Found давлат: 875 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
All Members shall refrain in their international relations from the threat or use of force against the territorial integrity or political independence of any state, or in any other manner inconsistent with the Purposes of the United Nations.
|
4. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча Аъзолари ўзларининг халқаро муносабатларида ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч билан таҳдид қилиш ёки уни ишлатишдан, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа бирон-бир тарздаги ҳаракатлардан ўзларинин тиядилар; |
All Members shall give the United Nations every assistance in any action it takes in accordance with the present Charter, and shall refrain from giving assistance to any state against which the United Nations is taking preventive or enforcement action.
|
5. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барч Аъзолари унга ушбу Низомга мувофиқ амалга ошираётган барча ҳаракатларида ҳар томонлама ёрдам берадилар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қайси давлатга қарши огоҳлантирувчи ёки мажбурловчи характердаги ҳаракатлар амалга оширилаётган бўлса, бундай давлатга ёрдам кўрсатишдан ўзларини тиядилар; |
The Organization shall ensure that states which are not Members of the United Nations act in accordance with these Principles so far as may be necessary for the maintenance of international peace and security.
|
6. Ташкилот ўзига Аъзо бўлмаган давлатларнинг шу принциплар асосида ҳаракат қилишларинин таъминлайди, зеро бу халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлиши мумкин; |
Nothing contained in the present Charter shall authorize the United Nations to intervene in matters which are essentially within the domestic jurisdiction of any state or shall require the Members to submit such matters to settlement under the present Charter; but this principle shall not prejudice the application of enforcement measures under Chapter Vll.
|
7. Ушбу Низом Бирлашган Миллатлар ташкилотига ҳар қандай давлатнинг аслида ички ваколатига кирадиган ишларига аралашиш учун асло ҳуқуқ бермайди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аъзоларидан бундай ишларни ушбу Низом доирасида ҳал этишга киритишни талаб этмайди; аммо ушбу принцип ВИИ бобга асосланиб, мажбурий чоралар қўлланишига дахлдор эмас. |
The original Members of the United Nations shall be the states which, having participated in the United Nations Conference on International Organization at San Francisco, or having previously signed the Declaration by United Nations of 1 January 1942, sign the present Charter and ratify it in accordance with Article 110.
|
Халқаро Ташкилот тузиш юзасидан Сан-Францискода бўлган Конференцияда қатнашиб ёки илгарироқ Бирлашган Миллатларнинг 1942-йил 1-январдаги Декларациясини имзолаб, 110-моддага мувофиқ ушбу Низомни имзолаган ва ратификация қилган давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дастлабки Аъзолари ҳисобланади. |
Membership in the United Nations is open to all other peace-loving states which accept the obligations contained in the present Charter and, in the judgment of the Organization, are able and willing to carry out these obligations.
|
1. Ушбу Низомда назарда тутилган мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган ва, Ташкилотнинг фирича, шу мажбуриятларни оладиган ва бажаришни истайдиган барча тинчликсевар давлатлар Ташкилотга Аъзо бўла оладилар. |
The admission of any such state to membership in the United Nations will be effected by a decision of the General Assembly upon the recommendation of the Security Council.
|
2. Ҳар қандай давлатни Ташкилот Аъзолигига қабул қилиш Хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига мувофиқ Бош Ассамблея қарори билан амалга оширилади. |
The General Assembly may discuss any questions relating to the maintenance of international peace and security brought before it by any Member of the United Nations, or by the Security Council, or by a state which is not a Member of the United Nations in accordance with Article 35, paragraph 2, and, except as provided in Article 12, may make recommendations with regard to any such questions to the state or states concerned or to the Security Council or to both. Any such question on which action is necessary shall be referred to the Security Council by the General Assembly either before or after discussion.
|
2. Бош Ассамблея халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш юзасидан ўз олдига Ташкилотнинг ҳар қандай Аъзоси ёки Хавфсизлик Кенгаши томонидан ёки Ташкилотга Аъзо бўлмагандавлат томонидан кўйилган ҳар қандай масаларни 35-модданинг 2-бандига мувофиқ муҳокама қилишга ва 12-моддада кўрсатилган истиснолардан ташқари, шундай йўналишдагиҳар қандай масала юзасидан манфаатдор давлат ёки давлатларга ёки Хавфсизлик Кенгашига тавсиялар беришга вакил қилинади. Бош Ассамблея чора кўриш зарур бўлганбудай ҳар қанақа масалани муҳокамагача ёки муҳокамадан сўнг Хавфсизлик Кенгашига оширади. |
Any Member of the United Nations which is not a member of the Security Council or any state which is not a Member of the United Nations, if it is a party to a dispute under consideration by the Security Council, shall be invited to participate, without vote, in the discussion relating to the dispute. The Security Council shall lay down such conditions as it deems just for the participation of a state which is not a Member of the United Nations.
|
Ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши аъзолигида турмаган ҳар қандай аъзоси ёки Ташкилотнинг аъзолигида турмаган ҳар қандай давлат, Хавфсизлик Кенгаши кўриб чиқадиган низода қатнашувчи томон бўлса, улар шу низога таалуқли муҳокамада овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмай қатнашиш учун таклиф этилади. Хавфсизлик Кенгаши Ташкилот Аъзоси бўлмаган давлатнинг қатнашуви учун қандай шароитни адолатли деб топса, ўшандай шароитни вужудга келтиради. |
A state which is not a Member of the United Nations may bring to the attention of the Security Council or of the General Assembly any dispute to which it is a party if it accepts in advance, for the purposes of the dispute, the obligations of pacific settlement provided in the present Charter.
|
2. Ташкилот аъзоси бўлмаган давлат хавфсизлик Кенгаши ёки Бош Ассамблеяни ўзи бир томони бўлган ҳар қандай низо тўғрисида, агар у ушбу Низомда кўрсатилган низоларни тинчлик йўли билан бартараф қилиш мажбуриятларини олдиндан ўз зиммасига олса, хабардор қила олади. |
The agreement or agreements shall be negotiated as soon as possible on the initiative of the Security Council. They shall be concluded between the Security Council and Members or between the Security Council and groups of Members and shall be subject to ratification by the signatory states in accordance with their respective constitutional processes.
|
3. Битим ёки битимлар тузиш тўгрисидаги музокаралар Хавфсизлик Кенгашининг ташаббуси билан мумкин қадар қисқа муддатда олиб борилади. Битим ёки битимлар Хавфсизлик Кенгаши билан Ташкилот Аъзолари ўртасида ёки Хавфсизлик Кенгаши билан Ташкилотнинг бир гуруҳ Аъзолари ўртасида тузилиб, уларни имзолаган давлатлар томонидан шу давлатларнинг конституцион тартиботига мувофиқ ратификация қилиниши керак. |
If preventive or enforcement measures against any state are taken by the Security Council, any other state, whether a Member of the United Nations or not, which finds itself confronted with special economic problems arising from the carrying out of those measures shall have the right to consult the Security Council with regard to a solution of those problems. | Хавфсизлик Кенгаши бирон давлатга қарши огоҳлантирувчи ёки мажбурловчи чораларни кўрса, бошқа ҳар қандай давлат юқорида эслатилган чораларни амалга оширишдан келиб чиқадиган махсус иқтисодий муаммоларга дуч келса, Ташкилотга Аъзо ёки Аъзо эмаслигидан қатъи назар, шу муаммоларни ҳал қилиш учун Хавфсизлик Кенгаши билан маслаҳатлашишга ҳақли. |
The Security Council shall encourage the development of pacific settlement of local disputes through such regional arrangements or by such regional agencies either on the initiative of the states concerned or by reference from the Security Council.
|
3. Хавфсизлик Кенгаши маҳаллий низоларнинг шундай минтақавий битимлар ёки шундай минтақавий органлар ёрдамида ё манфаатдор давлатлар ташаббуси билан ёки ўз ташаббуси билан ҳал этилишини рағбатлантириши лозим. |
The Security Council shall, where appropriate, utilize such regional arrangements or agencies for enforcement action under its authority. But no enforcement action shall be taken under regional arrangements or by regional agencies without the authorization of the Security Council, with the exception of measures against any enemy state, as defined in paragraph 2 of this Article, provided for pursuant to Article 107 or in regional arrangements directed against renewal of aggressive policy on the part of any such state, until such time as the Organization may, on request of the Governments concerned, be charged with the responsibility for preventing further aggression by such a state.
|
1. Хавфсизлик Кенгаши ўз раҳбарлигида мажбурий чоралар кўриш учун қаерда ўринли бўлса, ўша эрда шундай минтақавий битимлар ёки органлардан фойдаланади. Аммо Хавфсизлик Кенгашидан ваколат олмай туриб, мазкур минтақавий битимлар асосида ёки минтақавий органлар томонидан ҳеч қандай мажбурий чоралар кўрилмайди, бундан 107-моддада кўзда тутилган, ушбу модданинг 2-бандида таърифланган ҳар қандай душман давлатга қарши чоралар ёки ҳар қандай шундай давлат томонидан тажовузкорона сиёсат юргизилишига қарши минтақавий битимларда назарда тутилган чоралар, яъни шундай давлатнинг яна тажовуз қилишига йўл қўйилмаслиги учун жавобгарлик манфаатдор ҳукуматлар илтимослари билан Ташкилотга юкланадиган вақтигача кўриладиган чоралар мустаснодир. |
The term enemy state as used in paragraph 1 of this Article applies to any state which during the Second World War has been an enemy of any signatory of the present Charter.
|
2. Ушбу модданинг 1-бандида қўлланилган „душман давлат“ атамаси Иккинчи жаҳон уруши мобайнида ушбу Низомни имзолаган давлатларга душман бўлган ҳар қандай давлатга тааллуқлидир. |
The Organization shall, where appropriate, initiate negotiations among the states concerned for the creation of any new specialized agencies required for the accomplishment of the purposes set forth in Article 55.
|
Ташкилот, зарур бўлса, манфаатдор давлатларнинг 55-моддада кўрсатилган мақсадларни бажариш учун талаб қилинадиган ҳар қандай ихтисослаштирилган муассасалар тузиш тўғрисидаги музокараларга киришиши учун ташаббус кўрсатади. |
territories which may be detached from enemy states as a result of the Second World War; and
|
б) Иккинчи жаҳон уруши натижасида душман давлатлардан ажратиб олиниши мумкин бўлган ҳудудлар; ва |
territories voluntarily placed under the system by states responsible for their administration.
|
c) бошқариш учун жавобгар давлатлар томонидан васийлик тизимига ихтиёрий равишда қўшилган ҳудудлар. |
The terms of trusteeship for each territory to be placed under the trusteeship system, including any alteration or amendment, shall be agreed upon by the states directly concerned, including the mandatory power in the case of territories held under mandate by a Member of the United Nations, and shall be approved as provided for in Articles 83 and 85.
|
Васийлик тизимига қўшиладиган ҳар бир ҳудуд учун васийлик шартлари, шу жумладан, барча ўзгариш ва тузатишлар бевосита манфаатдор давлатларнинг, шу жумладан, мандатария-мамлакатларининг, агар ҳудудлар Ташкилот Аъзоларидан бирининг мандати остида бўлса, битимлари билан белгиланади ҳамда 83- ва 95-моддаларда кўрсатилгандек тасдиқланади. |
Except as may be agreed upon in individual trusteeship agreements, made under Articles 77, 79, and 81, placing each territory under the trusteeship system, and until such agreements have been concluded, nothing in this Chapter shall be construed in or of itself to alter in any manner the rights whatsoever of any states or any peoples or the terms of existing international instruments to which Members of the United Nations may respectively be parties.
|
1. Ҳар бир ҳудудни васийлик тизимига қўшадиган 77-, 79- ва 81-моддаларга мувофиқ тузилган васийлик ҳақидаги алоҳида битимларда келишиб олинадиган ҳоллардан ташқари ва бундан буён шундай битимлар тузилгунча ушбу Бобдаги бирон қоида ҳар қандай давлат ёки ҳар қандай халқлар ҳуқуқларининг ёки Ташкилот Аъзолари қатнаша оладиган мавжуд халқаро битимлар шартларининг ўзгариши, деб талқин қилинмаслиги лозим. |