USA English ‹ › UZ Uzbek

Found and: 8059 words & 2 translates

English Ўзбек
19. With it We produce for you gardens of palms and vines, yielding abundant fruit for you to eat. 19Ва у(сув) ила сиз учун хурмо ва узум боғлари пайдо қилдик, сизга у(боғ)ларда кўп мевалар бўлиб, улардан ерсизлар.
20. And a tree springing out of Mount Sinai, producing oil, and seasoning for those who eat. 20Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахтни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур.
21. And there is a lesson for you in livestock: We give you to drink from what is in their bellies, and you have many benefits in them, and from them you eat. 21Албатта, сиз учун чорва ҳайвонларида ибрат бордир. Биз сизни уларнинг қоринларидаги нарса ила суғорурмиз ва сиз учун уларда кўпгина манфаатлар бор ва улардан ерсизлар.
22. And on them, and on the ships, you are transported. 22Ва уларга ва кемаларга юкланурсизлар.
27. So We inspired him: “Build the Ark under Our observation and by Our inspiration. And when Our decree comes to pass, and the oven boils over, load into it two pairs of every kind, together with your family, except those of them against whom the word has already been pronounced. And do not speak to me concerning those who did wrong; for they are to be drowned.” 27Бас, Биз унга: «Бизнинг кўз ўнгимизда ва ваҳийимиз ила кема яса. Бас, Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора бўлганда, у(кема)га ҳар бир турдан бир жуфтдан ва аҳлингни чиқар, магар кимнинг зиддига олдин сўзимиз ўтган бўлса (чиқарма). Зулм қилганлар ҳақида Менга хитоб қилма. Албатта, улар ғарқ қилингувчилардир.
28. Then, when you and those with you are settled in the Ark, say, “Praise be to God, who has saved us from the wrongdoing people.” 28Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар ила кемага жойлашиб олгач: «Бизни золим қавмлардан қутқарган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дегин.
29. And say, “My Lord, land me with a blessed landing, as you are the best of transporters.” 29Ва: «Эй Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен, Ўзинг манзилга туширгувчиларнинг энг яхшисисан», дегин», дедик.
32. And We sent among them a messenger from themselves: “Serve God. You have no god other than Him. Will you not be cautious?” 32Бас, уларнинг ичига ўзларидан бўлган Пайғамбарни: «Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир, наҳотки, қўрқмасангиз», деб юбордик.
33. But the dignitaries of his people, those who disbelieved and denied the meeting of the Hereafter, and We had indulged them in the present life, said, “This is nothing but a human like you; he eats what you eat, and he drinks what you drink. 33Унинг қавмидан куфр келтирган, охиратга рўбарў бўлишини ёлғонга чиқарган ва Биз уларни ҳаёти дунёда маишатпараст қилиб қўйган зодагонлари: «Бу сизга ўхшаган башар, холос. Сиз еган нарсадан ейди, сиз ичган нарсадан ичади.
35. Does he promise you that when you have died and become dust and bones, you will be brought out? 35У сизга, ўлсангиз, тупроқ ва суяк бўлсангиз ҳам, албатта, чиқарилгувчи бўлишингизни ваъда қилмоқдами?!
37. There is nothing but our life in this world. We die, and we live, and we are not resurrected. 37Шу дунёдаги ҳаётимиздан бошқа ҳаёт йўқдир. Ўламиз, тириламиз ва биз қайта тирилгувчи эмасмиз.
41. Then the Blast struck them, justifiably, and We turned them into scum. So away with the wicked people. 41Бас, уларни ҳақ ила қичқириқ олди. Бас, Биз уларни хасу чўпга айлантирдик. Даф бўлсин золим қавмлар!
44. Then We sent Our messengers in succession. Every time a messenger came to his community, they called him a liar. So We made them follow one another, and made them history. So away with a people who do not believe. 44Сўнгра Пайғамбарларимизни кетма­кет юбордик. Ҳар қачон бир умматга ўз Пайғамбари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз ҳам уларни баъзилари ортидан баъзиларини (ҳалокатга) эргаштиравердик ва уларни гапу сўзга айлантирдик. Бас, даф бўлсин иймон келтирмайдиган қавмлар!
45. Then We sent Moses and his brother Aaron, with Our signs and a clear authority. 45Сўнгра биз Мусо ва биродари Ҳорунни оятларимиз ва очиқ ҳужжат ила юбордик.
46. To Pharaoh and his nobles, but they turned arrogant. They were oppressive people. 46Фиръавн ва унинг аъёнларига. Бас, улар мутакаббирлик қилдилар ва ўзини юқори қўйган қавм бўлдилар.
47. They said, “Are we to believe in two mortals like us, and their people are our slaves?” 47Бас, улар: «Ўзимизга ўхшаган икки башарга иймон келтирамизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми бизга қуллик қилгувчи бўлиб турибди­ку?!« дедилар. (Яъни, қандай қилиб ўзимизга ўхшаган, қўлимизда қул бўлиб турган Бани Исроил қавмининг икки одамига Пайғамбар деб иймон келтирамиз, дедилар.)
48. So they called them liars, and thus were among those destroyed. 48Бас, икковларини ёлғончи қилдилар ва ҳалок қилинганлардан бўлдилар.
49. And We gave Moses the Scripture, that they may be guided. 49Батаҳқиқ, Биз, шоядки, ҳидоят топсалар, деб Мусога Китобни берган эдик.
50. And We made Mary’s son and his mother a sign, and We sheltered them on high ground with security and flowing springs. 50Ибн Марямни ва унинг онасини оят­аломат қилдик ва икковларини оқар сувли қароргоҳ тепаликка жойладик.  
51. O messengers, eat of the good things, and act with integrity. I am aware of what you do. 51Эй Пайғамбарлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билгувчиман.