Found ада: 1743 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
It is becoming not only our mission, but above all our human duty to preserve the continuity of traditions between generations, which occupy a special place in our national values, to make the lives of war and labor veterans, our esteemed fathers and mothers more meaningful. | Миллий қадриятларимизда алоҳида ўрин тутадиган авлодлар ўртасидаги анъаналар давомийлигини сақлаш, уруш ва меҳнат фахрийларининг, муҳтарам отахон ва онахонларимизнинг ҳаётини янада мазмунли қилиш нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимизга айланмоқда. |
Our children are winning the prestigious international competitions and festivals, scientific Olympiads and competitions, and are raising high the flag of Uzbekistan. | Фарзандларимиз нуфузли халқаро мусобақа ва фестиваллар, фан олимпиадалари ва танловларда ғолиб бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб келмоқдалар. |
At the recently held World Chess Olympiad in India, our national team was awarded the high title of «Olympic champion» for the first time in history. | Яқинда Ҳиндистонда бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадасида терма жамоамиз тарихда биринчи марта “Олимпия чемпиони” деган юксак шарафга сазовор бўлгани ҳаммамизга чексиз ғурур бағишлайди. |
Today, we are rapidly implementing the development strategy of the New Uzbekistan. Our purpose is clear and distinct. | Биз бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини жадал амалга оширмоқдамиз. |
- that provides the ample opportunities to use the public services in order to further improve the life of every citizen; | – ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган; |
First, in the field of EDUCATION, we consistently continue to create the most favorable conditions for our children to acquire modern knowledge and skills. To this end, school curricula, teaching methods and textbooks content will be fundamentally revised. This system will first be examined by advanced foreign experts, and only then can it be successfully implemented. | Биринчидан, таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади. Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга татбиқ этилади. |
As a result, a school graduate of the New Uzbekistan will become a person who has acquired modern skills, mastered information technologies, creative thinking, make independent decisions, and has a broad outlook. | Натижада Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб етишади. |
Fourth, we shall expand the access to better quality and qualified medical services to the population in the HEALTH CARE system. | Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирамиз. |
We shall increase the coverage of emergency medical care in all regions and bring it closer to people. | Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамровини ошириб, уни одамларга янада яқинлаштирамиз. |
We are now placing a greater emphasis on improving the combat training, military skills, and patriotic qualities of our soldiers and officers. | Аскар ва офицерларимизнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий маҳорати, ватанпарварлик фазилатларини оширишга янада кўпроқ аҳамият берамиз. |
On the way to achieving such great goals, our people are working hard to become a united family, a single nation. | Ана шундай улкан марраларга етиш йўлида кўпмиллатли эл-юртимиз янада бирлашиб, ягона аҳил оила, ягона халқ бўлиб, астойдил ҳаракат қилмоқда. |
Even the cruel Genghis Khan, seeing his resilience, was forced to admit: «It is a real happiness for a father to have such a heroic son as Jaloliddin». | Ҳатто Чингизхондек саркарда ҳам унинг матонатини кўриб: “Жалолиддиндек қаҳрамон фарзанди бор ота нақадар бахтлидир”, деб тан беришга мажбур бўлган. |
The Organization of Islamic Cooperation’s announcement of Khiva as the Tourism Capital of the Islamic World in 2024 was a worthy recognition of these efforts. | Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан Хива шаҳрининг 2024 йилда “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилиниши, бу соҳадаги ислоҳотларимизнинг муносиб эътирофи бўлди. |
Based on a specific plan, a work has begun and is consistently continuing to create a tourist brand «Khorezm» in the oasis, attractive for both domestic and foreign tourists. | Бошлаган ишларимизни изчил давоми сифатида, воҳада маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун жозибадор “Хоразм” туристик брендини яратиш бўйича аниқ режа асосида иш олиб борилмоқда. |
In order to increase the flow of foreign tourists coming to Khorezm, the necessary infrastructure will be created to further improve interregional and international transport links. In addition, the Urgench International Airport, which is the second largest in terms of the number of passengers after the capital’s airport, will be reconstructed and turned into a tourist transport hub in the next two years. | Хоразмга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини кескин ошириш учун ҳудудлар аро ва халқаро транспорт қатновларини кенгайтириш мақсадида зарур инфратузилмалар яратилади. Жумладан, йўловчилар оқими бўйича пойтахт аэропортидан кейинги ўринда турадиган Урганч халқаро аэропорти келгуси 2 йилда реконструкция қилиниб, йирик туристик транспорт хабига айлантирилади. |
The Al-Khorezmi University and specialized school, the Al-Khorezmi Center, as well as a monument to our prominent ancestor are to be erected at an area of more than 130 hectares. In addition, a Techno park, an industrial zone and offices, medical, innovation and cultural centers, a school and kindergartens, green areas and squares, sports complexes, parking lots, commercial buildings, consumer services, most importantly and 104 high-rise modern comfortable homes for the population will be built here. | Бу ердаги 130 гектардан зиёд ҳудудда Ал-Хоразмий университети ва ихтисослашган мактаби, Ал-Хоразмий маркази, буюк бобомизнинг улуғвор ҳайкали бунёд этилади. Шунингдек, бу ерда технопарк, ишлаб чиқариш зонаси ва офислар, тиббиёт, инновация ва маданият марказлари, мактаб ва боғчалар, яшил майдон ва хиёбонлар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар, энг муҳими, аҳоли учун 104 та кўп қаватли замонавий шинам уйлар барпо этилади. |
Along with this, we should support the scientific and creative research of dedicated scientists and writers of our country, encourage the creation of new scientific works and works on this topic. As it is well-known, owing to such research, the burial place of Sultan Jaloliddin was found in the city of Silvan. It would be advisable to build here a symbolic mausoleum of our great ancestor on the basis of an agreement with the Turkish government. | Айни вақтда бу борада фидойи олим ва адибларимиз томонидан олиб борилаётган илмий-ижодий изланишларни қўллаб-қувватлашимиз, уларни янги асарлар яратишга рағбатлантиришимиз лозим. Хусусан, ана шундай изланишлар туфайли Туркиянинг Силван шаҳрида улуғ аждодимизнинг қабри топилгани муҳим аҳамиятга эга. Ушбу қардош давлат билан келишиб, бу ерда рамзий мақбара бунёд этсак, албатта, ҳар томонлама савобли иш бўлади. |
I am confident that centuries shall pass, but the image of Sultan Jaloliddin shall always serve as an example of true filial love, firm will and dedication in the reliable defense of his country, selfless service to the interests of Homeland. | Ишонаман, орадан йиллар, асрлар ўтади, Султон Жалолиддин ҳамиша юртимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, унга фарзандлик меҳри, иймон-эътиқод билан хизмат қилишнинг ўчмас тимсоли бўлиб қолади. |
18. The only people to attend Allah’s places of worship are those who believe in Allah and the Last Day, and pray regularly, and practice regular charity, and fear none but Allah. These are most likely to be guided. | 18Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар. |
31. They have taken their rabbis and their priests as lords instead of Allah, as well as the Messiah son of Mary. Although they were commanded to worship none but The One God. There is no god except He. Glory be to Him; High above what they associate with Him. | 31Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг ҳибр ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибн Марямни Робб тутдилар. Улар фақат битта илоҳдан бошқага ибодат қилмасликка амр қилинган эдилар. Ундан ўзга ибодатга сазовар зот йўқ. У зот улар ширк келтираётган нарсадан покдир. |