USA English ‹ › UZ Uzbek

Found Аллоҳ: 1613 words & 2 translates

English Ўзбек
43. We will remove whatever rancor is in their hearts. Rivers will flow beneath them. And they will say, “Praise be to Allah, who has guided us to this. Had Allah not guided us, we would never be guided. The messengers of our Lord did come with the truth.” And it will be proclaimed to them, “This is the Garden you are made to inherit, on account of what you used to do.” 43Ва кўксиларидаги ғиллу ғашларни чиқариб олдик, остиларидан анҳорлар оқиб турибди. Улар: «Бизни шунга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилмаганда, ўзимиз йўл топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақни келтирдилар», дедилар. Ва уларга: «Мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз», деб нидо қилинур.
44. And the inhabitants of the Garden will call out to the inmates of the Fire, “We found what our Lord promised us to be true; did you find what your Lord promised you to be true?” They will say, “Yes.” Thereupon a caller will announce in their midst, “The curse of Allah is upon the wrongdoers.” 44Ва жаннат эгалари дўзах эгаларига: «Биз Роббимиз бизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақ эк анини топдингизми?!» деб нидо қиладир. Улар: «Ҳа!» дерлар. Бас, улар ўрталарида бир жарчи: «Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!!!
45. “Those who hinder from the path of Allah, and seek to distort it, and who deny the Hereafter.” 45Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, уни бузишни истайдиган ва охиратга кофир бўлувчиларга!!!» деб жар соладир.
49. “Are these the ones you swore Allah will not touch with mercy?” “Enter the Garden; you have nothing to fear, and you will not grieve.” 49Сизлар: Аллоҳ уларга раҳмат етказмас, деб қасам ичганингиз ана уларми?! (Уларга): Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз хафа ҳам бўлмайсиз, дейилди­ку!» дерлар.
50. The inmates of the Fire will call on the inhabitants of the Garden, “Pour some water over us, or some of what Allah has provided for you.” They will say, “Allah has forbidden them for the disbelievers.” 50Дўзах эгалари жаннат эгаларига: «Бизга ҳам сувдан ёки Аллоҳ сизга ризқ қилиб берган нарсадан тўкинглар», деб нидо қиларлар. Улар: «Албатта, Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган.
55. Call upon your Lord humbly and privately. He does not love the aggressors. юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир.
56. And do not corrupt on earth after its reformation, and pray to Him with fear and hope. Allah’s mercy is close to the doers of good. 55Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас. 56Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир.
58. As for the good land, it yields its produce by the leave of its Lord. But as for the bad, it produces nothing but hardship and misery. Thus We explain the revelations in various ways for people who are thankful. 58Пок юртнинг набототи Роббининг изни ила чиқадир. Нопок бўлгани эса, фақат қийинчилик ила чиқадир. Шукр келтирган қавмлар учун оятларимизни шундай хилма­хил баён қилурмиз. (Юқоридаги оятда бўлгани каби, ушбу ояти каримада ҳам жуда катта ва нозик қиёс бор. Қуръони Карим оятларида, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳадиси шарифларида пок ва саҳий қалб тоза ва сермаҳсул ерга–тупроққа қиёс этилади. Нопок ва ифлос қалб эса, ғажд ва маҳсулсиз ерга ўхшатилади. Покиза заминдан яхши маҳсуллар етишиб чиққанидек, пок ва саҳий қалбда ҳам иймон, ихлос, етук мафкура ва эзгу ниятлар яшайди. Уларнинг меваси Аллоҳ рози бўладиган амаллардангина иборат бўлади. Нопок ва нобоп ердан бир ҳосилнинг униб чиқиши машаққат бўлганидек, нопок қалбдан ҳам яхшилик чиқиши қийин. Чиркин қалбдан чиқса ҳам, фақат ёмонлик чиқади.)
59. We sent Noah to his people. He said, “O my people! Worship Allah; you have no god other than Him. I fear for you the punishment of a tremendous Day.” 59Батаҳқиқ, Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Албатта, мен сизларнинг буюк куннинг азобига гирифтор бўлишингиздан қўрқаман», деди. (Аввал­бошда Одамнинг (а.с.) қиссалари баён этилган эди. Энди у зотнинг зурриётлари пушти камаридан яралган Нуҳнинг (а.с.) қиссалари келтирилмоқда.)
62. “I deliver to you the messages of my Lord, and I advise you, and I know from Allah what you do not know.” 62Сизларга Роббимнинг юборганларини етказаман, насиҳат қиламан ва Аллоҳ томонидан сиз билмаган нарсани биламан.
65. And to Aad, their brother Hud. He said, “O my people! Worship Allah; you have no god other than Him. Will you not take heed?” 65Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» деди.
69. “Are you surprised that a reminder has come to you from your Lord, through a man from among you, to warn you? Remember how He made you successors after the people of Noah, and increased you greatly in stature. And remember Allah’s blessings, so that you may prosper.” 69Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириш учун Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?! Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч­қувватни зиёда қилганини эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг. Шоядки, нажот топсангиз», деди.
70. They said, “Did you come to us to make us worship Allah alone, and abandon what our ancestors used to worship? Then bring us what you threaten us with, if you are truthful.” 70Улар: «Сен бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота­боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» дедилар.
71. He said, “Condemnation and wrath have befallen you from your Lord. Are you arguing with me over names, which you and your ancestors invented, for which Allah sent down no authority? Just wait; I am waiting with you.” 71У:«Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушди. Мен билан Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман», деди.
73. And to Thamood, their brother Saleh. He said, “O my people! Worship Allah; you have no god other than Him. Clarification has come to you from your Lord. This she-camel of Allah is a sign for you. So leave her to graze on Allah’s earth, and do her no harm, lest a painful penalty seizes you.” 73Ва Самудга ўз биродари Солиҳни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Мана бу Аллоҳнинг туяси сизларга оят­белгидир. Уни Аллоҳнинг ерида тек қўйинглар. Унга ёмонлик етказманглар. Яна сизни аламли азоб тутмасин­а!
74. “And remember how He made you successors after Aad, and settled you in the land. You make for yourselves mansions on its plains, and carve out dwellings in the mountains. So remember Allah’s benefits, and do not roam the earth corruptingly.” 74Ва сизларни Оддан кейин халифа қилганини ва сизга ер юзида имкон бериб, текисликларида қасрлар қуриб, тоғлардан уйлар ўйганларингизни эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг ва ер юзида фасод­ла бузғунчилик қилманг!» деди.
85. And to Median, their brother Shuaib. He said, “O my people, worship Allah; you have no god other than Him. A clear proof has come to you from your Lord. Give full measure and weight, and do not cheat people out of their rights, and do not corrupt the land once it has been set right. This is better for you, if you are believers.” 85Ва Мадянга ўз биродарлари Шуайбни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сизга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан ҳужжат келди. Бас, ўлчов ва тарозуни тўлиқ адо этинг, одамларнинг нарсаларидан камитиб қолманг ва ер юзида унинг ислоҳидан кейин бузғунчилик қилманг. Агар мўмин бўлсангиз, шундай қилмоғингиз ўзингиз учун яхшидир.
86. “And do not lurk on every path, making threats and turning away from the path of Allah those who believe in Him, seeking to distort it. And remember how you were few, and how He made you numerous. So note the consequences for the corrupters.” 86Ҳар кўчада ўтириб олиб қўрқитманг. Аллоҳнинг йўлидан Унга иймон келтирганларни тўсманг ва у(йўл)ни эгри бўлишини истаманг. Оз бўлган чоғингизда сизни кўпайтириб қўйганини эсланг. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
87. “Since some of you believed in what I was sent with, and some did not believe, be patient until Allah judges between us; for He is the Best of Judges.” 87Агар сиздан бир тоифа мен ила юборилган нарсага иймон келтирган ва бошқа тоифа иймон келтирмаган бўлса, бас, Аллоҳ орамизда ҳукм қилгунча сабр қилинглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшисидир», деди.
89. “We would be fabricating falsehood against Allah, if we were to return to your religion, after Allah has saved us from it. It is not for us to return to it, unless Allah, our Lord, wills. Our Lord embraces all things in knowledge. In Allah we place our trust. Our Lord, decide between us and our people in truth, for You are the Best of Deciders.” 89Агар сизнинг миллатингизга Аллоҳ бизга ундан нажот бергандан сўнг қайтсак, батаҳқиқ, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган бўламиз. Биз учун унга қайтиш мутлақо мумкин эмас, магар Роббимиз–Аллоҳ хоҳласагина (мумкин). Роббимиз ҳамма нарсани ўз илми ила қамраб олгандир. Аллоҳга таваккал қилдик. Эй Роббимиз, биз билан қавмимизнинг орамизни ҳақ ила очгин. Сен очувчиларнинг яхшисидирсан», деди.