро ҳамкорлик масалалари билан боғлиқ ҳолатларда тегишли ҳаракатни жиноят деб икки томонлама тан олиш принципига риоя қилиниши талаб этилса, сўралаётган иштирокчи Давлатнинг қонунчилиги тегишли ҳаракатни жиноятлар тоифасига киритиш ёки киритмаслиги ёки сўров бераётган иштирокчи Давлат уни таърифлашда сўралаётган иштирокчи Давлат қўллайдиган атамалар каби атамалар билан таърифлаши ёки таърифламаслигидан қатъий назар, агар жиноят таркибини ташкил қилувчи ҳаракат иккала иштирокчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жиноий жазога лойиқ деб тан олинган бўлса, ушбу принципга амал қилинган ҳисобланади. |
This article shall apply to the offences established in accordance with this Convention where the person who is the subject of the request for extradition is present in the territory of the requested State Party, provided that the offence for which extradition is sought is punishable under the domestic law of both the requesting State Party and the requested State Party. | 1. Ушбу модда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан, агар ушлаб берилиши лозим бўлган шахс сўров берилган иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва содир этилган хатти-ҳаракат сўров берилган иштирокчи Давлатда ҳам, сўров бераётган иштирокчи Давлатда ҳам жиноий жазога лойиқ деб топилиши шартида қўлланилади |
If the request for extradition includes several separate offences, at least one of which is extraditable under this article and some of which are not extraditable by reason of their period of imprisonment but are related to offences established in accordance with this Convention, the requested State Party may apply this article also in respect of those offences. | 3. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бир нечта алоҳида жиноятлар хусусида бўлса ва уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур моддага кўра ушлаб берилишга олиб келса, бошқалари эса жазо берилиши муддатлари бўйича ушлаб беришни истисно қилсаю, лекин мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар сирасига кирса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат ушбу жиноятларга нисбатан ҳам мазкур моддани қўллаши мумкин. |
Each of the offences to which this article applies shall be deemed to be included as an extraditable offence in any extradition treaty existing between States Parties. States Parties undertake to include such offences as extraditable offences in every extradition treaty to be concluded between them. A State Party whose law so permits, in case it uses this Convention as the basis for extradition, shall not consider any of the offences established in accordance with this Convention to be a political offence. | 4. Мазкур модда қўлланиладиган ва ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятларнинг ҳар бири ушлаб бериш тўғрисида иштирокчи Давлатлар ўртасида тузилган исталган шартномага жиноят сифатида киритилган деб ҳисобланади. Иштирокчи Давлатлар, бу каби жиноятларни, ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятлар сифатида ушлаб бериш тўғрисидаги ўзаро тузиладиган шартномаларга киритиш мажбуриятини оладилар. Иштирокчи Давлат, агар ушлаб бериш учун асос сифатида мазкур Конвенциядан фойдаланса, мазкур Ковенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий хатти-ҳаракатларни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, сиёсий жиноят деб тан олмайди. |
If a State Party that makes extradition conditional on the existence of a treaty receives a request for extradition from another State Party with which it has no extradition treaty, it may consider this Convention the legal basis for extradition in respect of any offence to which this article applies. | 5. Агар иштирокчи Давлат ушлаб беришни шартнома мавжудлиги билан шартлаб берадиган бўлса, ушлаб бериш тўғрисида у билан шартнома тузмаган бошқа иштирокчи Давлатдан ушлаб бериш ҳақида илтимоснома олганида, у мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноят билан боғлиқ ушлаб бериш учун мазкур Конвенцияни асос сифатида қўллаши мумкин. |
If it does not take this Convention as the legal basis for cooperation on extradition, seek, where appropriate, to conclude treaties on extradition with other States Parties to this Convention in order to implement this article. | b) агар у ушлаб бериш масалалари бўйича мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланмаса, у ҳолда мазкур моддани қўллаш мақсадида мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчи Давлатлари билан, тегишли ҳолатларда, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномаларни тузишга интилади. |
States Parties that do not make extradition conditional on the existence of a treaty shall recognize offences to which this article applies as extraditable offences between themselves. | 7. Ушлаб беришни шартноманинг мавжудлиги билан шартламайдиган иштирокчи Давлатлар бир-бирларининг ўртасидаги ўзаро муносабатларда мазкур модда қўлланиладиган жиноятларни ушлаб беришга олиб келадиган жиноий хатти-ҳаракатлар деб тан оладилар. |
States Parties shall, subject to their domestic law, endeavour to expedite extradition procedures and to simplify evidentiary requirements relating thereto in respect of any offence to which this article applies. | 9. Иштирокчи Давлатлар, мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноятга нисбатан, ўзларининг ички қонунчиликларига риоя қилиш шартида, ушлаб бериш тартиботини тезлаштириш ва у билан боғлиқ бўлган исбот-далилларни тақдим этишни соддалаштириш учун барча имкониятларини ишга соладилар. |
A State Party in whose territory an alleged offender is found, if it does not extradite such person in respect of an offence to which this article applies solely on the ground that he or she is one of its nationals, shall, at the request of the State Party seeking extradition, be obliged to submit the case without undue delay to its competent authorities for the purpose of prosecution. Those authorities shall take their decision and conduct their proceedings in the same manner as in the case of any other offence of a grave nature under the domestic law of that State Party. The States Parties concerned shall cooperate with each other, in particular on procedural and evidentiary aspects, to ensure the efficiency of such prosecution. | 11. Иштирокчи Давлат, ўзининг ҳудудида бўлган ва мазкур модда қўлланилаётган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни фақатгина ушбу шахс ўзининг фуқароси бўлгани сабабли ушлаб бермаётган бўлса, ушлаб беришни сўраётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, тергов олиб бориш мақсадида, асосланмаган кечиктиришларсиз ишни ўзининг ваколатли органларига топшириши керак. Ушбу органлар ўз қарорларини қабул қиладилар ва мазкур иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига асосланган ҳолда хавфли тавсифга эга исталган бошқа жиноятларга нисбатан бўлгани каби тергов ишларини амалга оширадилар. Манфаатдор иштирокчи Давлатлар бу каби жиноий ишлар юзасидан олиб бориладиган тергов ишлари самарали кечишини таъминлаш мақсадида бир-бирлари билан, хусусан, процессуал масалалар ва исбот қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар. |
Any person regarding whom proceedings are being carried out in connection with any of the offences to which this article applies shall be guaranteed fair treatment at all stages of the proceedings, including enjoyment of all the rights and guarantees provided by the domestic law of the State Party in the territory of which that person is present. | 14. Мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноятни содир этганлиги билан боғлиқ бўлган тергов ишлари борилаётган шахсга нисбатан тергов ишларининг барча босқичларида адолатли муносабатда бўлиниши, шу жумладан ушбу шахс жойлашган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва кафолатларнинг амалга оширилиши кафолатланади. |