Found ер: 6974 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
9. Do they not reflect upon what lies before them and behind them, of the heaven and the earth? If We will, We can make the earth cave in beneath them, or make pieces of the sky fall down on them. In that is a sign for every devout servant. | 9Ахир, улар осмону ердаги, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмайдиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга ютдириб юборурмиз ёки устларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бунда (Аллоҳга) қайтгувчи ҳар бир банда учун оятбелги бордир. |
10. We bestowed upon David favor from Us: “O mountains, and birds: echo with him.” And We softened iron for him. | 10Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик. |
12. And for Solomon the wind—its outward journey was one month, and its return journey was one month. And We made a spring of tar flow for him. And there were sprites that worked under him, by the leave of his Lord. But whoever of them swerved from Our command, We make him taste of the punishment of the Inferno. | 12Ва Сулаймонга шамолни (бердик). У(шамол)нинг эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши бир ойлик йўл эди. Унга мис булоғини оқизиб қўйдик ва жинлардан Роббининг изни ила унинг ҳузурида ишлайдиганлари бор эди. Улардан ким амримиздан чиқса, унга қаттиқ олов азобини тотдирамиз. |
13. They made for him whatever he wished: sanctuaries, statues, bowls like pools, and heavy cauldrons. “O House of David, work with appreciation,” but a few of My servants are appreciative. | 13У(жин)лар унга меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлар каби лаганлар ва собит қозонлардан хоҳлаганини қилиб беришар эди. Эй Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир. |
17. We thus penalized them for their ingratitude. Would We penalize any but the ungrateful? | 17Уларни ношукрлик қилганлари учун ана шундоқ жазоладик. Биз фақат ўта ношукрларгагина жазо берурмиз. |
18. Between them and the towns We had blessed, We placed prominent towns, and We made the travel between them easy. “Travel between them by night and day, in safety.” | 18Биз улар билан Ўзимиз баракали қилган шаҳарлар орасида кетмакет қишлоқлар қилиб, улар орасидаги юришни ўлчовли этиб қўйган ва «Уларда кечалар ҳам, кундузлар ҳам омонликла юраверинг» (деган эдик). |
22. Say, “Call upon those whom you claim besides God. They possess not an atom's weight in the heavens or the earth, and they possess no share of either, and He has no backers from among them.” | 22Сен: «Аллоҳдан ўзга гумон қилган (илоҳларингизга) дуо қилаверингларчи?! Улар осмонлару ерда зарра вазнича нарсага молик эмаслар. Уларга бу(икки)ларида шериклик ҳам йўқ. Ва У зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ«, деб айт. |
23. Intercession with Him is of no value, except for someone He has permitted. Until, when fear has subsided from their hearts, they will say, “What did your Lord say?” They will say, “The truth, and He is the High, the Great.” | 23У зотнинг ҳузурида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати манфаат бермас. Токи қалбларидан қўрқинч кетгач: «Роббингиз нима деди?» дерлар. «Ҳақни», дерлар. У олий ва буюк зотдир. |
24. Say, “Who provides for you from the heavens and the earth?” Say, “God. And Either you, or we, are rightly guided, or in evident error.” | 24Сен: «Сизга осмонлару ердан ким ризқ берур?» деб айт. «Аллоҳ. Албатта, биз ёки сиз ҳидоятда ёхуд очиқойдин залолатдадирмиз». |
27. Say, “Show me those you have attached to Him as associates. No indeed! But He is God, the Powerful, the Wise.” | 27Сен:«У зотга шериклар қилиб тиқиштирганларингизни менга кўрсатинг. Йўқ! Фақат азиз ва ҳаким бўлган Аллоҳгина бордир», деб айт. |
29. And they say, “When is this promise due, if you are truthful?” | 29Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» дерлар. |
31. Those who disbelieve say, “We will never believe in this Quran, nor in what came before it.” If you could only see the wrongdoers, captive before their Lord, throwing back allegations at one another. Those who were oppressed will say to those who were arrogant, “Were it not for you, we would have been believers.” | 31Куфр келтирганлар: «Ушбу Қуръонга ҳам, ундан олдинги нарсага ҳам ҳеч иймон келтирмаймиз», дедилар. Агар сен ўша золимларни Роббилари ҳузурида турғазиб қўйилганларида бирбирларига гап қайтараётганларини кўрсанг эди. Ўшанда заиф саналганлар мутакаббирлик қилганларга: «Сиз бўлмаганингизда, албатта, биз мўмин бўлар эдик», дерлар. |
32. Those who were arrogant will say to those who were oppressed, “Was it us who turned you away from guidance when it came to you? No indeed, you yourselves were sinful.” | 32Мутакаббирлик қилганлар заиф саналганларга: «Сизга ҳидоят келганидан кейин биз сизни ундан тўсдикми?! Йўқ! Ўзингиз жиноятчи бўлдингиз», дерлар. |
35. And they say, “We have more wealth and more children, and we will not be punished.” | 35Улар: «Бизнинг молу дунёмиз, болачақамиз кўпроқ. Биз азоблангувчи эмасмиз», дерлар. |
39. Say, “My Lord extends the provision to whomever He wills of His servants, or withholds it. Anything you spend, He will replace it. He is the Best of providers.” | 39Айт: «Албатта, Роббим ризқни Ўз бандаларидан кимни хоҳласа ўшанга кенг қилур ва тор қилур. Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир». |
41. They will say, “Be You glorified; You are our Master, not them. In fact, they used to worship the jinn, and most of them had faith in them.” | 41Улар: «Сен поксан! Сен бизнинг валиймизсан! Улар эмас! Йўқ! Улар жинларга ибодат қилар эдилар. Кўплари ўшаларга иймон келтиргувчидирлар», дерлар. |
42. “Today, none of you has the power to profit or harm the other.” And We will say to those who did wrong, “Taste the agony of the Fire which you used to deny.” | 42Бугунги кунда бирбирингиз учун манфаатга ҳам, зарарга ҳам молик эмассизлар. Ва зулм қилганларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқариб юрган оловнинг азобини татиб кўринг», дермиз. |
44. But We gave them no book to study, and We did not send them any warner before you. | 44Ҳолбуки Биз уларга дарс оладиган китобларни бермаган эдик. Шунингдек, сендан олдин уларга бирор огоҳлантиргувчи ҳам юбормаган эдик. |
45. Those before them also denied the Truth, yet they have not attained one-tenth of what We had given them. They rejected My messengers, so how was My disapproval? | 45Улардан илгари ўтганлар ҳам (Пайғамбарларни) ёлғончи қилган эдилар. (Булар) уларга берган нарсаларимизнинг ўндан бирига ҳам етганлари йўқ. Бас, Пайғамбарларимни ёлғончи қилдилар, аммо Менинг инкорим қандоқ бўлди?! |
52. And they say, “We have believed in it.” But how can they attain it from a distant place? | 52Улар: «Унга иймон келтирдик», дерлар. Энди, узоқ бир макондан қўллари қандоқ етсин?! |